Начинка ичига помидор ва майонез қўшилгани учун егулик серсув бўлиб пишади. Албатта, тайёрлаб кўришингизни тавсия қиламиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • колбаса — 250 г;
  • помидор — 2 та;
  • қаттиқ пишлоқ — 150 грамм;
  • майонез — 3 ош қошиқ;
  • лаваш хамири — 200 грамм;
  • тухум — 1 дона;
  • арпабодиён.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Колбаса ва помидор майда бўлакларга бўлинади. Пишлоқ қирғичдан ўтказилади. Арпабодиён майда тўғралади.
  2. Тайёрланган маҳсулотларга майонез қўшилади ва аралаштирилади.
  3. Лаваш хамири 8 та бир хил тўртбурчак шаклда кесиб олинади.
  4. Тўртбурчак хамирнинг бир томонига начинка қўйилади.
  5. Сўнгра хамир четлари бирлаштирилиб, конверт шакли ҳосил қилинади.
  6. Қолганлари ҳам шу тарзда давом эттирилади.
  7. Улар пишириқ қолипига жойлаштирилгач, устидан тухум сариғи сурилади. Хоҳишга кўра, кунжут ҳам сепиш мумкин.
  8. Печга 180 даражага 15-20 дақиқага қўйилади. Усти қизариб пишгач, дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!