UzAuto Motors ва бошқа корхоналар хусусийлаштирилади. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилаётган Ўзбекистон иқтисодий форумида бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
«UzAuto Motors ва давлат тасарруфидаги 10 та йирик корхона 2023 йилгача хусусийлаштирилади, улар орасида давлат ҳисобидаги ипотека ва саноат қурилиш банклари ҳамда ОКМК каби корхоналар бўлиши мумкин», — деди Жамшид Қўчқоров.
Бундан аввал Ўзбекистонда Coca-Cola’нинг давлат улуши 252,2 миллион долларга Туркия компаниясига сотилгани, Тимур Ишметов 2021 йил якунигача Ўзбекистондаги йирик банк хусусийлаштирилишини айтгани ҳамда Ўзбекистон 2021 йил бошидан бери давлат активларини хусусийлаштиришдан қанча фойда кўргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)