• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тил равнақи

    1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистонда мамлакат мустақиллиги рамзларидан бири — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. 2020 йилдан бошлаб бу сана Ўзбек тили байрами сифатида нишонланмоқда. «Дарё» ушбу сана муносабати билан октябрни «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилади ва ой давомида ҳар куни тил масаласида турли йилларда қилинган ва ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган чиқишлар, нутқлар, мақолаларни қайта чоп этади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Тил равнақи

    Иттифоқимизга бирлашган миллатларнинг ҳаммаси тенг ҳуқуққа эга. Бироқ шахсга сиғиниш ва турғунлик даврида ленинча миллий сиёсатимиз принциплари бузилди. Уруш йиллари Қрим татарлари, Волга бўйи немислари, қалмоқ, Кавказ туркий халқларига нисбатан зўравонлик ишлатилди. «Дўстлик», «байналмилал» деган тушунчалар ҳам кўпинча бир ёқлама талқин этилди. Мажлисларда она тилимизда гапиришдан ҳам чўчидик.

    Тасаввур этинг — бир йиғилишда юз киши ўтирибди. Улардан фақат 5—6 кишигина ўзбекчани тушунмайди. Шунга қарамай мажлис ўзбек тилида олиб борилмасди.

    Аслида ҳамма иллат ўзимизда. Она тилимизни камситаётган ҳам ўзимиз. Зиёлиларимиз орасида шунақа тоифадагилари ҳам борки, оилада болалари билан ўз тилида гапиришни эп кўришмайди. Бундай оилаларда улғайган болалар она тилимизни менсимайдиган, камситадиган бўлиб ўсишади. Улар Она тилимизни билмасликларидан мағрурланишдан ҳам тоймайдилар.

    Ҳолбуки, тил халқнинг руҳи, жони: халқнинг халқ бўлиб қолиши асосий шартларидан бири. Тилини йўқотган халқ миллатини ҳам, тарихи ва маданиятини ҳам йўқотиши турган гап. Шу боис халқимиз асрлар бўйи она тилимиз равнақи йўлида мардонавор курашиб келди. Не-не истилочиларнинг алангаларида ёнса-да, жонажон она тилимизни сақлаб қолди ва уни миллий маданиятимизнинг энг қимматли мероси сифатида бизга етказди. Бинобарин биз ҳам тилимизни кўз қорачиғидай асраб, келажак авлодларга мерос қолдиришимиз шарт. Бу зиммамиздаги тарихий бурч, қарз! Бунинг учун имкониятларимиз етарли.

    Эндиликда тилимиз, маданиятимиз, халқимиз тақдири ҳақида жиддий ўйлайдиган, миллий ғуруримизни қадрлайдиган замон келди. Қайта қуришнинг ҳаётбахш шабадаси ўзининг тарихий моҳияти билан бир бутун социал инқилобга тенг улуғвор ишларни бошлаб юборди. Энди дардларимизни рўй-рост айтаверайлик — ўзбек тили давлат тили ҳуқуқига эга бўлиши керак. Тарихий жараён, қайта қуриш — социал инқилобнинг бизга инъом этган ҳукми шу! Тилимизнинг ҳуқуқлари қонуний кучга кирмас экан, миллий тил эркинлиги, тенглиги ҳақидаги баландпарвоз сўзлар ҳеч нарса бермайди, шунчаки гаплигича қолаверади.

    Икки тиллилик ҳақида сўз борганида, аввало шуни аниқлаб олиш лозимки, икки тиллиликни маъқуллаётганлар ростдан ҳам тилимизнинг равнақини, сиёсий мавқейини амалда тиклашмоқчими ёки халқимизнинг тақдирига алоқадор жуда ўткир бу муаммони шунчаки, хаспўшлаб, ҳаммасини аввалгидай қолдириш ниятидаларми?

    Икки тиллилик қонун кучига кирса, тилимизнинг мавқейи, фойдасига нималар ўзгариши мумкин? Пардозламай, тўғрисини айтганда, бу ҳозирги мавжуд тилимиз мақейининг айнан ўзи, яъни ўзбек тилини республикамиз доирасида иккинчи тил бўлиб қолаверишини қонунлаштириш эмасми? Давр руҳи, халқимизнинг обрў-эътибори, тилимиз мавқейи шуни тақозо этадими?

    Ва ниҳоят, ўзбек тилининг давлат тили ҳуқуқини олишини бутун ёзув-чизувларимизнинг ёппасига ўзбек тилига кўчиши деб талқин этиш, масалани ўринсиз бўрттириб, ҳисларни қайраш эмасми?!

