Ўзбекистонга 2021 йилнинг 6 ойида туристик мақсадларда жами 691,7 минг нафар чет эл фуқароси келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Хориждан келганларнинг асосий қисми қариндошларини йўқлаш учун келган. Қарийб 12 минг нафари эса даволаниш учун мамлакатга ташриф буюрган.
Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари:
- қариндошларни йўқлаш — 577,8 минг;
- дам олиш — 65,7 минг;
- хизмат юзасидан — 27,4 минг;
- даволаниш — 11,8 минг;
- тижорат — 5,7 минг;
- ўқиш мақсадида — 3,3 минг.
Изоҳ (0)