Қашқадарё тумани Қамаши туманида марказий ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қамаши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.Б. Шаҳрисабз–Қарши марказий ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиб, аҳолига ичимлик суви тарқатиш шохобчаси ташкил қилиб, ичимлик сувини сотиш орқали «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ манфаатларига 174,9 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан аввал Андижонда ёғочдан кўприк ясаб, одамларни сойдан пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалгани, Жиззахда газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси аниқлангани ҳамда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархда сотишга уринган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)