    Шамол қайси томондан эсишига қараб одим ташлайдиганлар доим бўлган, ҳозир ҳам бор. Улар ҳамма нарсадан воз кечишлари мумкин, фақат бир нарсадан — тамагирликдан асло умид узишолмайди. Тилимиз тақдири ҳам улар учун иккинчи даражали иш. Уларнинг мустақил фикрлари йўқ, фақат тарозининг палласини кузатиб туришади. Худди шундайларнинг қилмиши ўлароқ она тилимиз узоқ йиллар камситилди. Ҳатто уни кундалик оддий муомаламиздан ҳам сиқиб чиқара бошладик. Ҳозир «русча гапиринг, ўзбекчага тушунмайман» дейдиганларни ҳам учратиб турамиз. Бу гапни бошқа миллат кишиси гапирса, алам қилмасди. Афсуски, бу сўзларни чўнтагида «ўзбек» деган паспорти бор кишилардан эшитиш…

    Тил халқнинг энг нодир бойлиги, руҳи, қанотидир. Халқ нимаки яратган бўлса, фақат она тили туфайли муяссар бўлган. Ахир, Ал-Хоразмий «Ал-жабр»ни араб тилида ёза туриб, олдин ўз она тилида тафаккур юритмадимикан? Фоний тахаллусида ҳам жўшиб асарлар яратган Навоий олдин ҳаммасини ўз она тилида миясида пишириб, кейин форсчага кўчирмадимикан?

    Зеро, қалбимиздаги ҳисларни, миямиздаги фикрларни биз, аввало, она тилимизда ифодалаймиз. Она алласи жисмимизга сингган соатлардан бошлаб фикрлашга ўрганамиз. Лекин, минг афсуски, ҳозирги ёш оналаримизнинг аксарияти алла айтишни билмайди. Қандай бидъат, қандай кўргилик бу? Бу ҳақда Ойдин Ҳожиева «Руҳимизга ёнғин тушмасин» деган мақоласида жуда тўғри ёзди. Менимча, инсон ҳаётидаги талайгина нарсалар «Алла»дан бошланади. Аммо ўзлари саводсиз бўлса ҳам эртадан кечгача алла айтиб, бешикдаги гўдагини эркалайдиган, азиз кишисидан жудо бўлганида жилд-жилд китобларга тенг марсияларни айта оладиган оналаримиз қани? Нега энди улар йил сайин камайиб кетаётир? Ҳисларимиз нечук бунчалик қашшоқлашиб қолаётир? Ҳислар қашшоқлигининг маънавий қашшоқликка дахли йўқмикан?

    Ҳисларга бой оналаримиз бўлмаганида Навоий бизга насиб этармиди? Улуғбекдек даҳо осмонимизни ёритармиди? Шундай она, момо «алла»ларини, эртакларини эшитмаганида Ҳамид Олимжондек истеъдод вояга етармиди? Даҳоларнинг дунёга келишига оддийгина «Алла» ҳам дахлдор эмасмикан?

    Она тили қудратли мўъжиза — уни ардоқламоқ бизнинг фарзандлик бурчимиз. Ўзимиз ҳам она тилимиз туфайли саноқда бормиз. Она тилимиз, санъатимиз нафосатидан завқ-шавққа тўлиб-тошиш бахтига муяссар бўлолмайдиган кишилар ҳақида ўйлаганингда кўз ўнгингда ниҳоятда маънавий қашшоқ, бахтсиз инсон намоён бўлади..

    Шаҳарларимизни кезган чет эллик сайёҳ боғ-хиёбонларимизни, майдон кўчаларимизни кўриб «Европанинг бирор шаҳрига келиб қолдимми?» деса, ҳайратланманг. Бизнинг тарихимизга алоқаси борми, йўқми, қатъи назар, шаҳарларимизда қанақа номларни учратмайсиз. Аммо, бу номлар ичида халқимизнинг кекса ўтмишига, гражданлар уруши ва совет ҳокимияти йилларига алоқадор қаҳрамонларимизнинг, фан, маданият арбобларининг номларини қарийб учратмайсиз. Тарихий жойларимизнинг номлари ҳам, шаҳарларимизнинг миллий қиёфаси ҳам йил сайин йўқолиб бораётир. Булар ҳам тарихимизга, миллий маданиятимизга бепарволигимизнинг асоратидир.

    Тилимизга бепарволигимиз ёзувимизда ҳам ўз ифодасини топди. Менинг ёшимдаги авлод ўз умрида уч марта саводсиз қолди. Араб алифбоси — сал аввал ислоҳ қилинган ўзбек араб алифбоси, лотин ва ниҳоят славян алифбоси.

