Олимлар махсус диета ёрдамида инсультнинг ривожланиш хавфини камайтириш йўлини аниқлади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Экспертларнинг таъкидлашича, таркибида тўйинган ёғ ва трансёғлар (бу суюқ ўсимлик ёғларидан гидрогенлаш йўли билан олинадиган қаттиқ ёғлар) миқдори юқори бўлган диета инсульт ва бошқа юрак касалликларининг пайдо бўлиш хавфини оширади.
Бундан ташқари, олимлар тузни меъёридан ортиқ истеъмол қилмасликни маслаҳат беради. Уларнинг таъкидлашича, туз артериал босимни ошириб юборади, бу эса юрак-қон томир тизими касалликлари пайдо бўлишининг дастлабки сабабидир.
Мевалар, сабзавотлар, клетчатка, сут, пишлоқ ва йогуртни мунтазам истеъмол қилиш, аксинча, ишемик инсульт пайдо бўлиш хавфини камайтиради.
Бироқ афсуски, ушбу диета геморрагик инсульт (мияга қон қуйилиши) профилактикасида самарали эмас.
Аввалроқ олимлар умрининг асосий қисмини ўтирган ҳолда ўтказадиган инсонлар инсультга кўпроқ учрашини аниқлаган эди.
Изоҳ (0)