Ўзбекистонда жисмоний шахслар енгил автомобиллари сони 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра 2 767 126 тани ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Йиллар кесимида жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони (1 январь ҳолатига):
- 2016 йил — 1 974 182 та;
- 2017 йил — 2 057 331 та;
- 2018 йил — 2 133 507 та;
- 2019 йил — 2 272 185 та;
- 2020 йил — 2 410 421 та;
- 2021 йил — 2 767 126 та.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, январь—август ойларида республика бўйича 122,4 минг дона янги енгил автомобиль, шундан 6,2 минг дона чет элда ишлаб чиқарилган автомобиль сотилди.