    Шубҳасиз, араб алифбосидан воз кечиш бизнинг миллий маданиятимиз учун оғир йўқотиш бўлди. Биз қарийб бир ярим минг йиллик даврни ичига олган миллий бойлигимиздан бирдан маҳрум бўлдик. Бу масалалар ҳал бўлаётганида бизда миллий онг етишмади. Миллий онгни халққа ташийдиган зиёлиларимиз ва халқ ваколатига эга бўлган кишиларимиз узоқни кўришолмади ёки «миллатчи»га чиқиш хавфидан чўчишди. Бошқалар ўз миллий маданияти ҳақида рўй-рост фикр билдиришга журъат этишди, биз журъат этолмадик. Бундан ташқари, бизда донишмандлик ҳам етишмади. Халқимиз яратган не-не асарлар гулханларда ёнди, тупроқ тагида, дарё, қўллар сувида чириди. Булар миллий фожиаларимиз.

    Биз эндиликда араб алифбосида яратилган кўп асрлик меросимизга эга бўлишни истаймиз. Фақат бунинг учун мазкур алифбони мукаммал эгаллашимиз лозим. Бу ўринда «Яна бир авлодни саводсиз қолдирмаймизми? Етмиш йиллик меросимиз нима бўлади?» деган шубҳа-гумонларга, иккиланишларга ҳожат йўқ. Биз саводсиз бўлиб қолмаймиз. Рус алифбосида ўқиш-ёзиш ҳуқуқимизни ҳеч ким чегараламайди. Етмиш йиллик меросимиз ҳам ўзимизники, ҳеч ерга кетмайди. Биз фақат унутилган кўп асрлик миллий бойлигимизга эга бўлмоқчимиз, холос. Бу тадбир маданиятимизни янада бойитади, деган фикрдамиз.

    «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1989 йил 26 май сонидан парча.

    «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1989 йил 26 май сонидан парча.

    Бироқ бу енгил иш эмас. Боз устига араб алифбосининг лотин ва рус алифбосига нисбатан анча мураккаблиги, ҳатто консервативлиги ҳам бизни ўйлатади. Лекин бир нарсани унутмайлик. Грузин, арман ёзувлари ҳам осонмас. Нега улар осон йўлдан кетишмади? Сабаби шундаки, бу қардошларимиз кўп асрлик миллий меросларидан воз кечишни исташмади. Биз эса енгил йўлни танладик, оқибатда тубсиз ғорга қулаб тушгандай бўлдик. Ахир, ҳазилакам мерос ҳақида сўз кетяптими? Миллий маданиятимизнинг фахри бўлган қанча-қанча даҳо асарлар шу алифбода ёзилмаганми?

    Оддий кишиларни қўя турайлик, ҳатто, ўз соҳасининг пирлари — математиклар, физик ва астрономлар, медиклар, тарихчи ва адабиётшунослар, адиблар, файласуфлар ҳам ўтмиш меросимиздан яхши хабардор эмаслар. Шу боисдан Шарафиддин Али Яздий, Абдураззоқ Самарқандий, Мирхонд, Хондамир, Абулғози Баҳодирхонлардан қолган қўлёзмаларни ўқий олмаймиз. Ҳатто Бедил, Алишер Навоий боболаримизни англашимиз учун бизга қўшимча изоҳли луғатлар керак. Қадимги ўзбек тилини умуман билмаймиз. Билиш учун уринаётганимиз ҳам йўқ. Нашриётларимизда минг бир хил асарлар босиляпти. Лекин тарихимизга оид асарларга навбат келмаётир. Миллий меросимизнинг чанг босиб ётиши фақат бизни эмас, бошқа халқларни ҳам ундан бебаҳра қилиб қўймаяптими?

    Аслида-ку, ҳеч ким бизга «Алифбонгдан воз кеч!» деб тазйиқ ўтказмаган. Уни ўзимиз рад этганмиз ва хотирасиз, миллий мероссиз қашшоқ оломонга айланиб қўя қолганмиз. Хўш, бу «ҳиммат»имизни нима деб таърифлаш мумкин? Калтабинлик дебми ёки ўринсиз ҳотамтойлик дебми? Биз лоақал минг офатлардан сақланиб қолган асарларимиздан ҳам фойдаланмаяпмиз. Улар кутубхоналарда «фонд»лигича турибди. Уларга «тиши ўтадиган» кекса авлодларимиз эса йил сайин сийраклашаётир. Афсуски, бу аҳвол бизни ташвишга солмаётир.

