• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» ўз сафини «ёмон одамлар»дан тозалашни бошлади, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили истеъфога чиқди. Афғонистон янгиликлари

    Толиблар ўз сафини «ёмон одамлар»дан тозалашни бошлади

    Афғонистонда разведка хизматлари, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг қўшма комиссияси «Толибон» сафини коррупционeрлардан тозалашга киришди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Таъкидланишича, гап ўз лавозимларини қариндошлари ёрдамида эгаллаган одамлар, жиноятчилар, ўтмиши шубҳали бўлган кишилар ёки маҳаллий аҳолининг нафратини қўзғатувчи амалдорлар ҳақида бораётган бўлиши мумкин.

    «Разведка бош бошқармаси, Мудофаа ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ‘Толибон’ сафини ва гуруҳларини ёмон ва порахўр одамлардан тозалаш учун тузилган қўшма комиссия Ислом Амирлиги (толиблар ўз сиёсий тизимини шундай атайди) вазирлари буйруғи билан бутун мамлакат бўйлаб ўз ишини бошлади», — деб ёзди ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид Twitter’да.

    Мавзуга доир: Афғонистонда «Толибон» ва қаршилик кучлари ўртасида шиддатли жанглар бормоқда

    АҚШда Афғонистон бўйича янги махсус вакилини тайинланди

    АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод истеъфога чиққанидан кейин ушбу лавозимни унинг собиқ ўринбосари Томас Уэст эгаллайди.

    «Аввал махсус вакил ўринбосари бўлган Томас Уэст Афғонистон бўйича кейинги махсус вакилга айланади», — дейилади давлат котиби Энтони Блинкен баёнотида.

    Блинкен қайд этишича, Уэст Жо Байден Барак Обама маъмурияти даврида вице-президент лавозимини эгаллаб турган вақтда у раҳбарлик қилган хавфсизлик гуруҳи таркибида бўлган.

    Томас Уэст Жонс Ҳопкинс университетини «халқаро алоқалар» йўналиши бўйича битирган. Давлат департаменти ва Оқ уйда ишлаб, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ муаммоларига ихтисослашган.

    2011—2012 йилларда Афғонистоннинг Кунар вилоятида қайта тиклаш ишлари билан шуғулланган ҳарбий бўлмаган ходимларга раҳбарлик қилган. 2012 йилдан 2015 йилгача Миллий хавфсизлик кенгашида Афғонистон ва Покистон ҳамда Яман йўналишларини бошқарган. Байденнинг махсус маслаҳатчиси бўлган.

    Афғонистон бўйича аввалги махсус вакил Халилзод Дональд Трамп томонидан 2018 йилда тайинланган эди. Ундан олдин, собиқ президент кичик Жорж Буш даврида Халилзод БМТдаги доимий вакил, шунингдек, Ироқдаги (2005—2007 йиллар) ва Афғонистондаги (2003—2005 йиллар) элчи бўлган.

    У 18 октябрь куни ўз истеъфоси ҳақида эълон қилди. Блинкенга йўллаган хатида у ҳозир унинг кетиши учун айни вақт эканини, чунки АҚШ Афғонистонга нисбатан сиёсат олиб боришнинг янги босқичига кираётганини айтган.

    У ўз хатида ёзишича, афғон ҳукумати ва «Толибон» ўртасидаги келишувлар дастлаб кўзда тутилгани каби амалга оширилмаган. Халилзод воқеаларнинг бундай тус олиши сабаблари ҳақидаги фикрлари билан яқин келажакда бўлишишга ваъда берди.

    Эслатиб ўтамиз, «Толибон» Афғонистонни август ўрталарида эгаллаб олди. Улар Байден мамлакатдан Америка қўшинлари олиб кетилишини эълон қилганидан кейин, апрелдан буён ҳужумларни олиб бораётган эди. Ўз қўшинларини чиқариб кетиш ҳақидаги келишувни АҚШ «Толибон» билан ўтган йил февралида имзолаган эди.

    Мавзуга доир: «Туганмас уруш». АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган ҳарбий кампания тарихи. Афғон урушининг 20 йили ҳақида

    «Толибон» БМТга Афғонистонда болаларни полиомиелитга қарши эмлашга рухсат берди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) «Толибон» раҳбариятининг ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Афғонистондаги болаларни полиомиелитга қарши эмлаш бўйича кампаниясини қўллаб-қувватлаш қарорини олқишлади.

    Полиомиелитга қарши вакцинация 8 ноябрда бошланади ва уч йил ичидаги биринчи шундай акцияга айланади.

    Кенг кўламли кампания натижасида қарийб 3 миллион бола эмланиши кутилмоқда. ЖССТ эслатишича, полиомиелит фалажлик ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган хавфли касалликдир. Инфекциядан ишончли ҳимоя учун оғизга томизиладиган вакцинани бир нечта дозада олиш керак.

    Таъкидланишича, полиомиелитга қарши иммунизацияни амалга ошириш имкониятига БМТ ва «Толибон» вакиллари ўртасидаги музокаралар натижасида эришилган. Томонлар қизамиқ ва коронавирусга қарши вакцинацияни ҳам қайта тиклашга келишган.

    Мавзуга доир: АҚШ Афғонистонга коронавирусга қарши вакцина етказиб бермоқчи

    19.10.2021, 11:39   Изоҳ (0)   27110
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Милош Земан Чехия президенти мажбуриятларини бажара олмайди. Унинг ваколатлари бўлиб олиниши мумкин

    19.10.2021, 10:18

    Ҳиндистонда 70 ёшли аёл биринчи фарзандини дунёга келтирди

    19.10.2021, 09:47

    Грузияда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланди, Россияда беш кундан буён рекорд, янги штаммлар пайдо бўлишига таъсир қилувчи омил. Коронахабарлар

    18.10.2021, 16:26

    Қозоғистон президентининг махсус вакили Кобулда толиблар билан учрашди

    18.10.2021, 15:41

    «Янги нарса йўқ». Украина президенти Зеленский — «Пандора архиви»даги офшор схемалар ҳақида

    18.10.2021, 14:16

    КХДР парашютчиларининг янги хизмат кийими — Marvel фильмлари қаҳрамони либоси билан деярли бир хил. Бу Ким Чен Иннинг дизайнерлик танлови бўлиши мумкин

    18.10.2021, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.