Бухоро вилояти Давлат хавфсизлик бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари «Қоракўл» ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг катта инспекторини пора билан қўлга олди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг репортажида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, божхона ходими туркманистонлик тадбиркордан қўшни давлатдан келаётган юк вагонлари учун божхона тўловлари миқдорини камайтириш, шунингдек, ҳар кунги омбор тўловларини тўламаган ҳолда декларация расмийлаштириб бериш эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида божхона ходими сўралган сумманинг 400 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)