Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Пискент туманида «Жигули» ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборди, дея хабар бермоқда ЙХҲББ.

Кадр: Видеодан скриншот

Кадр: Видеодан скриншот

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 21 сентябрь куни соат 4:00 ларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман ҳудудидан ўтган 4Р–19 автомобиль йўлининг 5-километрида Пискент йўналишидан Нурафшон йўналишига ҳаракатланиб кетаётган номаълум транспорт воситаси йўлни кесиб ўтаётган 1981 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

ИИО ходимлари тезкор суриштирув ва камераларда қайд этилган видеоёзувларни ўрганиш натижасида ушбу ЙТҲни «ВАЗ-2106» ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган фуқаро содир этгани аниқланган.

Тафсилотларда айтилишича, гумондор ҳайдовчи ўша куни эрталабгача дўсти билан маишат қилиб уйга қайтаётганда, бомдод намозини ўқиш учун масжидга кетаётган 40 ёшли фуқарони катта тезлик сабаб уриб кетган.

«Телефонга чалғиб, одам уриб юборганимни билганим йўқ. Светофорга етганда ‘лобавой’ синганини кўриб орқага қайтдим. Лекин йўл четида ҳеч ким кўринмади», – дейди ҳайдовчи.

Ҳозирда Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди