• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Истатистиканинг кўрсатишича

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Истатистиканинг кўрсатишича

    Юбилейимиз муносабати билан

    Истатистикаси бор бир миллат ойнаси бор бир қавм демакдир. Ойнангиз қўлингизда бўлса, шубҳа йўқки, дийдори шарифингиз сайхонидаги барча қинғир-қийшуқликларни кўрарсиз.

    Истатистика деган нарса халқимизнинг тушига ҳам кирмаган, яъни миллати нажибамиз1 бундай неъмати ажибадан маҳрум бўлса-да, аммо бу ўрунда ҳоли ҳозирамизнинг истатистикасидан баъзи бир нимарсаларни «юмалоқ-ясси» қилмоқчидирмиз-да! Кўб яхши гап.

    Мамлакатимизда нима бор, ҳайвонлар ижтимўидан2 ҳам фойдалик бир ҳисоб тузуб бўлурми, дегучи сассиқ такалар балки бор чиқар. Бу гап бир томондан нечоғлиқ тўғри бўлса, иккинчи томондан шунчалик эгридир. Негаки, ҳайвонлар ижтимўи деган жумланинг ифодаси омдир. Башарти умуман Туркистон ҳайвонлари кўбчилигини «ҳўкуз» деб ақида қилинса-да, улар ҳақидағи ҳисоб-у китобларни фойдасизга чиқарилса; иккинчи томондағи шу ҳўкузлар етакчиси бўлиб кўринган ва ўзларини доно ва донишманд олған девсийрат3, тўнғузнамо, маймун қилиқ, қуёнсифат, бўри келиш, тулки мисол, илон шувиш, бақа мижоз… афандиларнинг ҳақларига хиёнат қилған бўлурмиз.

    Демак, биз шу кейинги тасқаралар тўғрисида ижмолан4 бўлса-да, бир истатистика жадвали тузмакчидирмиз. Маълумки, бизнинг жамоат ходими бўлиб танилған кишиларимиз бир неча қисмға бўлинадирлар:

    1. Сиёсиюнлар.
    2. Муаллимлар.
    3. Муҳаррирлар.
    4. Зиёли ёшлар.
    Башарти бизда ҳам истатистика деган жонвор бор деб, кўз юмиб, истатистика идорасига кирган бўлсақ, гўёки, шу идорадан ўзимизнинг қизиқсинған маълумотимизни олуб чиққан ҳам бўлсақ, мана биз ўзимизнинг ўглон кўзларимиз билан нималарни кўрган бўлур эдик:

    3789 бош сиёсиюнь; булардан тўқсон фоизининг бор-йўқлиғи ҳеч кимнинг ҳам кўнглига келмайдир, беш фоизи туллакдан чиқмаған макиён5, уч фоизи мушкилики6 уларга қандай ҳукм беришдан «Мухтасарул-виқоя»7 ҳам ожиздир, бир фоизи ҳайбаракалла8, бир фоизи хом чучвара.

    Мана бу ҳисобдан шу эҳтиёж ҳис қилинардирки, тўқсонни йўқсонға чиқариб қўйиш, макиёнларни уюрга қўшиш, мушкилларни омоложение усули билан бир ёғлиқ қилиш9, ҳайбаракаллачиларга ҳуббулмулк10бериш, хом чучвараларни қайнаған сувга солуб олиш керакдир. Зероки, тажрибаларни кўрсатишича, биздаги юрак оғриғи касали шу хом чучваралардандир.

    Бутун ўлкадағи муаллимлар сони 17 855 дир. Булардан 57 фоизи эски гўнг (буларни ерга солинса-да, таппи қилинса-да, мустаъиддирлар)11, 17 фоизи янги ахлат, ўн фоизи палағда, саккизи пойнак12, олтиси мояк13, учи пучак, бирининг ўндан бириси сарак14, қолғани кўракда турмайтурған пачоқдир. Шунинг учун «Бўлмағанга бўлишма» қабилида очилған ўрта мактаблар «Дорул-эгов»лардан чиқуб келган муллабаччаларни одам афтига олишқа, бунинг учун қирқ саккиз синфлик таҳририялар15 очишқа ва шундан сўнг асосини бошлашқа мукаллафдирлар16.

    Матбуотимизнинг қон томири бўлған муҳаррир ва шоирлар сони… (бай-бай-бай; пишти кабоб, пишти!..) Оқмирзакарим айтар эрдики: «Сан хоро-о-о бан хоро». Шунга ўхшаш ман ҳам айтаманки, «Биз хоро-о-о, муҳаррир ва шоир хоро!» Тўғриси жим-жиму туя кўрдингми, йўқ; ёпиғлиқ қозон ёпиғлиқ!

    Мунаввар зиёлиларимизнинг сони агарда истилоҳ топуб17 ўқушни эбласангиз 1900, 7000, 8000, 500 000 дир. Очиқроқ таъбир қилғанда, «Ҳисобда ҳам йўқ, китобда ҳам йўқ!» деб шундай сонлик ҳисобқа айтадирлар. Бу ўртоқ мадрасада сиғайи муболағани18 кўпрак истеъмол қилған экан, деб балки мандан куларсиз. Лекин бу ҳисоб муболаға эмасдир. Чунки бизнинг мунавварларимизнинг ҳар бирисида минг эмас ўн минг ҳайвони нотиқнинг ақли, фикри, сезгуси, даъвоси ва бошқа лаш-луши бордир. Мана шундан онгланған бўлса керакки, бизнинг сўзимиз пуч эмас, кучдир.

    1. Бу мунавварларимизнинг асосий машғулиятлари қуйидағи режада кўрсатиладир:
    2. Ўн беш фоиз ёшларнинг асосий ғоялари ичкулукка;
    3. Йигирма беш фоизнинг яратилиш сабаблари ўрус ва бошқаларнинг фоҳишаларига;
    4. Йигирма беш фоизнинг туғилиши соч ўсдириб, хина қўюб, янги мўда кийим билан бирга оқишқа;
    5. Ўн фоизи қуруқ маҳмаданагарчиликка;
    6. Қолған йигирма беш фоизнинг ғоялари НЕПга чин ўғул бўлмоққадир.19
    Бу ўрунгача ҳисоблари кўрсатилган халқ етакчиларидан бошқа яна бир дуркум оқ салла, қора кўнгил мунавварлар бордирки, инқилобдан сўнг эълони ифлос20 қилғанлиқларидан уларни ҳисобга олиш ва олмаслиқ «адаму вужуд»21 бизнингча баробардир.

    Жулқунбой

    «Муштум», 1924 йил 8 апрель, 25-сон 2-3-бетлар.


    Изоҳлар

    1 Нажиб — ҳурматли, мўътабар.

    2 Ижтимў — гуруҳ, тўда, пода.

    3 Девсийрат — девга ўхшаш, йўғон-элпи.

    4 Ижмол — қисқа, мухтасар.

    5 Фойдасиз, ҳосилсиз демоқчи.

    6 Мушкил — хунаса.

    7 «Мухтасарул-виқоя» — фақиҳ Бурхониддин ал-Марғинонийнинг (вафоти 1197) «Ҳидоя» номли фиқҳ асарига ёзилган шарҳ китоби, муаллифи Убайдулла ибн Масъуд ал-Маҳбубий.

    8 Ҳайбаракалла — лаганбардор, мансабпараст.

    9 Ёшартириш; бу ерда эркаклаштириш лозим демоқчи.

    10 Ҳуббулмулк — мансабпарастлик.

    11 Мустаид — лойиқ, муносиб.

    12 Пойнак — дарз; йиртиқ.

    13 Мояк — асл эмас, яроқсиз.

    14 Сарак — бутун, синмаган тухум.

    15 Таҳрир — тузатиш.

    16 Мукаллаф — вазифадор, бурчли.

    17 Истилоҳ — термин, атама.

    18 Сиғаи муболаға — ошириб-тошириш, кўпиртириш.

    19 «Ҳарбий коммунизм» сиёсати ёки унинг бир оз енгил нусхаси бўлган «Янги иқтисодий сиёсат» даври, умуман олганда, Туркистон халқининг ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзига ёт бир тартиб эди. Муаллиф бу ерда шахсий фойдаларини кўриб, лекин умумий зарарни кўрмай, бу сиёсатни тарғиб қилиб юрган айрим туркистонлик тўтиқуш зиёлиларимиздан киноя қилиб ўтади.

    20 Эълони ифлос — синганлигини, яроқсизлигини эълон қилиш (масалан сиёсий майдонда).

    21 «Адаму вужуд» — бор-йўқлиги, ўлик-тириги.

    16.10.2021, 23:59   Изоҳ (0)   35088
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Истанбулнинг гўзал манзаралари, жанг майдонига айланган Байрут кўчалари, шампань билан нишонланаётган Нобель мукофоти. Ҳафта фотолари

    16.10.2021, 23:55

    Тил, китоб, саводхонлик

    16.10.2021, 23:40

    16 октябрь — Бутунжаҳон нон куни. Ўзбекистонда қандай нонлар тайёрланади? (фоторепортаж)

    16.10.2021, 22:51

    Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги «Кимёгарлар» маданият саройига ташрифидан сўнг Тошкент вилоятига сафарини якунлади

    16.10.2021, 22:48

    Шавкат Мирзиёев Чирчиқнинг «Ифтихор» маҳалласидаги ўзгаришларни кўздан кечирди

    16.10.2021, 22:16

    Ўзбекистон мактабларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

    16.10.2021, 21:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда салкам 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео) 

    Дунё | 3 июн, 08:19

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.