Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Oppo Reno6 Pro+ смартфонининг камераси DxOMark лабораториясида синовдан ўтказилиб, рақиблариники билан ўзаро таққосланди, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Маълумот учун, аппаратга 50 мегапикселли Sony IMX766 датчиги ўрнатилган ва бу каби датчик ўрнатилган смартфонлар тестларда ўзини яхши кўрсатмоқда.

Фото: IXBT

Тест натижаларига кўра, Оppо қурилмаси умумий ҳисобда 121 балл тўплаган. SoC Exynos ўрнатилган Samsung Galaxy S21 Ultra, Asus Zenfone 8 ва iPhone 12 қурилмалари ҳам шу даражада. Смартфон томонидан олинган сурат сифати 126 балл, видеоси эса 108 балл тўплаган. Биринчи ҳолатда унинг кўрсаткичи Samsung флагманиникидан 2 баллга камроқ, иккинчи ҳолатда — 10 баллга кўпроқ. Оppо флагмани ўта кенг бурчакли ва телекамера датчиклари имконияти бўйича ҳам кореялик рақибига ютқазган.

Эслатиб ўтамиз, Oppo Reno6 Pro+ баҳор охирида 625 доллардан сотувга чиққан.

Аввалроқ Оppо компанияси Marvel киноолами ишқибозлари учун мўлжалланган смартфон — Reno5 Marvel Edition’ни тақдим этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар