• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Янги заводимизни бузиб ташлашмоқчи». Safia асосчиси Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллади

    Safia қандолатчилик уйи асосчиси 27 ёшли Бекзод Самиғжонов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллаб, компаниянинг янги заводини сақлаб қолишда ёрдам сўради. Завод қурилиши учун мўлжалланган ер мамлакат Президентининг топшириғига кўра, Тошкент ҳокимлиги қарори билан ажратилган. Аммо олдинги ижарачи суд орқали ерни ажратиш борасидаги ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топилишига эришган. «Gazeta.uz» мурожаатни матн кўринишида тақдим этди.

    Кадр: Facebook

    Кадр: Facebook
    Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миромонович,

    Менинг исмим Бекзод Самиғжонов, ёшим 27 да, «Safia қандолатчилик уйи» оилавий корхонасининг асосчиси ҳисобланаман. Ушбу бизнесни бобом 1995 йилда тешиккулча сотиш орқали бошлаган. 2005 йилда онам Мадина Аюпова «Медгородок»да ўзининг биринчи қандолат дўконини очган, уни «Мадинадан уй пишириқлари» деб номланган.

    Сизнинг раҳбарлигингиз остида амалга оширилаётган ислоҳотлар сабаб, тадбиркорлар учун жуда кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Ўзбекистонда бизнес олиб боришнинг янги йўналишлари очиляпти. Шунингдек, биз ҳам сўнгги беш йил ичида улкан марраларни забт этдик. 2016 йилга қадар ходимларимиз 100 кишини, савдо нуқталаримиз эса 4 тани ташкил этган бўлса, охирги беш йилда 44 та савдо нуқтасини очдик, ходимларимиз сони 2000 кишидан ошди.

    Қандолатчилик компаниямиз 500 турдаги маҳсулотларини ишлаб чиқаради ва шуни ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистондаги қандолат маҳсулотлари хориждаги муқобилларидан умуман фарқ қилмайди.

    Август ойида президент ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда юзлаб тадбиркорлар тақдирланди, хусусан, биз ҳам. Компаниямиз энг кўп иш ўрни яратган компания сифатида мукофотга лойиқ кўрилди. Ва ўз нутқингизда бизнинг асосчимиз, онам Мадина Аюпова ҳақида гапириб, уни энг тақинли тадбиркор аёл дея таърифладингиз.

    Биз шу қадар хурсанд бўлган эдикки, мен яқин вақтлар ичида 10 минг иш ўрни яратишга ўзимга ўзим ваъда бердим. Кўнглимдаги орзум — президент билан учрашиш эди. 2018 йил 21 декабрь куни Яшнобод туманидаги президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди, у ерда мен ҳам бор эдим. Ўшанда мен янги қандолатчилик фабрикаси тақдимотини ўтказдим. Шунда сиз ушбу лойиҳани маъқулладингиз ва ер ажратиш бўйича топшириқ бердингиз. Мен ушбу фарбиканининг тақдимотини шахсан ўзингизга, мутлақо бошқа муҳитда тақдим этмоқчи эдим. Аммо афсуски, шароит вазият бошқача бўлиб қолди.

    Ушбу ер 2016 йилда Маданият вазирлиги томонидан қурилиш компаниясига ижрага берилган, у узоқ вақт бўш ётган ва ташландиқ ҳолатда бўлган. 2018 йил 10 май куни Учтепа туманига амалга оширган ташрифингиз давомида иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида бўш ҳамда сарамасиз фойдаланилаётган ерларни инвесторларга ажратиш бўйича топшириқ берган эдингиз. Ушбу рўйхатда мазкур ер ҳам бор эди. Шундан кейин Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан мазкур участка Тошкент шаҳар ер фонди захирасига олинган.

    2019 йилнинг 23 декабрида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бизга 80 сотих ер ажратилган. Шунингдек, ернинг 40 сотихи давлат эҳтиёжлари учун берилган ва бюджет маблағлари ҳисобига спорт мажмуаси қурилган.

    Шундан сўнг, биз керакли барча ҳужжатларни тўпладик ва қурилишга рухсат олдик. Марказий Осиёда муқобили бўлмаган фабрикани лойиҳалаш учун Латвиядан мутахассислар жалб этдик ва барча халқаро стандартларга жавоб берувчи заводни қурдик.

    Кадр: Facebook

    Кадр: Facebook
    Фойдали майдондан максимал фойдлааниш учун биз 15 минг квадрат метрли уч қаватли завод қурдик. Шунингдек, таъкидлашни хоҳлардимки, узоқ вақт давомида бу ерга чиқиндилар ташлангани сабаб биз 18 метрли чиқиндиларни ковлаб, чиқариб ташлашга мажбур бўлдик. Чиқиндиларни олиб кетишга 15 минг юк машинаси талаб этилди.

    Кадр: Facebook

    Кадр: Facebook
    Энди энг қизиғи бошланди. Бизга ер ажратилганидан икки йил ўтиб, фабрикамиз қурилиши якунлангач, олдинги ижарачи ҳокимликнинг ерни тортиб олиш ва уни бизга бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш мақсадида судга берди. Биринчи суд инстанциясида ҳокимлик ютди. Иккинчи аппеляцион судда ҳам ҳокимлик ютиб чиқди. Аммо ажабланарлиси, 2021 йилнинг сентябрь ойида Вазирлар Маҳкамасининг қарори, заводни қуриш учун улкан маблағ кетганига қарамай, Олий суд ҳокимликнинг иккала қарорини ҳам бекор қилиш бўйича қарор чиқарди.

    Энди мазкур ерни бўшатиб қўйишимиз ва 4 мингта янги иш ўрни яратиши мумкин бўлган янги қурган заводимизни ўз маблағларимиз эвазига бузишни талаб қилиб, қурилишимизни тўхтатиб қўйишди ва судга беришди.

    Бугунги кунда Олий суд қарорини бекор қилиш бўйича кассация даъвоси киритганмиз.

    Биргина қарор сабаб 25 йиллик меҳнатимиз йўққа чиқмоқда. Сиз доим янги Ўзбекистонда тадбирколар ҳалол ва виждонли бўлса, доим шу каби тадбиркорлар тарафида бўлишингизни айтиб келасиз.

    Ҳурматли Шавкат Миромонович, Safia оиламиз номидан бизни ёлғиз қолдирмай, ёрдам беришингизни сўраймиз.

    Бекзод Самиғжонов, Safia қандолатчилик уйи асосчиси

    15.10.2021, 11:36   Изоҳ (0)   37427
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 16 октябрь куни ҳарорат 27 даражагача кўтарилади

    15.10.2021, 10:42

    Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархлари эълон қилинди

    15.10.2021, 10:10

    «Ўзим истамаган маърузани ўқиб берганим — бутун умр муҳожирлик йўлини танлашимга сабаб бўлди». 26 йил умрини муҳожирликда ўтказган бухоролик ҳикояси

    15.10.2021, 07:34

    Юракчалар билан безатилган пиёдалар ўтиш жойи, аукционга қўйилган президент кўйлаги, Афғонистонни тарк этаётган мусиқачилар. 14 октябрь суратлари

    14.10.2021, 23:54

    Тил эрки — дил эрки

    14.10.2021, 23:49

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар кўплиги маълум қилинди

    14.10.2021, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.