Жорий йилнинг июль—август ойларида коронавирус билан касалланганлар сони кескин ортди. Комбинат миқёсида, бир кунда ушбу касаллик билан зарарланганлар сони 240 нафарга етди. Бундан ташқари, зарарланганлар билан алоқага киришган беморлар сони ҳам 200 нафарни ташкил этди.
Шу сабабдан комбинат раҳбариятининг ташаббуси билан уйда даволанаётган беморларни қаровсиз қолдирмаслик, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва мунтазам назоратда олиб бориш мақсадида, шифокорлардан ташкил топган 2 та мобил бригада ташкил қилинди.
Нафақат шаҳримиз, балки Бекобод туманида истиқомат қилувчи комбинат ишчи ходимларининг уйларига бориб назорат қилинди. Уларнинг аҳволига баҳо берилиб, шифокор томонидан берилган кўрсатмалар назорат қилиниб, ижроси таъминлаб борилди.
Биргина август ойининг ўзида 900 маротаба чақирувга чиқилди ва мазкур касаллик билан зарарланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Беморларга ушбу хизматлар маъқул келиб, улар мобил бригада шифокорларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Ҳозирги пайтда бу иш давом эттирилмоқда. Мобил бригадаларнинг саъй-ҳаракатлари ва вакциналаш ишларининг жадал суръатларда олиб борилгани самараси ўлароқ, комбинат ишчи ходимлари орасида мазкур касаллик билан зарарланганлар сони кескин камайиб бормоқда. Айни кунларда комбинат соғломлаштириш пунктларида якуний, 3-босқич вакциналаш ишлари олиб борилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)