Пекин авиация ва космонавтика университети талабалари томонидан яратилган учувчисиз бошқариладиган учиш аппарати парвоз давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: FAI

Таъкидланишича, «Фен Жу 3-100» номини олган дронинг узлуксиз парвози 80 соат 46 дақиқа ва 35 сонияни ташкил этган. У Boeing Аurora Flight Sciences компанияси томонидан яратилган учувчисиз бошқариладиган учиш аппарати — Orion’нинг 2014 йилдаги рекордини янгилаган.

Рекорд ўрнатган парвоз 21 май куни Хэнань провинцияси марказидаги Сючан шаҳрида амалга оширилган. Учиш аппарати 300 метр баландликда айланган. Парвоз вақтида ёнилғи қуйиш тақиқланган.

Фото: FAI

Яқинда университет Халқаро федерация авиацияси (FAI) томонидан жаҳон рекорди ўрнатилганини тасдиқловчи сертификат топширилганини маълум қилган.

Фото: FAI

Фото: FAI

Хитой дрони мутлақ қора рангга бўялган. Унинг қанотлари узунлиги 10 метрга етади. Дрон бензин двигатель ёрдамида ҳаракатга келиб, оғирлиги тўлиқ ёнилғи қуйилгач 60 килограммни ташкил этади. Дрон «Хитой авиацияси отаси» Фен Жу шарафига номланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг мартида Калифорниядаги Skyfront компанияси томонидан яратилган Perimeter 8 номли учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаси 13 соатдан ортиқ парвоз қилиб, жаҳон рекордини ўрнатганди.