• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги Миллатлараро муносабатлар қўмитаси биносини реконструкция қилиш учун 35,4 млрд сўм ажратилади

    Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Бобур кўчаси Пушкин майдони яқинида жойлашган Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносини реконструкция қилиш учун 35,4 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда «Davletovuz» Telegram каналига таяниб «Gazeta.uz» хабар қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тендерда қатнашиш учун аризалар «Трест-12» ва Power Construction Planet (ҳозирда — Discover Invest) томонидан топширилган. 8 сентябрда тендер комиссияси 35,41 миллиард сўм (рақобатчисидан 157,1 миллион сўм кам) ва 214 кунлик муддат («Трест-12»да 250 кун) таклиф қилган Discover Invest компаниясини ғолиб сифатида танлади.

    9 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси Discover Invest билан шартнома тузди. Лойиҳа 2021 йилнинг иккинчи чорагида давлат бюджети даромадларининг ортиқча бажарилган қисми ва маҳаллий бюджетга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

    Лойиҳада қўмита бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, қўшни ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш, автомобиль йўллари ва йўлларини асфальтлаш, шунингдек, пиёдалар йўлларини тош қоплама билан қоплаш кўзда тутилган.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси 2017 йил май ойида Республика байналмилал маданият маркази ва дўстлик жамиятларининг негизида ташкил этилган.

    Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига кўра, Discover Invest 2008 йил сентябрь ойида рўйхатга олинган. Компаниянинг 67 фоиз улуши Исмоил Исроиловга, 33 фоизи эса Абдурасул Зоҳидовга тегишли.

    Исмоил Исроилов илгари Akfa Engineering and Management компанияси директори ва директор ўринбосари бўлиб ишлаган. Шунингдек, унинг «Колорпак» босмахонасида (36,7 фоиз) ва «Zo‘r TV» телерадиоканалида (50 фоиз) улуши бор. 2020 йил январь ойида Абдурасул Зоҳидов Discover Invest компанияси директори сифатида «Дўстлик» ордени билан тақдирланди (у Tashkent City ва Ашхобод боғларини, Конгресс маркази бўлган Hilton меҳмонхонасини, Imzo ва Artel заводларини, Akfa Medline ва бошқа иншоотларни қурган).

    Интеллектуал мулк агентлигининг «Интеллектуал Мулк» ахборот-қидирув тизимига кўра, Discover Invest савдо белгиси Power Construction Planet (ҳозирги Discover Invest) компаниясига тегишли бўлиб, белгини (патентни) рўйхатдан ўтказиш учун ариза ягона таъсисчиси Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўлган J-United Group томонидан берилган. Бу компания жами 200 дан ортиқ савдо белгиларига эга.

    Мавзуга доир:

    • Таъсисчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўлган компания Намангандаги логистика марказини кенгайтириш билан шуғулланади
    • Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишига қанча маблағ ажратилгани маълум бўлди
    • Бўстонлиқдаги «Пирамидалар» яхлит мажмуа сифатида сотувга қўйилди

    13.10.2021, 18:12   Изоҳ (0)   12857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пулга сотилаётган ҳайдовчилик гувоҳномалари, жиноят устида қўлга тушган масъуллар – «Ватанпарвар» ташкилоти раҳбари Ҳусан Ботиров билан суҳбат

    13.10.2021, 17:27

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 700 сўмдан ошди

    13.10.2021, 17:12

    Ғояларнинг ечими қандай бўлади?

    13.10.2021, 16:41

    Ўзбекистонда тамаки ва алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқариш устидан назорат кучайтирилади

    13.10.2021, 16:25

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухорода табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ишлари ҳолатини ўрганди

    13.10.2021, 16:15

    Хивадаги бозорларнинг бирида ёнғин чиқди (видео)

    13.10.2021, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.