Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда қайси жинс вакиллари кўпроқ эканини маълум қилди.
«Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар, деган саволга деярли барча аёллар кўп деб жавоб беради. Кўпчилик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бир йигитга нечтадир қиз тўғри келади, деб изоҳлар қолдирди. Лекин ишонинг, ростан ҳам эркаклар сони кўп. Охирги йилларда ўғил болалар туғилиши кўпайган. Айнан шунинг ҳисобига республикамизда аёллар сонига нисбатан эркаклар сони ошган», — деб қайд этган қўмита.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра республиканинг доимий аҳолиси сони 35 079 190 кишини ташкил этмоқда.
Шундан:
- аёллар — 17 432 730 нафар;
- эркаклар — 17 646 460 нафар.
Бундан аввал қўмита Ўзбекистоннинг неча фоиз аҳолиси меҳнатга лаёқатли эканини, 2021 йилнинг дастлабки 9 ойида қанча никоҳ қайд этилгани, мамлакатда йил бошидан буён қанча чақалоқ туғилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)