Рецепт минимал маҳсулотларни талаб қилади, аммо натижаси, албатта, сизга манзур бўлади. Бундай гўшт ҳар қандай гарнирни мукаммал равишда тўлдиради.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • товуқ тўши — 2 та;
  • тухум — 2 та;
  • нон бўлаклари — 150 г;
  • ўсимлик мойи — 1 ош қошиқ;
  • туз;
  • мурч;
  • занжабил.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Товуқ филесини узунасига бўлинг. Целлофанга ўраб, ошхона болғаси ёрдамида уриб, юмшатинг.
  2. Тухумни туз, мурч ва занжабил билан аралаштиринг. Нон бўлакларини алоҳида идишда майдалаб олинг.
  3. Ҳар бир товуқ бўлагини аввал тухумли аралашмага, сўнгра нон толқонига ботириб олинг.
  4. Бўлакларни ёғланган патнисга жойлаштиринг. Тахминан, 15-20 дақиқа давомида 180 даражали печда пиширинг.

Ёқимли иштаҳа!