Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь–август ойларида йирик корхоналар томонидан 46 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 миллиард киловатт/соатга кўп бўлиб, ўсиш суръати 9 фоизга тенг бўлди.
Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:
- Тошкент вилояти 23,1 фоиз;
- Сирдарё вилояти 22,7 фоиз;
- Қашқадарё вилояти 19,2 фоиз;
- Навоий вилояти 15,7 фоиз улушга эга.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда 2022 йилдан электр тармоғига уланиш тўлиқ электрон платформага ўтказилади
- Аҳоли қачондан электр энергияси ва газдан шикоят қилмайди? Энергетика вазири жавоб берди
- «Ўзбекистонда электр энергияси таъминотида, фавқулодда ҳолатларни инобатга олмаса, тақчиллик кузатилмайди» — «Ҳудудий электр тармоқлари»
Изоҳ (0)