    Мана, бир мисол: Самарқанд Давлат дорилфунуни кутубхонасининг «Шарқ қўлёзмалар фонди»да ажойиб тарихий асарлар сақланмоқда. Бу ерда ўз ишини жон-дилдан севган, на илмий даражаси, на унвони бор — нуроний отахон Абдуҳамид Пўлотий ишлайди. У ширинсухан, доим чеҳраси очиқ, бағри кенг, дилкаш одам. Баъзан суҳбатини тусаб олдига кириб тураман. Фонддаги нодир қўлёзмаларнинг қарийб ҳаммаси ягона нусхада. А. Пўлотий уларнинг талайгинасини одамлардан сотиб олиб, гард юқтирмай кўз қорачиғидай асраб келяпти. Фақат уни бир савол изтиробга солади. «Мендан кейин бу асарларнинг ҳоли нима кечади», деган хаёл мудом қийнайди. Ахир хавотирланмай бўладими — қўлида шунча бебаҳо бойлик сақланса-ю, фойдаланадиганлар бўлмаса…

    Бу аҳвол фақат Самарқанд Давлат дорилфунунигагина хос бўлса кошки эди…

    Хўш, нима қилмоқ керак? Эски алифбони ўрганмасак, масаланинг бу томони нима бўлади? Асрлар давомида халқимиз яратган миллий меросимиздан маҳрум бўлиб қолаверамизми?

    Араб алифбоси асосида мактаб ўқув программалари бутунлай қайта кўриб чиқилса-чи? Яъни, ўзбек ўрта мактабини битирган ҳар бир киши бемалол араб алифбосида ўқиш, ёзишни билиб, меросимизнинг эгаси бўлса-чи?

    Рус алифбоси, рус тили маданиятимизнинг ажралмас бўлагидир. Рус тили ҳамиша бир-биримизни англатадиган халқаро тил бўлиб қолаверади. Бу тилни ўрганаверамиз, шу алифбода ёзаверамиз. У бизнинг ҳаётимиздан чиқиб кетмайди. Айни пайтда барчанинг араб алифбосини эгаллаши биз учун номаълум бўлган дунё эшигини очиб қўйган бўлур эди. Кўп асрлик миллий маданиятимизнинг «фонд»ларда чанг босиб ётган хазинасига ҳақиқий эга, меросхўр топиларди. Бунинг устига маданиятларимиз, анъаналаримиз бир-бирларига яқин бўлган, бир-бирларини бойитган қадимги Шарқ маданиятига, Шарқ халқлари қалбига сеҳрли калит топган бўлардик. Дунёни идрок этиш уфқларимиз ҳам кенгаярди.

    Табиий, эски тилимизни ўрганиш ё ўрганмаслик бу халқ иродасига боғлиқ масала. Бундай катта ишни бурунгилардай ура-урасига ҳал қилиб бўлмайди. Нимага азми қарор қилаётганимиз халқ онгига бориб етиши керак. Бу эса зиёлиларимизнинг, жамоат ташкилотларининг зиммасига катта масъулият юклайди.

    Энг муҳими, қайта қуришни халқ ҳал этади. Халқ тақдирига дахлдор масалаларни халқнинг ўзига, иродасига қўйиб берайлик. Халқимиз тарихий жараёнда ўзлигини кўрсатиши учун миллий онгимиз ҳам давр талаблари даражасида бўлиши керак. Бунинг учун миллий онгни ривожлантириш, ўз ўзини англаш, қадрлаш, қайта қуришда актив иштирок этиш лозим. Бутун умидимиз шунда.

    Бобомурод Даминов,«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1989 йил 26 май

    Мавзуга доир:

    • Тарқоқ дард
    • Элимиз дард-у қувончи — тилимиз
    • Шароит талаби. Тил ҳақида мулоҳазалар
    • Она тилисиз халқ чироғи ўчган халқ
    • Тил ва эл ули ёхуд қақраган тилга тириклик суви
    • Тил мавқейи — эл мавқейи
    • «Бюрократия учун миллат, миллий маданият, тил ва шахс деган тушунчаларнинг қиймати йўқ»

    08.10.2021, 23:29   Изоҳ (0)   33617
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ЙПХ ходимлари кўз ўнгида содир этилган қўпол қоидабузарликларнинг иштирокчилари орадан салкам уч ой ўтиб топилди. Улар 17 ёшли йигитлар бўлиб чиқди

    08.10.2021, 23:29

    Фото: Янгиҳаёт туманида қурилган кўтарма пиёдалар ўтиш жойлари

    08.10.2021, 23:13

    Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён қарийб 78 млрд сўмлик газ ўғирланган — Энергетика вазирлиги

    08.10.2021, 22:44

    Шавкат Мирзиёев «Гулистон» маҳалласига ташрифидан сўнг Сурхондарёдаги сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

    08.10.2021, 22:12

    Фарғонада бир гуруҳ шахслар дўконлардан бирининг ойналарини сидириб, ёқиб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

    08.10.2021, 21:43

    Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларни қайд этиб, ИИБга юборувчи фуқаро «самосуд» қилинаётгани айтилган видеога изоҳ берилди

    08.10.2021, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.