Табиий маҳсулотлар ёрдамида витаминларга бой салат тайёрлаб кўришни тавсия қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- зайтун мойи — 2-3 ош қошиқ;
- сариёғ — 3-4 ош қошиқ;
- товуқ жигари — 400 грамм;
- зира — 1 чой қошиқ;
- нок — 2 дона;
- апельсин — 1 дона;
- майиз — 50 грамм;
- шакар — 1 ош қошиқ;
- салат барги, туз ва зираворлар.
- Товада 1-2 ош қошиқ зайтун мойини ўртача оловда қиздириб, сариёғ эритиб олинади.
- Жигар ўртача бўлакларга бўлиниб, зираворланади. Ҳар икки томони тахминан 3 дақиқа давомида пиширилади.
- Нок ингичка тўғралади. Майиз билан аралаштириб, бир чимдим туз ва шакар сепилади. Аралашма бир неча дақиқа давомида қизаргунча қовурилади.
- Салат барглари, жигар, нок ва майизли масса идишга солинади.
- Apelsin шарбати сиқиб чиқарилади. Туз билан мурч сепиб, қайнатилади. Устидан зайтун ёғи қуйиб, аралаштирилади.
- Тайёр бўлгач, нокли масса устидан қуйиб, дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)