• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сўз ва матбуот эркинлиги — демократиянинг «қон айланиш тизими»

    Президент сайлови кампанияси даврида «Сўз ва матбуот эркинлиги чекланмоқда», «Сайлов жараёнида очиқлик ва шаффофлик лозим даражада эмас» деган иддаолар қанчалар асосли? Сайлов жараёнларини кузатиб бораётган эксперт сифатида айтишим мумкинки, ушбу фикрлар бир ёқлама ва асоссиз. Фикримни ортиқча бўёқларсиз асослашга ҳаракат қиламан.

    Бекзод Наримонов.

    Бекзод Наримонов.
    Фото: Facebook

    Аввало, инсон ҳуқуқларига сўз ва матбуот эркинлигисиз эришиб бўлмайди. Буни ҳаммамиз биламиз. Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши ва ижод қилишлари учун имкониятлар изчил такомиллаштириб борилмоқда.

    Мустақил ва холис оммавий ахборот воситалари, блогерлар — бугунги кунда халқимиз орасида юриб, уни қийнаётган муаммоларни дадил кўрсатиб бераётган муҳим ва самарали кучга айланиб улгурди.

    Бундан ташқари, бугун ахборот маконида нафақат оммавий ахборот воситалари, балки давлат органлари ва мансабдор шахслар ҳам фаол бўлиши, ахборотни беришда тезкорлик ва аниқликка амал қилиши жамоатчилик талабига айланди.

    Жамиятдаги очиқлик-ошкоралик, янги демократик ўзгаришлар мансабдорларни тарбияламоқда. Уларни янги объектив реалликларга мослашишга мажбур қилмоқда.

    Маълумот учун — кўплаб вазирлик ва идораларда ахборот хизматлари замон талаблари асосида қайтадан, 201 та туман ва шаҳар ҳокимликларида эса биринчи марта ташкил этилди.

    Опен Дата Инcептион маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон 99 та очиқ маълумот манбалари билан очиқ маълумотлар манбалари сони мавжудлиги бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллади. Шунингдек, Ўзбекистон Опен Дата Inventoрй (ОДИН) очиқ маълумотлар рейтингида 63 баллни тўплаган ҳолда мазкур рейтингда 125 позицияга кўтарилиб, дунёда 44-ўринни эгаллаб турибди.

    Эркин ахборот муҳитини шакллантириш, ахборот хилма-хиллигини барпо этиш ва ривожлантириш ҳам ҳуқуқий, ҳам сиёсий, ҳам мафкуравий, ҳам хавфсизлик масаласидир. Шу сабабли давлат ва жамият ушбу соҳада демократик янгиланишлар ва ўзгаришларнинг изчил давом этишидан бирдек манфаатдор.

    Сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларга мисол сифатида ОАВни рўйхатдан ўтказиш учун тўловнинг миқдори сезиларли даражада камайтирилгани, ҳужжатларни электрон шаклда топшириш йўлга қўйилаганини айтиш мумкин.

    Бу эса масс-медиа соҳасида рақобат муҳити, фикрлар хилма-хиллигини ривожлантиришга, ахборот олиш ресурсларининг профессионаллигини ошишига хизмат қилди.

    2021 йилнинг энг муҳим мавзуси — Президент сайлови кампаниясида ҳам сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва шаффофлик тўлиқ таъминланмоқдами?

    Эркин ва демократик жамиятда мазкур ҳуқуқни таъминлаш мустақил ва плюралистик оммавий ахборот воситаларини тақозо қилади. Сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари жуда муҳим ўрин тутади.

    Сиёсий партиялар, президентликка номзодларнинг оммавий ахборот воситалари билан сайлов жараёнидаги муносабатлари нималарда кўринади, деган ҳақли савол туғилади. Бунда оммавий ахборот воситаларининг сайлов кампаниясидаги энг муҳим роли сайловолди ташвиқот босқичида намоён бўлади.

    2021 йилги Президент сайловида номзодларнинг таклифлари, ғоялари нафақат ОАВларда, балки ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Бу борада зиёлилар, экспертлар фаоллигини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.

    Бундан ташқари, сайлов жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлашда ОАВдан ташқари сайлов комиссиялари, халқаро кузатувчилар, сиёсий партиялар, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам фаол қатнашмоқда.

    Сайловолди кампаниясининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, президентликка номзодлар учун қонунчиликда белгиланган нормаларга мувофиқ равишда тарғибот фаолиятини амалга ошириш учун тенг шароитлар яратилган.

    Сайлов жараёнининг барча босқичлари ҳақидаги маълумотлар ОАВ, интернет-нашрлари ва ижтимоий тармоқлар орқали бериб борилмоқда. Масалан, 14 октябрь санасида бошланган муддатидан олдин овоз бериш жараёни ҳақида МТРКнинг дунёнинг турли нуқталарига йўл олган 10 дан ортиқ жамоаси тўғридан-тўғри репортажларни бериб бормоқда.

    Яна бир муҳим янгилик — 14 октябрдан Президент сайлови учун «Халқаро медиа-холл» мулоқот майдони ташкил этилди. 60 та лойиҳани ўз ичига олган медиа-холл «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган. Бу ерда сиёсий партияларнинг дастурлари тақдимоти, расмий вакиллар ва экспертлар иштирокида мулоқотлар, баҳс-мунозаралар, брифинглар ўтказилиши кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, МСК томонидан 207 та сайлов участкасида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш белгиланди. Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди.

    Бугунги кунга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари жами 1419 нафарни, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари эса 146 нафарни ташкил этмоқда. Бу эса Президент сайловига қизиқиш ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқламоқда.

    Келтирилган фикрларга таяниб айтиш мумкинки, Президент сайлови кампанияси даврида холис ахборотларни кенг, тезкор ва эркин тарқатиш амалдаги сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартлари асосида эмин-эркин, демократик тарзда амалга оширилмоқда.

    Бекзод Наримонов, Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси доценти

    21.10.2021, 11:11   Изоҳ (0)   19381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга яна 912 минг доза Sinovac вакцинаси олиб келинди

    21.10.2021, 11:08

    Нурафшонда газ ўғирлаши оқибатида уйида портлашни юзага келтириб, 12 ёшли боланинг ўлимига сабабчи бўлган шахсга ҳукм ўқилди

    21.10.2021, 10:19

    Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг пойтахт ҳокими этиб тайинланиши ва Тошкентнинг келажаги ҳақида гапирди

    21.10.2021, 09:22

    Тошкент вилоятида Қирғизистондан 1998 йилда ўғирлаб келинган автомобиль аниқланди

    21.10.2021, 08:39

    Қашқадарёда ўзини мухбир сифатида таништириб, ҳокимлик вакилидан 2,6 млн сўм пулни тамагирлик йўли билан олган шахс қамоққа олинди

    21.10.2021, 08:24

    Тошкент метросига хорижий тажрибага эга консультантлар жалб қилинади

    21.10.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.