• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Шалпангқулоқ» ортидан қувиб: Чемпионлар Лигасининг асосий фаворитлари ҳақида

    Чемпионлар Лигаси янги мавсумининг гуруҳ босқичи 14 сентябрь куни старт олди. Дастлабки тур ўйинлариданоқ томошабинлар (жамоалар ҳам) кўплаб қизиқарли қарама-қаршиликларга гувоҳ бўлди, олдинда эса ўйинлар талайгина. Шундай экан, Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида қайси жамоаларнинг имконияти юқори эканлиги ҳақида фикр юритишнинг айни вақти.

    «Манчестер Сити»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Манчестер Сити» кетма-кет уч мавсум давомида Чемпионлар Лигасидаги иштирокини чорак финал босқичида якунлаган. Ўтган мавсумда эса «шаҳарликлар» ўзлари учун қайғули босқични енгиб ўтди ва мусобақа финалига қадар етиб боришга муваффақ бўлди. Плей-офф босқичида Хосеп Гвардиола шогирдлари аввалига «Борруссия Мёнхенгладбах»ни, кейинчалик эса «Боруссия Дортмунд»ни таслим этди, ярим финал босқичида эса «ПСЖ» доғда қолдирилди. Бироқ жамоа мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинида «Челси»га минимал ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа «шаҳарликлар» Манчестернинг мовий қисми орзусини амалга оширишга жуда яқин келганди, аммо лондонлик рақиблар бунга тўсқинлик қилди.

    «Сити» бу мавсумда ҳам яна Чемпионлар Лигасида асосий фаворит бўлишига шубҳа йўқ. Манчестер клуби ҳамон мусобақада ғолиб бўлиш ғоясидан воз кечмаяпти ва бу мақсадга эришиш йўлида ҳеч нарсани тежамаяпти. «Манчестер Сити» гарчи бу мавсум олдидан марказий ҳужумчини ўз сафига қўшиб ололмаган бўлса-да, «Астон Вилла»дан Жек Грилишни 100 миллион фунтга харид қилиб, Англия Премьер Лигаси тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди. Дастлабки баҳсларда Грилиш ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсата олмаётган бўлса ҳам, Гвардиолада ҳали ундан максимал даражада фойдаланиш учун вақт бўлади. Бошқа позицияларда эса «Манчестер Сити» яхши шаклланган ва тартибли ўйинчиларга эга. Шундай экан, жамоа «шалпангқулоқ» учун курашиш учун барча имкониятларга эга.

    «Челси»

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Томас Тухель «Челси» бошқарувини қабул қилиб олганда, жуда камчилик уни жамоани бу даражада ўзгартириб юборади деб ўйлаган бўлса керак. Аммо германиялик мутахассис қисқа вақт ичида жамоани яхши тарафга ўзгартириб, «кўклар»ни АПЛда кучли тўртликка қайтарган бўлса, Чемпионлар Лигасида бош совринни қўлга киритди. Лондонликлар плей-офф босқичида «Атлетико М», «Порту» ва «Реал» тўсиғидан ўтди. Финал учрашувида «аристократлар» «Манчестер Сити»ни мағлуб этди, нуфузли мусобақанинг финал ўйинида ғалаба қозониш учун 1 та гол кифоя қилди. Бундан ташқари, жамоа жорий мавсумда бошида УЕФА Суперкубогини ҳам қўлга киритди. Шундай экан, «Челси»нинг Чемпионлар Лигаси асосий фаворити эканлигига ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак.

    «Челси»да ёш, аммо яхши шаклланган таркиб йиғилган. Жамоа, шунингдек, катта ғалабаларни татиб кўришга ҳам улгурган. Тухель жамоаси шу билан тўхтамоқчи эмас. Қолаверса, лондонликлар янги мавсум олдидан ажойиб трансферларни амалга оширди. «Интер»дан Ромелу Лукаку қайтарилди. Бельгиялик ҳужумчи дарҳол жамоага мослашиб олди ва голлар ура бошлади. Бундан ташқари, «Челси» «Атлетико» ярим ҳимоячиси Сауль Нигесни ижарага олди. Испанияликнинг трансфери ҳам, шубҳасиз, «кўклар»га барча мусобақаларда асқатади. Ривожланишдан тўхтамаётган Лондон жамоаси шу кетишда давом этса, катта ютуқлар сериясини қўлга киритиш эҳтимоли жуда юқори.

    «Бавария»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мюнхен клуби ўзи иштирок этадиган ҳар қандай мусобақанинг фаворитлари қаторида тилга олиниб келади. Бундан ташқари «Бавария» ўтган мавсумдаги (ЕЧЛда) муваффақиятсиз ўйинлари туфайли бу йилда ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ ҳаракат қилишга уринади. «Бавария» ўшанда чорак финал босқичидаёқ ўз иштирокини якунлаганди. Мюнхенликлар 1/8 финалда «Лацио»ни енгган, лекин 1/4 финалда «ПСЖ»га дуч келиб, икки ўйин натижасига кўра ярим финалга парижликларни кузатиб қўйишга мажбур бўлганди.

    «Рекордмайстер» илк турдаги «Боруссия М»га қарши дурангни ҳисобга олмаганда, Бундеслиганинг янги мавсумини ёмон бошламади. Бундан ташқари, август ойида жамоа Германия Суперкубогини қўлга киритди. Ортда қолган турларда кўриндики, бу мавсумда ҳам «Бавария»га Бундеслигада чемпион бўлиш ортиқча қийинчилик туғдирмайди. Бу эса «Бавария»нинг Чемпионлар Лигасига алоҳида эътибор қаратиши ва муваффақият қозониш учун барча имкониятларни ишга солишини англатади.

