• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    80 ёшдан ошган бўлса ҳам нафақага чиқмасликка қарор қилган актёр ва актрисалар (фото)

    Буюк актёр ва актрисалар учун ижод – ҳаёт демакдир. Шунинг учун улар охиригача суратга тушишга қарор қилди.

    Энтони Хопкинс, 83 ёшда

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Энтони Хопкинс бу йил «Ота» фильмидаги роли учун «Оскар» мукофотини қўлга киритди. Фильмда ота Лондонда ёлғиз яшайди, қаҳрамоннинг ҳам исми Энтони. Лекин қизи унинг ёлғизлигидан хавотирда, чунки у яқинда кўчиб кетмоқчи. Қайсар ота эса ҳеч қайси ҳамширага рози эмас. Аслида Энтонининг аҳволи ёмонлашиб бормоқда, бу аста-секин уни ақлидан маҳрум этувчи прогрессив деменсия билан боғлиқ. Ота ролини ижро этган буюк актёрнинг режаларида яна кўплаб роль ва лойиҳалар мавжуд.

    Жуди Денч, 86 ёшда

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    «Оскар», иккита «Олтин глобус» ва бир нечта Британия мукофотлари совриндори Жуди Денч 2021 йилнинг декабрь ойида 87 ёшга тўлади. Лекин энг такаббур журналистлар ҳам унинг карьерасини тугатиши ҳақида сўрашга ботинолмайди. Жуди эса ўз фаолиятини тугатиш ҳақида ўйламайди. Ҳатто кўриш қобилиятининг пасайгани ҳам уни безовта қилмайди – актриса бир неча йилдан буён ҳеч нарсани кўрмай қолган. Унга сценарийлар ўқиб берилади ва фильмларни томоша қилаётганда кўпроқ тинглашга ҳаракат қилади.

    Жейн Фонда, 81 ёшда

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Иккита «Оскар» ғолибаси Жейн фильмлар ва телешоуларда фаол иштирок этишда давом этмоқда. 2017 йилда у Венецияда «Бизнинг руҳимиз тунда» фильмини тақдим этди, у ерда Роберт Редфорд билан яна бир жуфтликни ўйнади. Жейнни ҳам ҳали олдинда бир неча лойиҳалар кутмоқда.

    Мегги Смит, 84 ёшда

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Даме Маргарет Натали Смит Британиянинг энг машҳур актрисаларидан бири. Етти марта BAFTA, иккита «Оскар», тўртта «Эмми» мукофоти совриндори. Мегги «Даунтон аббатлиги»да Ваёлет Кроули ролини моҳирона ижро этди. Ушбу образда ундан бошқа одамни тасаввур қилиш қийин. Шунингдек, унинг барча ролларига шундай таъриф бериш мумкин.

    Дональд Сазерленд, 86 ёшда

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Дональд Сазерленд 86 ёшда. Дастлаб у муҳандис бўлмоқчи эди, лекин унинг театрга бўлган муҳаббати устун келди ва Қироллик санъат академиясига ўқишга кирди. Унинг карьерасидаги биринчи роллари қўрқинчли фильм қаҳрамонлари эди, лекин «Ҳарбий дала касалхонаси» фильми чиққанидан кейин ҳаммаси ўзгарди. Унинг кўплаб ролларга қарамай, фильмографиясида битта ҳам «Оскар» йўқ. 2020 йил Дональд «Ортга қайтар» фильмида роль ўйнади, 2022 йилда эса уни Роланд Эммеричнинг «Ойнинг қулаши» фильмида кутиб қоламиз.

    Клинт Иствуд, 91 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    «Бу ҳаётда бирор нарсага эришиш учун сизга кўп вақт берилмаслигини эсдан чиқармаслигингиз керак», – дейди актёр интервьюсида. Лекин унга етарли вақт берилган: актёр ва режиссёр аллақачон 91 ёшда. Шунингдек, у ижод қилишда давом этмоқда. Тез орада унинг янги «Эркакларнинг кўз ёшлари» фильми кинотеатрда ва HBO Max платформасида намойиш этилиши кутилмоқда.

