• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухорода табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ишлари ҳолатини ўрганди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан геологик излов-қидирув ишлари, конларда газ қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ҳамда технологик жараёнлар борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати ўрганилмоқда.

    Жумладан, ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Бухоро вилоятидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқарма ва заводлари бўлди. Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ташкил этилган штабда департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари ва мутахассислари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказилди.

    Унда Газли регионидаги конларда олиб борилаётган геологик излов-қидирув ишлари танқидий муҳокама қилинди. Бундан ташқари, «Учқир» кони атрофида углеводородлар захирасини ўстириш ҳамда 3D сейсмик-қидирув ишлари ҳолати ҳам таҳлил қилинди.

    Бошқарув раиси томонидан янги майдонларни очиш, газ захираларини оширишга қаратилган тадбирлар ижроси борасида қилинаётган ҳар бир иш муҳокама қилиниб, тегишли департамент бошлиқларига кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек, бошқармада 2021 йил якуни билан углеводородлар қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши, газ қазиб олишни кўпайтириш учун қилинаётган тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди ва бурғилаш ишларини, конларни ўзлаштириш учун газ қувурларини қуриш лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига вазифалар белгилаб берилди.

    Қудуқлардан табиий газ қазиб олишни жадаллаштириш бўйича капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларини олиб боришдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида сўз юритилди. Интенсификация ишларида янги технологияларни кенг қўллаш, муҳандис-техник ходимларнинг малакасини доимий ошириш, мавжуд масалаларни ҳал этиш, куз-қиш мавсумида ишчи ходимларнинг яшаш шароитини яхшилаш бўйича тегишли масъуллар, раҳбарларга топшириқлар берилди.

    Кун тартибидаги яна бир масала, Газли газни қайта ишлаш заводида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган «Йўл харитаси»нинг ижро ҳолати ҳам муҳокама қилиниб, унда белгиланган ишларнинг самарадорлиги баҳоланди, белгилаб олинган кейинги босқичдаги ишларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича мавжуд муаммоли масалалар кўриб чиқилди.

    Куз-қиш мавсумида республика аҳолиси учун суюлтирилган газни барқарор етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, бошқарма раҳбарияти ва департамент бошлиқларига «Йўл харитаси» бандларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

    Ташриф доирасида ишчи гуруҳ конлардаги янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва қудуқларни капитал таъмирлаш ускуналарида меҳнат қилаётган мастер, кузатувчилар ҳамда барча ишчи ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, уларга қўшимча қулайликлар яратиш чоралари белгиланди.

    Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масаласи, шунингдек, газни қайта ишлаш заводи қурилмаларини қишки мавсумга ҳозирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар жойидан ўрганилди. Йўл қуйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича бошқарма ва завод раҳбарларига тадбирларни тўлиқ бажариш талаби қуйилди.

    Бошқармада транспорт хизматларини кўрсатиш тизими самардорлигини ошириш, ёқилғи-мойлаш материаллари харжатларини камайтириш учун Газли шаҳарчасидаги автогараж ўрнига Газли заводи ҳудудида автотранспорт воситаларини сақлаш учун қурилаётган автомобиллар сақлаш биноси қурилиш ишлари жойидан ўрганилди.

    Бошқарув раиси жорий йилда совуқ ҳаво ҳарорати кутилганидан аввалроқ бошланганини инобатга олган ҳолда, қурилиш ишларини тезлаштириш учун енгил конструкцияли металлоконструкция ва қурилиш материалларидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    13.10.2021, 16:15   Изоҳ (0)   8005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хивадаги бозорларнинг бирида ёнғин чиқди (видео)

    13.10.2021, 16:10

    Тошкентда хавфли манёврлар қилиб, Lacetti’ни орқамача бошқарган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди

    13.10.2021, 15:40

    Самарқандда MAN юк машинасида ёнғин чиқиб, 25 тонна полиэтилен рулон ёниб кетди (видео)

    13.10.2021, 15:11

    Жиззахда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини Тошкент вилоятига жўнатиш билан шуғулланган шахслар жаримага тортилди

    13.10.2021, 14:56

    Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи партияси ишлаб чиқарилди

    13.10.2021, 13:36

    БМТ Афғонистон учун гуманитар ёрдам ортилган 3 та самолётни Термизга юборади

    13.10.2021, 13:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.