• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сайлов — бу танлов масъулияти демакдир

    Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган сайловолди жараёнларни театрлашган саҳнага қиёслаш, бундай тадбирларда қатнашиш учун аҳоли мажбурланаётганлиги, айниқса, ЎзЛиДеПдан бошқа партияларнинг сайловолди учрашувларига аҳолининг қизиқмаётганлиги ва мутассаддилар томонидан уларни қатнашиш учун мажбурий чоралар кўрилаётганлиги ҳақида турли миш-мишлар, баъзи нохолис ва асосланмаган хабарлар учрай бошлади. Энди ушбу хабарларни бирма-бир таҳлил қилсак.

    Бектош Бердиев.

    Бектош Бердиев.
    Фото: Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси

    Ўзбекистон сайлов қонунчилигида номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллларининг сайловчилар билан учрашувлари борасидаги ҳуқуқий меъёрлар қатъий белгилаб қўйилган. Айниқса, шу кунларда бўлажак сайловларга жамоатчиликнинг қизиқиши ҳам ўзининг авж палласига бўй чўзмоқда. Кўча-куйда, маҳаллаларда, тўю-томошалар деймизми, чойхоналарда одамларнинг сайлов масалаларини муҳокама қилаётганликларига кўп бора дуч келяпмиз ва бу ҳолат аслида табиий жараён сифатида қаралмоғи керак. Чунки, жамиятнинг сиёсий маданияти ва онги юксалиб бораётган бундай шароитда, одамлар сайловолди жараёнларни англаши, қарор қабул қилишлари учун керакли маълумотларни, ахборотларни биз юқорида санаб ўтганимиз, турли анъанавий каналлар орқали олиши ҳам давом этмоқда. Турли ОАВлар билан бир қаторда, пайдо бўлганлигига унчалик кўп бўлмаган ахборот тармоқлари, аниқроғи, ижтимоий тармоқларнинг ҳам бу жараёнларидаги роли алоҳида бўлаётганлигини эътироф этиш жоиз.

    Маълумки, сайловолди жараёнлар бу сафар жуда қизғин ва турли сиёсий жараёнларга бойлиги билан ўтган галги барча сайловлардан алоҳида ажралиб турибди. Бешта партиянинг ҳар бири ўз номзодини илгари сурганлиги, уларнинг эса ҳар бири давлат ва жамият бошқарувида, илм-фан ва сиёсат соҳасида таниқли, ўз ўрнига эга, ижтимоий-сиёсий фаол етакчилар эканлигини ҳам эътироф этиш керак. Уларнинг ҳар бири Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига бориб, сайловчилар билан учрашаётганликлари, шунингдек, уларнинг ишончли вакиллари томонидан ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари самарали олиб борилаётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Энг қизиғи, бундай тадбирларда қатнашиш учун жамоатчиликнинг оқиб келаётганлигидир.

    Одамлар ҳар бир номзоднинг ўзини тутиши, гап-сўзларининг салмоғи, бераётган ваъдаларининг ҳаётийлигини ўзларидан эшитиб, таҳлил қилаётганликларини, номзодларни бир-бирлари билан солиштира олиш имкониятига эга бўлганликлари ҳам бу йилги сайлов жараёнларининг асосий устун томонларидан бири десак, муболаға бўлмайди. Номзодлар билан учрашувларнинг ташкил қилиниши, улар билан савол-жавоблар, уларнинг дастурларини тинглаш, учрашувларнинг формати, аҳоли ўзини қизиқтирган муаммолар, масалалар юзасидан номзод билан суҳбатлашиши ва хоказолар сайлов жараёнларига алоҳида мазмун бағишламоқда.

    Номзодларнинг сайловолди учрашувларида илгари сураётган ғоялари, мақсадлари ҳам турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жамоатчилик гоҳида уларнинг нутқларида шунчаки популизм борлигини англаб етаётган бўлса, гоҳида уларнинг ваъдаларига ишонаётганликларини ва уларни турли ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилаётганликларини кўриб турибмиз.

