21 октябрь куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Аляскада фотосуратчи Жим Конингтон Бартер ороли қирғоғида денгиз ўтлари билан ўйнаётган оқ айиқни суратга олди. Айиқ денгиз ўтини худди парик кийгандай бошига қўйиб олди. Фотосуратчи сурат изоҳига «Трамп? Йўқ, эшитмаганман», — деб ёзиб қолдирган.

Фото: Legion Media

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институтида ташкил этилган сайлов участкаси.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

1750 кишига мўлжалланган дунёдаги энг баланд чархпалак Дубайда ишга туширилди. Кабиналарнинг тузилиши атрофни тўлиқ кўришга имкон беради.

Фото: EPA

4-қироллик артиллерия полкининг аскарлари Англиянинг Солтберн соҳилида машғулот ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга USM Holdings асосчиси, Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти Алишер Усмоновнинг шахсий самолёти келиб қўнди. Борт Сардиниянинг Ольбия Коста Смеральда халқаро аэропортидан келди. Унда Алишер Усмонов бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот йўқ. Эслатиб ўтамиз, 2017 йил Шавкат Мирзиёевнинг узоқ парвозлари учун ушбу самолёт ижарага олинганди.

Фото: Tashkent Sky News

«Кальмар ўйини» фильми иштирокчиларининг кийимини кийган қўриқчи Жакартадаги савдо марказида патруллик қилмоқда.

Фото: Reuters

Швейцариянинг Берн шаҳри яқинидаги Аксальп тоғида мамлакат ҳаво кучларининг намойиши.

Фото: Reuters

Мексикада Ўликлар куни олдидан гулижавҳар йиғиш жараёни.

Фото: Getty Images

Ҳиндистонда коронавирусга қарши COVID-19 вакцинасининг миллиардинчи дозаси қўлланилди.

Фото: EPA

Манила Океан Паркидаги аквариум ойнасини тозалаётган ғаввос. Пандемия сабаб бир йилдан кўпроқ вақт давомида ёпиқ турган океанариум фаолиятини қайта бошлади.

Фото: AFP

Кўзгу парчаларидан тайёрланган костюм кийган эркак Теҳрондаги мода кўргазмасида қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Манхэттендаги Chrysler биноси орқасида «Овчи ойи» деб ҳам аталадиган тўлин ой кўтарилмоқда.

Фото: Getty Images

Кемеровода кузги ҳарбий чақирув.

Фото: «ТАСС»

Мексикада Ижтимоий тараққиёт котибиятининг собиқ раҳбари Росарио Роблеснинг қизи Мариана Могел Роблес (ўртада) суднинг икки йилдан ортиқ «Уста фирибгарлик» деб номланувчи коррупция иши бўйича қамоқда сақланаётган отасини озод қилишдан бош тортиш ҳақидаги қарорини эшитиб, йиғлаб юборди.

Фото: EPA

Франциянинг Вильпент шаҳридаги 22-Бутунжаҳон ички жамоат хавфсизлиги кўргазмасида (Milipol) камералар ва рация мосламаси билан жиҳозланган ниқоб кийган манекен ит.

Фото: AFP

Испаниянинг Пальма оролида вулқон отилиши давом этмоқда.

Фото: «ТАСС»

Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ўчоқда овқат пишираётгани акс этган суратни жойлади. «Ўчоқда пишган овқат барибир бошқача тотли бўлади. Ишдан кейин ширин овқатлар қилиб, аччиқ чойларни дамлаб, уйда турмуш ўртоқ ва фарзандлар билан вақт ўтказишга ҳеч нарса етмайди», — деб ёзади Мирзиёева сурат изоҳига.

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva

Ижтимоий тармоқларда Бристол портига тушиб кетган юк машинасининг фотосурати тарқалди. Юк машинаси қисман сув остида қолганидан кейин фавқулодда ёрдам ходимлари чақирилган. Ҳайдовчи хавфсиз жойга етказилган.

Фото: PA

Sotheby’s кимошди савдоси уйида Фрида Каҳлонинг «Диэго ва мен» номли автопортрети сотувга қўйилди. Сурат 30 миллион долларга баҳоланмоқда.

Фото: EPA

Россиялик Ангелина Мельникова Япониянинг Китакюшу шаҳрида ўтказилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди ва якка тартибдаги кўпкураш баҳсларида ғолиб чиқди.

Фото: Getty Images

Ғарбий Германияга «Игназ» бўрони етиб келди.

Фото: Getty Images

Юзлаб ўт ўчирувчилар Барселонадаги Сант-Жауме майдонида вафот этган ҳамкасби руҳига ҳурмат бажо келтириш учун йиғилди.

Фото: EPA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: