Тошкент вилоятида Қирғизистонда анча йиллардан бери қидирувда бўлган автомобиль аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ «Дарё»га.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган фуқаро Б.А. ўзига тегишли бўлган 1987 йилда ишлаб чиқарилган «ВАЗ–2106» русумли транспорт воситасининг эски намунадаги қайд этиш гувоҳномасини янги намунадаги қайд этиш гувоҳномасига алмаштириб бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Ушбу транспорт воситасига тегишли маълумотларни ва транспорт воситасининг агрегат рақамлари Чирчиқ шаҳрида жойлашган 2-сонли туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи майор А.Исмоилов томонидан ИИВнинг «Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими»да текширувдан ўтказилганда автомобиль 1998 йилнинг 20 февраль кунида Қирғизистондан олиб қочилгани ҳамда қидирувда экани аниқланди.
Ҳозирги ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли хулоса қилиш учун тергов идораларига топширилди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)