    Мисол учун, «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров сайловолди тарғибот ишларида ўзининг асосий рақобатчиси сифатида Шавкат Мирзиёевни кўраётганлиги жамоатчилик томонидан истеҳзо билан кутиб олинган ва кўплаб мутойибаларга сабаб бўлган бўлса, Халқ демократик партияси номзоди Мақсуда Ворисованинг давлат томонидан нарх-наво устидан қатъий назорат ўрнатилиши борасидаги ташаббуслари ҳам турли қатламлар томонидан турлича муҳокамаларга сабаб бўлди.

    «Адолат»чи Баҳром Абдуҳалимовнинг ситилардан тортиб, монополияларни тугатишгача бўлган ташаббускор чиқишлари жамоатчилик томонидан ишонқирамаган ҳолатда кутиб олинди ва номзодга «илму-фан соҳасининг одами», шунинг учун давлат ва жамият бошқарувидан «йироқроқ» етакчи сифатида ёндашилди. Мамлакатнинг бутун ҳаётини экология билан боғлайдиган, атроф-муҳит ва табиатни асрашга қатъий бел боғлаган етакчи, Экологик партия номзоди Нарзулла Обломуродовга одамларнинг қизиқиши бир мунча ортди. Лекин унинг «яшил иқтисодиёт» борасидаги қарашлари жамоатчиликнинг эътиборини тўлиқ ўзига торта олмади ва «баҳсли масалалар» қаторидан ўрин олмоқда.

    ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан учрашувлари эса энг қизғини бўлаётганлигини, бунинг асосий сабаби сифатида миллий менталитет, иккинчидан, мамлакатнинг раҳбари билан учрашувга омманинг ўта қизиқиши, омманинг бундай тадбирларга оқиб келиши фонида рўй бермоқда ва бу ҳам табиий.

    Аммо, бошқа тўрт номзоднинг чиқишлари, халқ билан учрашувлари борасида тарқалаётган турли нохолис ахборотлар эса ижтимоий тармоқларнинг баъзи фойдаланувчилари томонидан «шов-шув» тарзида кўтарилмоқда. Гоҳида номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари учун одамлар мажбуран жалб қилинаётганлиги, уларнинг ҳаммаси олдиндан режалаштирилган, саҳналар махсус тайёрланганлиги ҳақида, одамларнинг энсасини қотирадиган кулгили хабарларга ҳам дуч келяпмиз ва буни ҳам ҳар қандай сайлов жараёнида рўй берадиган табиий жараён сифатида қараймиз.

    Демак, юқоридаги воқеликлардан шундай хулосага келиш мумкинки, сиёсий партиялар томонидан ўтказилаётган сайловолди тадбирларга аҳолининг мажбуран жалб қилинаётганлиги, уларнинг театрлашган саҳналардагидек томоша уюштирилаётганлиги ҳақидаги ахборотларнинг барчаси нохолис ва асосланмаган. Бундай хабарлар мақсадга йўналтирилганлиги, Ўзбекистонда сайловолди жараёнларини обрўсизлантиришга қаратилганлиги, мамлакат сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар етакчилари ва номзодларининг шаънига дахл қилишни мақсад қилганлигини англаб етмоқ лозим.

    Бектош Бердиев, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси катта ўқитувчиси

    17.10.2021, 11:11   Изоҳ (0)   15439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 18 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    17.10.2021, 10:22

    Самарқандда боғча болаларига ажратилган қарийб 5 кг гўштни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган хўжалик мудираси ва бош ошпаз ишдан олинди

    17.10.2021, 09:26

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш ва вакциналар сотиб олиш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратилди

    17.10.2021, 08:21

    Ўзбекистонда балиқ мавсуми бошланди. Бутунлигича пишириладиган Яллама балиқлари ҳақида репортаж

    17.10.2021, 07:34

    Истатистиканинг кўрсатишича

    16.10.2021, 23:59

    Истанбулнинг гўзал манзаралари, жанг майдонига айланган Байрут кўчалари, шампань билан нишонланаётган Нобель мукофоти. Ҳафта фотолари

    16.10.2021, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.