«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:55, 15.09.2021 12368

Тарвуз ва банандан тайёрланадиган музқаймоқ рецепти

Дўкондан харид қилишга пул сарфлаб ўтирмай, уйда тайёрлаш мумкин бўлган музқаймоқ рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • тарвуз — 2 бўлак;
  • банан — 1 дона;
  • қаймоқ — 100 мл.

Тайёрланиш жараёни:

  • Тарвузни пўчоғидан тозалаб, уруғларини олиб ташланг.
  • Ўртача бўлакларга бўлинг.
  • Бананни ҳам шундай катталикда майдаланг.
  • Блендерга қаймоқ билан солиб аралаштиринг.
  • Аралашмани музқаймоққа мўлжалланган қолипга қуйиб чиқинг.
  • Камида 3 соатга совиткичга қўйинг.
  • Музқаймоқни кўчириш учун қолипни сувга тутинг.

Ёқимли иштаҳа!