    Майкл Кейн, 88 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Майкл Кейн ҳозир 88 ёшда. У кино саноатига 1946 йилда — 13 ёшида кириб келган. Аммо кейин танаффус қилди, 23 ёшида Майкл актёрликка қайтди ва касбини ҳанузгача ташламади. Машҳурлик унга 1966 йилда «Элфи»даги Дон Жуан роли билан бирга келган. Аммо у бош ролларни улуғвор ёшида ўйнаган. Тез орада «Бестселлер» фильми чиқади, у ерда Майкл узоқ вақт карьерасига тупурган қари ёзувчи ролини ўйнаган.

    Иэн Маккеллен, 82 ёшда

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Маккеллен Шекспир рэпертуарининг устаси сифатида тан олинди, шундан сўнг у катта бюджетли халқаро кинофильмларда иштироки туфайли бутун дунё бўйлаб шуҳрат қозонди. Айниқса, унинг «Узуклар ҳукмдори» фильмидаги ролини томошабинлар жуда яхши эслайди.

    Бетти Уайт, 99 ёш

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Бунга ишониш қийин, лекин Бетти 99 ёшда! Унинг луғатида «нафақа» сўзи йўқ. 2012 йилда Бетти Уайт шахсий телекўрсатувини ўтказа бошлади ва бундан олдин у 70 йилдан кўпроқ вақт фильмларда суратга тушган. Буларнинг барчаси 1950 йилларда «Елизавета билан ҳаёт» ситкомидаги ролдан бошланди, кейин суратга олиш ва телестудияларда тинимсиз ижод қилди. У роль ўйнади, овоз берди ва комедиялар ижро этди. У энг кекса «Эмми» номзоди сифатида тан олинган ва одамлар уни «кинонинг бувиси» деб аташади. У сўнгги пайтларда суратга тушмаган бўлса-да, мультфильмларга овоз бермоқда.

    Морган Фримен, 84 ёшда

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Морган Фримен 84 ёшда. Фримен дебютини 8 ёшида мактабда ўйнаган, лекин кейин ўқиш ўрнига армияда механик бўлиб хизмат қилди ва 60 йилларнинг бошларида Лос-Анжелесга кўчиб ўтди. У кинога бошқаларга нисбатан кечроқ келган. 1970 йилларда Фриман Америка телевидениесида шуҳрат қозонган ва муваффақиятли «Электр компанияси» сериалида ўйнаган. Ўтган йили Морган «Қотил хотинининг қўриқчиси» деб номланган  фильмида роль ўйнади ва яқин келажакда у билан бир нечта янги лойиҳалар кутилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • «Уларга қачонлардир одам бўлмайсан, дейишганди». Жаҳон юлдузларининг ҳеч қачон таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари (фото)
    • Қойил қолмай илож йўқ. Ёши 80 дан ошса-да, ёш кўринадиган машҳурлар
    • Голливудда карьераси аввалида кўзга ташланмаган, кейинроқ эса оламшумул шуҳрат қозонган актёрлар (фото)

    19.09.2021, 19:58   Изоҳ (0)   30298
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Кунига 8 минг доллар топадиган Муниса Ризаева, актрисалардан ножўя таклиф олган Аҳад Қаюм, машҳурлик учун битта Tico’нинг пулини сарфлаган Маҳмуд Намозо...

    18.09.2021, 22:14

    «Уларга қачонлардир одам бўлмайсан, дейишганди». Жаҳон юлдузларининг ҳеч қачон таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари (фото)

    18.09.2021, 20:56

    Жаҳонгир Хўжаев «Реал хит» сабаб уни Дубай ва Москвада полиция ушлагани, ўзбек муҳожирлари уни деб жарима тўлашга мажбур бўлгани ҳақида (видео)

    18.09.2021, 17:58

    Зўравонми ёки жабрдийда? Тақдир зарбаларидан қочиб қутулолмаган поп қироли — Майкл Жексоннинг фожиали тақдири

    18.09.2021, 10:56

    «Ботокс ва фильтрларсиз ҳам гўзалсиз». Instagram фойдаланувчилари Дрю Берримор ва Камерон Диазнинг янги суратидан завқланмоқда (фото)

    17.09.2021, 16:56

    «Тақдирдан қочиб қутулганлар». Майкл Жексон, Гвинет Пэлтроу ҳамда АҚШдаги 11 сентябрь воқеаларида бахтли тасодиф туфайли омон қолган машҳурлар

    17.09.2021, 10:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.