АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Розенблюм мамлакат аҳолисини ўзбек тилида байрам билан табриклади. Розенблюмнинг ўзбек тилида билдирган табриги АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.
«Америка халқи номидан Ўзбекистон халқини ўзбек тили куни билан табриклайман. Мен ўзбек тилини озгина бўлса-да ўрганганимдан хурсандман. Умид қиламанки, ўзбек тилининг аҳамияти ўсиб боради. Мен барчани ўзбеклар билан дўстлашиш учун ўзбек тилини ўрганишга, шунингдек, ўзбек маданияти ва урф-одатларини яхшироқ англаш учун ўзбек тилидаги китобларни ўқишга чақираман», — дейди элчиси.
Дэниэл Розенблюм, шунингдек, ўз табриги охирида Ҳамид Олимжоннинг «Ўзбекистон» шеъридан тўрт қатор ўқиб берган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ элчиси Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ўзбек тилида табрик йўллаган эди.
Изоҳ (0)