• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда коронавирус туфайли дам олиш кунлари эълон қилинади. Москвада бир кунда қарийб 1600 киши касалхонага ётқизилган

    Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова 19 октябрь куни Россияда 30 октябрдан 7 ноябргача (4 ноябрь куни Халқ бирлиги куни нишонланади, 5 ноябрдан 7 ноябргача шундоқ ҳам дам олиш кунлари эди) ишга чиқилмайдиган ҳафталик эълон қилишни таклиф этди, деб ёзади Meduza. Коронавирус билан касалланиш даражаси энг тез ўсаётган баъзи ҳудудларда ишланмайдиган кунлар 23 октябрданоқ бошланиши мумкин.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Охирги бир неча кундан буён кўплаб ҳудудларда, масалан, Санкт-Петербургда кўргазма ва концертлар, спортзаллар, ресторанлар ва ҳатто савдо марказларига кириш учун QR-кодлар жорий қилиниши ҳақида эълон қилинди. Шунингдек, бутун Россия бўйлаб, Ставропол ўлкаси, Ингушетия ва Қалмоғистондан ташқари, аҳолининг баъзи гуруҳларини мажбурий эмлаш жорий этилган.

    Мажбурий вакцинация Москвада ҳам бор. Шаҳарда Кўп функцияли марказларда ва савдо марказларида COVID-19 га экспресс-тест ташкил қилинган, мактаб ўқувчиларини текшириш бошланган ва метрода ниқоб тақиш устидан назорат кучайтирилган.

    25 октябрдан шаҳарнинг 60 ёшдан ошган аҳолиси, шунингдек, сурункали касалликлари бўлган москваликлар уй режимига юборилди. Эмланганлар ёки сўнгги ярим йил ичида коронавирусга чалиниб ўтганлар бунга риоя қилмаслиги мумкин. Ташкилотлар ўз ходимларининг 60 фоизини, шу жумладан, 60 ёшдан ошган ва сурункали касалликлари бўлган барча ишчиларини масофадан ишлашга ўтказиш мажбуриятини олди. Чоралар 2022 йил 25 февралгача амал қилади.

    Шунга қарамай, Meduza манбаларига кўра, пойтахт ҳокимияти ҳозирча QR-кодларни қайтармоқчи эмас. COVID-19 га қарши кураш бўйича федерал тезкор штабга яқин манба сўзларига қараганда, Москва мерияси умумий овқатланиш муассасалари учун QR-кодларни киритишни истамаяпти, чунки «рестораторлар нолийди».

    «Бизни мажлисга чақириб йиғмади: чекловлар йўқ, чекловлар бўйича йиғилишлар ҳам йўқ. Москва чекловлардан манфаатдор эмас, у ҳалигача чекловлардан жабр кўрган бизнесга катта-катта пулларни тўлашда давом этмоқда. Ҳамма янги чекловлардан тийилишга умид қилмоқда», — деди «Мясо & Риба» ресторанлар тармоғи асосчиси, Москва ресторан бизнеси омбудсмани Сергей Миронов.

    Шаҳар раҳбариятига яқин бўлган Meduza манбаси маълум қилишича, ҳукумат фикрича, ресторан ва кафеларда QR-кодлар киритилиши «вакцинация суръатларига таъсир қилмайди, касалланишлар занжирини эса бу чеклов уза олмайди». 15 октябрь ҳолатига, мерия маълум қилганидек, Москвада декабрь бошидан буён беш миллиондан ортиқ одам эмланган, 279 минг киши қайта эмланган (шаҳар аҳолиси 12,6 миллион кишини ташкил қилади).

    Умуман олганда, Meduza манбасига кўра, шаҳарда коронавирус бўйича янги ҳолатларнинг ўсиши билан боғлиқ вазият жиддий хавотирларга сабаб бўлмаяпти. «Ҳаммаси зўр», — деди шаҳар раҳбариятига яқин бўлган Meduza манбаси. Хусусан, деди у, 19 октябрь куни Москвада кунлик касалланиш даражаси 5,7 минг кишига тенг бўлган (аввалги тўлқин авжига чиққан пайт шаҳарда кунига 8 мингдан зиёд одамда вирус аниқланарди).

    Шу билан бирга, касалхонага ётқизиш ҳолатлари бўйича 19 октябрь куни Москва 1,5 минг кишилик маррадан ўтди; 639 киши сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ҳолда бўлган.

    Москвада COVID-19 билан касалланиш ҳолатларининг ўсишига ҳукумат, одатда, касалхоналарда қўшимча жойлар яратиш билан чора кўради. Meduza маълумотларига кўра, 15-шаҳар касалхонасининг асосий биносидан ташқари, туғруқ бўлимида ҳам яқинда коронавирус беморларини қабул қилиш қайта бошланган. Яна бир қатор касалхоналарда ҳамда «Крилатское» муз саройида ва «Москва» автомобиль савдо марказида ҳам коронавирусга чалинганлар қабул қилинмоқда.

    19 октябрь ҳолатига кўра, COVID-беморлар учун мўлжалланган ўринларнинг 70 фоизи тўлиб бўлган. Октябрь бошида Москва мэри Сергей Собянин коронавирус беморлари учун 12,5 мингта жой борлиги, уларнинг 8 мингтаси бандлигини маълум қилганди.

    Жорий ҳафта охиригача мерия қўшимча койкалар яратиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин, бу, хусусан, кунлик касалхонага ётқизиш ҳолатлари сўнгги бир неча кундаги каби юқори даражада сақланиш-сақланмаслигига боғлиқ бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Россияда янги антирекорд: бир кунда 34,3 минг кишида коронавирус аниқланди
    • Россияда COVID-ўлимлар бўйича янги антирекорд қайд этилди. Мамлакатда коронавируснинг янги тўлқини кузатилмоқда

    20.10.2021, 09:38   Изоҳ (0)   24205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Латвияда 21 октябрдан қатъий локдаун киритилади. Мамлакат коронавирус тарқалиши бўйича дунёда етакчига айланди

    19.10.2021, 18:23

    Мисрда чекловлар кучайтирилди, Беларусда режали тиббий ёрдам тўхтатилди, пандемия қачон тугайди? Коронахабарлар

    19.10.2021, 17:38

    Шимолий Корея сувости кемаси учун мўлжалланган баллистик ракетани синаган бўлиши мумкин

    19.10.2021, 14:16

    Россияда 14 ёшгача бўлган болаларга давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтишга рухсат берилади

    19.10.2021, 12:24

    «Толибон» ўз сафини «ёмон одамлар»дан тозалашни бошлади, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили истеъфога чиқди. Афғонистон янгиликлари

    19.10.2021, 11:39

    Милош Земан Чехия президенти мажбуриятларини бажара олмайди. Унинг ваколатлари бўлиб олиниши мумкин

    19.10.2021, 10:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.