• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дунё сиёсатчиларининг молиявий жиноятларга алоқадорлиги фош этилган «Пандора архиви»да Ўзбекистон ҳам тилга олинган

    Суриштирувчи журналистлар халқаро консорциуми (ICIJ) 3 октябрь куни «Пандора архиви» (The Pandora Papers) ҳужжатлар тўпламини эълон қилди. Жаҳоннинг 117 мамлакатидан бўлган 150 дан зиёд ОАВларнинг 650 дан ортиқ журналистлари ўнлаб амалдаги ва собиқ давлат раҳбарлари ва уч юздан зиёд амалдорлар фигурант бўлган миллионлаб файлларни ўрганиб чиқди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz» BBCга таяниб.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Архив»да жами 11,9 миллион (қарийб 3 терабайт) ҳужжат ўрин олган бўлиб, ҳажми бўйича аввалги сиздирилган ахборотлар, жумладан, «Панама архиви»дан ҳам катта (унда фақат битта офшор регистраторининг ҳужжатлари жамланган, «Пандора архиви»да — 14 та).

    Ўзбекистоннинг тилга олиниши

    The Guardian ва BBC Panorama қўшма тадқиқотида айтилишича, «Пандора архиви»да британиялик тадбиркор, телекоммуникация магнати ва Буюк Британия консерватив партиясининг йирик донорларидан бири Муҳаммад Амерсининг Ўзбекистон билан алоқаси қайд этилган. У 2007—2013 йилларда Швециянинг Telia компанияси маслаҳатчиси бўлган. Ушбу компания коррупцияга қарши тергов доирасида АҚШ ва Голландия расмийларига 965 миллион доллар тўлаган.

    Сиздирилган маълумотларга кўра, Амерси 2010 йилда номаълум офшор компанияга 220 миллион долларлик баҳсли тўловга алоқадор бўлган. Фирма Ўзбекистон Биринчи Президентининг қизи Гулнора Каримова назоратида бўлган, тўлов эса кейинчалик АҚШ ҳукумати томонидан «220 миллион доллар миқдоридаги пора» деб топилган.

    Амерсининг ҳуқуқшунослари бу айбловларни рад этган. Улар коррупцион тўловларни «атайин» кўтариш ҳақидаги ҳар қандай тахмин ёлғон эканлигини ва битим бўйича асосий келишувлар бундан икки йил олдин тузилганини таъкидлаган.

    Уларнинг қўшимча қилишича, Амерси битимнинг бошқа иштирокчилари виждонан иш тутишига ишонган ва бу пора бўлиши мумкин, деб ўйлашига асос бўлмаган. Бундан ташқари, уларнинг сўзларига кўра, унинг вазифаси фақат битимни тузиш ва баҳони тасдиқлаш бўлган, қолаверса, вақт ва кўлам жиҳатидан ҳам чекланган бўлган.

    The Guardian и BBC’нинг аниқлашича, Муҳаммад Амерси бу иши учун 6 йил давомида 65 миллион доллар олган. Нашр ходимлари ички электрон почта минглаб саҳифаларини, суд ҳужжатлари, ҳисоб-фактуралар, корпоратив файллар ва ички ҳисоботларни кўриб чиққан ҳамда Амерсининг Telia’нинг Марказий Осиёдаги роли билан таниш бўлган кўплаб манбалар билан суҳбатлашган.

    Суриштирувда, шунингдек, «МТС Ўзбекистон» уяли алоқа операторининг собиқ бош директори Беҳзод Аҳмедов ҳам тилга олинган, у кейинчалик АҚШда «коррупцион схема»да иштирок этганликда айбланган.

    Нашр маълумотларига кўра, Аҳмедов Амерси билан Telia компанияси Ucell уяли алоқа операторининг 20 фоизлик улушини мамлакатда ишлаш учун зарур бўлган телекоммуникация хизматлари лицензияларини олиш ва янгилаш эвазига Гибралтарнинг офшор компаниясидан сотиб олиш режасини муҳокама қилган. Шартнома тузилганидан бир неча ҳафта ўтиб, Амерси ўзининг офшор фирмаси орқали Швейцариядаги банк ҳисоб рақамига 500 минг доллар ўтказган. Ҳисоб-фактурада тўлов Project Uzbekistan/Таkilant (Таkilant — беинифициари Гулнора Каримова бўлган Гибралтар компанияси номи) учун тўлангани кўрсатилган.