    «ПСЖ»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Чемпионлар Лигаси — «ПСЖ» учун асосий мусобақа ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Парижликлар буни ҳеч қачон яширмаган ва мусобақада ғолиб чиқиш асосий мақсади эканини очиқ айтиб келади. Аммо ҳозирча бунинг уддасидан чиқиш жамоага насиб этмаяпти. Парижликлар 2019/20 йилги мавсумда бу мақсадига жуда яқин келганди, лекин финал учрашувида «Бавария»га минимал ҳисобда имконият бой берилганди. Энг аламлиси, ғалаба голини клуб тарбияланувчиси Кингсли Коман урганди. Ўтган мавсумда парижликлар «Бавария»дан реванш олганига қарамай, ярим финалда «Манчестер Сити»га ютқазиб қўйди ва мусобақа билан хайрлашди. Жорий мавсумда ҳам жамоа мусобақанинг асосий фаворитлари қаторида кўрсатилмоқда.

    «ПСЖ» ўтган ёзда таркибни кучайтириш борасида ақл бовар қилмас даражадаги ишларни амалга оширди. Парижга Лионель Месси эркин агент сифатида олиб келинди. Бундан ташқари, Жоржиньо Вейналдум, Жанлуижи Доннарумма, Серхио Рамос ва Ашраф Ҳакими «ПСЖ»да тўп сурадиган бўлди. Шунингдек, Неймар ва Килиан Мбаппе «Парк де Пренс»да қолди. Шу тариқа «ПСЖ»да жаҳон даражасидаги юлдузлар жамланди, аммо парижликларнинг янги галактикосга айлана олишига ҳали кафолат йўқ. Лига 1 Почеттино жамоаси учун катта муаммо туғдирмаслиги аниқ, лекин Чемпионлар Лигаси ҳақида бундай деб бўлмайди. Боиси бу мутлақо бошқа даражадаги мусобақа бўлиб, у ерда кўп нарса нафақат футболчилар ва уларнинг маҳоратига, балки мураббийнинг тактикасига ҳам боғлиқ. Ҳа, назарий жиҳатдан қаралса, парижликлар Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш учун энг яхши имкониятга эга, бироқ сўнгги ўйинлар жамоада ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўплигини кўрсатмоқда.

    «Реал»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сўнгги йилларда «Реал» жароҳатлардан энг кўп азият чеккан клуб бўлди. Айниқса, ўтган мавсумда бу жамоага жуда катта муаммолар туғдирди. Бироқ кадрлар муаммосига қарамай, «қироллик клуби» Чемпионлар Лигасида ярим финалга қадар етиб борди. Ла Лигада эса сўнгги тургача чемпионлик учун курашди. ЕЧЛнинг 1/8 финалида «қаймоқранглилар» «Аталанта»ни, 1/4 да эса «Ливерпуль»ни мағлуб этганди. Аммо ярим финалда жамоа бўлажак чемпион «Челси»га ютқазди. Шундан сўнг Зинедин Зидан жамоани тарк этди ва унинг ўрнини бошқа бир таниқли мутахассис Карло Анчелотти эгаллади. Энди италиялик мутахассис «қироллик клуби»ни Испания ва Европада яна етакчи ўринларга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради.

    «Реал» шу мақсадда мавсумлар оралиғида ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғини кучайтирди: Давид Алаба ва Эдуардо Камавинга билан шартнома имзоланди. Бу мавжуд таркиб учун яхши қўшимча бўла олиши дастлабки ўйинларданоқ кўзга ташланди. Яна шуни қўшимча қилиш керак, Чемпионлар Лигаси — «Реал»нинг мусобақаси ҳисобланади. Тўғри, ҳозирда жамоада Криштиану Роналду, Серхио Рамос каби жамоани ортидан етаклайдиган юлдузлар йўқ, аммо етарли даражада тажрибали чемпионлар ҳамда совринларга ташна ёш иқтидорлар жамланган. Ушбу уйғунлик «қаймоқранглилар»нинг кучли томони бўлиб хизмат қилиши мумкин. Анчелотти бунгача ҳам «Реал» билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган. Нега энди буни такрорламаслик керак?

    28.09.2021, 13:11   Изоҳ (0)   38675
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Умрини «Рома»га бағишлаган, «Реал»га рад жавобини берган ва фаолиятини тугатган куни қизидан айрилишига бир бахя қолган Франческо Тотти ҳақида

    27.09.2021, 23:48

    Иккита марказий жанги бекор бўлган UFC 267, ўқ отиш федерациясига раис этиб сайланган Миллий гвардия қўмондони ва 11 ой деганда майдонга қайтган Фати. Энг сўнгги с...

    27.09.2021, 22:01

    Суперлига. «Насаф» «Бунёдкор»га жавобсиз 5 та гол урди, «Локомотив» сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб ғалабани илиб кетди

    27.09.2021, 21:24

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик ўйини ўтказади

    27.09.2021, 13:07

    Зидан, Конте, Вальверде ва бошқалар. Ишсиз юрган етук мураббийлар

    27.09.2021, 10:02

    А Серия. «Рома» Рим дербисида ютқазиб қўйди, Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушди. «Ювентус» 5 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди

    26.09.2021, 23:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.