• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кобулдаги терактдан кейин АҚШ хавфли террорчи йўқ қилингани ҳақида хабар берганди. Журналистлар суриштирувига кўра террорчи эмас, сув ташиётган ишчи ўлдирилган бўлиши мумкин

    29 август куни АҚШ ҳарбийлари Кобулда гўёки «Вилояти Хуросон» — ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси террорчиларига тегишли машинани портлатгани ҳақида эълон қилганди. Америка қўмондонлиги баёнотларига кўра, бунинг натижасида гуруҳ томонидан режалаштирилган яна бир йирик терактнинг олди олинган. Ушбу гуруҳ 26 август куни эвакуация ишлари кетаётган Кобул аэропорти яқинидаги иккита портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди: уларда камида 200 киши ҳалок бўлган. Ҳарбийлар MQ-9 Reaper учувчисиз учар қурилмаси билан портлатилган машина ҳайдовчисинининг шахсини аниқлай олмаганини айтган. Уларнинг маълумотларига кўра, портлаш пайтида ҳайдовчидан ташқари машина ёнидаги уч бола ