Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 3 миллион 938 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълум қилди.
Шундан:
- 2 955,2 минг нафари (74,2 фоизи)ни ёшга доир пенсия (64 фоизи аёллар);
- 396,5 минг нафари (10,0 фоизи)ни ногиронлик пенсия (41,1 фоизи аёллар);
- 196,4 минг нафари (4,9 фоизи)ни боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар;
- 434,9 минг нафари (10,9 фоизи)ни нафақа олувчилар (47,3 фоизи аёллар) ташкил қилди.
2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида 293 миллион 9 минг нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланган. Шундан 194,0 минг нафарига ёшга доир пенсия, 26,8 минг нафарига ногирон шахс сифатида пенсия, 17,5 минг оилага боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 55,6 минг нафарига нафақалар тайинланган.
Қайд этилишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 54,7 минг нафар ёки 22,9 фоизга кўп.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан 1 сентябрдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилди. Фармонга кўра, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 000 сўм, ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 000 сўм, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 000 сўм этиб белгиланган.
Изоҳ (0)