• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси томонидан Бухородаги табиий газ қазиб чиқарилиши ва геология ишлари ҳолати ўрганилди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган табиий газ қудуқлари фаолияти, геология ишларининг бориши ҳолати ўрганилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича 2021 йилга мўлжалланган махсус дастур ишлаб чиқилиб, унга асосан Устюрт, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона регионларида 3D сейсмик ишларини бажариш, янги қудуқларни бурғилаш ва углеводород захираларини кўпайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан, 2020 йилнинг июль ойида Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги мутахассисларнинг таклифларига асосан, Бухоро вилоятида жойлашган «Ғарбий Тегирмон» конида янги 6-сонли қудуқни бурғилаш ишлари бошланган эди.

    Янги қудуқни бурғилаш орқали ушбу конда қўшимча захираларни аниқлаш, унинг нефть ва газ чегараларини кенгайтириш, янги қатламларни топиш ва уларнинг истиқболларини ўзлаштириш каби вазифаларни бажариш мақсад қилиб олиниб, ўтган қисқа вақт оралиғида «Ғарбий Тегирмон» 6-сонли қудуғи 2860 метр чуқурликка, юра даврининг чуқур қисмигача бурғиланди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 6-сонли қудуқни бурғилаш жараёнлари жойига чиққан ҳолда батафсил ўрганилиб чиқилди.

    Хусусан, 2810 метр чуқурликдан 9 метр ҳажмдаги тоғ жинси намуналари олиниб, керн чиқариш кўрсаткичлари 100 фоизга етказилганлиги ҳамда уларнинг маҳсулдорлигига доир масалалар кенг муҳокама қилинди.

    Бошқарув раиси жойлардаги раҳбар ва мутахассисларга ушбу қудуқдан кутилаётган натижаларнинг жуда муҳим эканлиги, бу орқали нафақат «Ғарбий Тегирмон» кони, балки унинг 3000 метрдан ортиқ чуқурлигида янги захираларни аниқлаш имкониятлари мавжудлигини таъкидлади.

    Ушбу тадбирларни мукаммал амалга ошириш мақсадида «Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари» МЧЖ томонидан барча имкониятлар яратилиб, барча зарур материал-техник жиҳозлар шай ҳолатга келтирилган.

    «Ғарбий Тегирмон» 6-сонли қудуқдан олинадиган натижалар ушбу ҳудуддаги ишларни нафақат жадаллаштириш, балки кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилиши, янги истиқболли йўналишларни очиб бериши ҳамда республика бўйича углеводород захираларини кўпайтириш учун кенг ва янги имкониятларни яратиши кўрсатиб ўтилди.

    Ўрганиш жараёнида «Ўзлитинефтгаз» АЖ мутахассислари томонидан «Ғарбий Тегирмон» 6-сонли қудуғини бурғилаш учун зарур лойиҳа ва смета-ҳужжатларининг мукаммал даражада ишлаб чиқилганлиги, уларда бурғилаш тезлигини ошириш мақсадида янгича талаб ва ёндашувлар таклиф этилаёнганлиги, бунда асосий эътибор якуний натижага, яъни табиий газ маҳсулотини олишга қаратилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

    «Ўзлитинефтгаз» АЖ мутахассисларининг бу борадаги тажрибаларини бошқа қудуқларда ҳам биргаликда тадбиқ этишга келишиб олинди.

    Шу билан бирга, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва «Ўзлитинефтгаз» АЖ биргаликда янги қудуқлардан маҳсулот қазиб чиқаришни ташкил этиш ва бу борада тайёргарлик ишларини жадаллаштириш, конларнинг устки қисмини жиҳозлаш бўйича янги таклифларни, шунингдек, «Ғарбий Тегирмон» конидаги газ узатиш тармоқларини модернизация қилиш бўйича қўшимча лойиҳаларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилиб, мутахассисларга зарур кўрсатмалар берилди.

    Ўрганиш якунида янги қудуқда ўрнатилган ускуна ва жиҳозларнинг созлик ҳолати, иш жараёнларининг ташкил этилиши ҳамда ишчи ходимлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

    Ҳозирда «Ғарбий Тегирмон» конининг чуқур ер ости қатламларини ўрганиш ва унинг геологик-иқтисодий параметрларини аниқлаш мақсадида 6-сонли қудуқни бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    23.10.2021, 13:30   Изоҳ (0)   12510
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Safia ва Madina-Muxlisa Star’нинг боғдаги ер бўйича можароси: ким ҳақ?

    23.10.2021, 13:22

    Ўзбекистонда Президент сайловида «Сукунат куни» бошланди

    23.10.2021, 11:15

    Ўзбек сўми 2021 йил бошидан бери 2 фоизга қадрсизланди

    23.10.2021, 10:14

    Фото: Тошкентда куз нафаси

    23.10.2021, 08:52

    Ўзбекистонда Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди

    23.10.2021, 08:23

    Самарқандда Кiа, Nexia-3 ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    23.10.2021, 08:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.