• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Вакцинация Антарктидагача етиб борди, Горбачёв карантинда сақланмоқда, Россияда COVID-ўлимлар бўйича яна рекорд. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 236 854 356 кишига тенглашди, шуларнинг 4 836 281 нафари вафот этган. Шунингдек, жаҳон бўйича 6,409 миллиард дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.

    Касалланганлар сони бўйича АҚШ (44,1 миллион), Ҳиндистон (33,9 миллион), Бразилия (21,5 миллион), Буюк Британия (8 миллион) ва Россия (7,6 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Сан-Паулуда COVID-19 қурбонлари хотирасига мемориал очилди. Бразилияда коронавирус оқибатидаги ўлимлар сони қарийб 600 мингтага етди

    Сан-Паулуда COVID-19 қурбонлари хотирасига мемориал очилди. Бразилияда коронавирус оқибатидаги ўлимлар сони қарийб 600 мингтага етди
    Фото: AP Photo

    Вакцинация Антарктидагача етиб борди

    COVID-19 га қарши вакцина партияси Антарктидага етиб келди, бу ердаги Roterа тадқиқот станциясининг британиялик қутбчилари у билан эмланади.

    Буюк Британия ҳукумати Crown Аgents халқаро тараққиёт ташкилоти билан ҳамкорликда Бирлашган Қиролликнинг барча аҳоли яшайдиган денгизорти ҳудудларига, шу жумладан, Британия Антарктика ҳудудига ҳам вакциналарни етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганди.

    ОАВ маълумотларига кўра, вакциналар Цельсий бўйича 2—8 даража атрофидаги муайян ҳароратга риоя қилинган ҳолда етказилган.

    Crown Аgents бош директори Фергюс Дрейк таъкидлашича, ташкилот «Ернинг деярли нариги бурчагига» вакцина олиб борган.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирус Антарктидада ҳам аниқланди. Дунёда касаллик етиб бормаган қитъа қолмади
    • Вертолётда, ит қўшилган чанада, қайиқда: вакциналар дунёнинг олис бурчакларига қандай етказилмоқда? (фото)

    Горбачёв карантинга юборилди

    СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв коронавирус туфайли шифокорлар тавсиясига кўра карантинда сақланаётганига бир ойдан ошди, у касал эмас.

    90 ёшли Горбачёв коронавирус юқтиришнинг олдини олиш мақсадида Россия касалхоналаридан бирида ётибди.

    У 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путинни 69 ёши билан табриклаб илиқ тилаклар билдирган.

    Мавзуга доир: Путин Горбачёвни 90 ёши билан табриклаб, унинг тарихда тутган ўрнини эътироф этди

    Россияда коронавирус оқибатидаги кунлик ўлимлар сони бўйича янги рекорд қайд этилди

    Сўнгги бир кеча-кундузда Россияда COVID-19 дан 936 киши вафот этди, бу пандемия бошидан буён қайд этилган энг катта кўрсаткичдир. Кетма-кет уч кундан буён кунлик ўлимлар сони 900 дан ошмоқда (6 октябрь куни 929, 7 октябрь куни 924 нафар қурбон ҳақида хабар берилган).

    Ўлим ҳолатлари энг кўп Москва (71) ва Санкт-Петербургда (61) қайд этилди, аммо бу кўрсаткичлар бу ерда ёзда кузатилганларидан анча кам. 28 июнь куни Москвада 124 бемор вафот этган, Петербургдаги энг ёмон натижа эса бир кун кейин қайд этилганди (119 та ўлим).

    Федерал тезкор штаб маълумотларига кўра, Россияда пандемия бошидан буён жами 214 485 киши коронавирус оқибатида вафот этган. «Росстат» эса жорий йилнинг апрелидан июлигача 367,5 мингга яқин ўлимни қайд этган. Муассаса ўз статистикасига COVID-19 фонидаги бошқа касалликлардан вафот этганларни ҳамда вирус ўлимидан кейин аниқланганларни ҳам киритади.

    Таъкидлаш жоиз, сўнгги бир кеча-кундузда Россияда 27 246 кишида вирус аниқланган.

    Мавзуга доир: Россияда COVID-ўлимлар бўйича рекорд такрорланди, Бразилия президенти яккаланиш режимига ўтди. Коронахабарлар

    Шунингдек:
    • Ҳиндистон 15 октябрдан сайёҳлар учун ўз чегараларини очади. Сайёҳлик визаларини бериш қайта бошланади. Биринчи бўлиб мамлакатга чартер рейслари билан келишни режалаштираётганларга виза берилади. Илк 500 минг чет эллик сайёҳ бепул виза олади. Ҳиндистон сайёҳлик визалари берилишини 2020 йил мартида коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйган эди.
    • Финляндияда миокард инфаркти хавфи ҳақидаги хабарлар туфайли 30 ёшдан кичик эркакларни Moderna вакцинаси билан эмлаш тўхтатиб қўйилди. Бу Швеция, Норвегия ва Дания билан биргаликда ўтказилган тадқиқотлар натижасида аниқланган. Аввалроқ Швеция ва Дания ҳукуматлари 1991 йилдан кейин туғилган одамларни Moderna компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлашни тўхтатган эди.
    • Латвияда COVID-19 туфайли соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазият эълон қилинди. Бу даволаш муассасалари коронавирус беморларига ва бошқа беморларга ўткир касалланиш ҳолатларида ёрдам бериш учун ўз ресурсларидан эркинроқ фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишини билдиради.
    • Италияда COVID-19 туфайли киритилган тақиқлар 11 октябрдан юмшатилади. Мамлакатда «Яшил рухсатномалар» тизими амал қилади, улар бўйича аҳоли маданият ва спорт муассасаларига ташриф буюриши мумкин. Шу билан бирга, ниқоб режими сақланиб қолади.

    08.10.2021, 17:25   Изоҳ (0)   20079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грузиянинг Батуми шаҳрида 5 қаватли уй қулаб тушди (фото ва видео)

    08.10.2021, 16:13

    АҚШ Сенати дефолтга йўл қўймаслик учун давлат қарзи лимитини оширишга рози бўлди

    08.10.2021, 15:12

    Германияда нацистлар концлагерининг 100 ёшли собиқ қўриқчиси устидан суд бошланди. У 3,5 минг кишини ўлдирганликда айбланмоқда

    08.10.2021, 11:23

    АҚШ сувости кемаси номаълум объект билан тўқнашиши оқибатида бир нечта денгизчи жароҳат олди

    08.10.2021, 10:32

    Дубай амири жосуслик дастури орқали собиқ рафиқасининг телефонини кузатгани маълум бўлди

    08.10.2021, 09:10

    Байденнинг рейтинги рекорд даражада пасайиб кетди

    08.10.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.