    Британия бош вазири ва Консерватив партия раҳбари Борис Жонсон Муҳаммад Амерси ҳақидаги хабарларга жавобан партияга берилган барча хайриялар текширувдан ўтказилишини билдирган.

    Архив маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги айрим тадбиркорлар офшор компания сифатида Ирландия ва Буюк Британияда рўйхатдан ўтган фирмалардан фойдаланади, деб қайд этган The Irish Times.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Икки корхона — 2016 йилда Шотландияда рўйхатга олинган Тrontex ва Gratum Trading — 2017 йилги Президент фармонида Сирдарё вилоятида пахта етиштириш ва тўқимачилик кластерини бошқарувчи Bek Cluster қўшма корхонасининг хорижий шериклари сифатида кўрсатилган. Bek Cluster’нинг раҳбари ва таъсисчиларидан бири — сенатор Улуғбек Сотиболдиев, хорижий шериклар энди қўшма корхонада ҳисобга олинмаган.

    «Архив»да яна кимлар қайд этилган?

    «Пандора архиви»га кўра, Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр рафиқаси Шери Блэр раҳбарлик қилувчи компанияга кўчмас мулк сотиб олган. Улар Баҳрайн саноат ва туризм вазирининг оиласидан кўчмас мулк соҳасида фаолият юритувчи офшор компаниясини сотиб олади. Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, бино ўрнига компания акцияларини сотиб олган Блэр шартномани шундай расмийлаштирадики, 400 минг доллардан ортиқ мол-мулк солиғини тўлашга тўғри келмайди.

    Текширувда қайд этилишича, Чехия бош вазири Андрей Бабиш Британиянинг Виржин оролларидаги компания орқали муҳташам бино — Франциянинг Мужен шаҳрида жойлашган Биго қасрини сотиб олган. Ушбу қасрдaн ташқари, Бабишнинг Муженда яна иккита кўчмас мулки, шу жумладан, вилласи бор.

    Сербия президенти Александр Вучичнинг яқин дўсти ва сафдоши бўлган Белграднинг собиқ мэри Синиса Мали 2015 йилда Болгариянинг Қора денгиз соҳилидаги 6,1 миллион долларлик ҳашаматли турар -жой мажмуасида 24 та хонадонга эгалик қилишини рад этган. Аммо журналистлар буни исботлашга муваффақ бўлди.

    «Архив»да айтилишича, Иордания қироли Абдулла II 2003—2017 йилларда Буюк Британия ва АҚШдаги қимматбаҳо кўчмас мулкларга 100 миллион доллардан ортиқ пул сарфлаган. У мамлакатга раҳбарлик қилган 1999 йилдан бошлаб 15 та уй сотиб олиш учун фирмалар тармоғидан фойдаланган. Иордания монархи идораси 3 октябрь куни бу маълумотлар «янги ва сир эмаслигини» билдирган.

    «Пандора архиви», шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг «Студия Квартал 95»даги шериклари офшор компаниялар тармоғининг бенефициарлари бўлганидан гувоҳлик бермоқда. Бу компанияларнинг пуллари Лондоннинг ҳашаматли кўчмас мулкига сармоя қилинган. 2019 йилги сайловлар олдидан Зеленский ўз улушини бизнес шериги ва амалдаги ёрдамчиси Сергей Шефирга ўтказган.

    Собиқ иттифоқ мамлакатларининг бошқа раҳбарларидан, ҳужжатларда (шахсан ўзи ёки уларнинг яқинлари) Владимир Путин, Нурсултон Назарбоев ва Илҳом Алиев ҳам тилга олинган.

    Мавзуга доир: «Пандора архиви» эълон қилинди. Унда дунё сиёсатчиларининг молиявий жиноятларга алоқадорлиги фош этилган. Асосий маълумотлар

    05.10.2021, 19:36   Изоҳ (0)   44587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳокимият вакилига қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

    05.10.2021, 19:15

    Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

    05.10.2021, 18:26

    Шавкат Мирзиёев: «Туркманистон билан яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш — Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши»

    05.10.2021, 18:12

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    05.10.2021, 17:41

    Бўстонлиқда 150 метр баландликдан тушиб кетган Spark’нинг ҳайдовчиси хавфсизлик камари сабаб омон қолди

    05.10.2021, 17:25

    Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 23 та ҳужжат имзоланди (фото)

    05.10.2021, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.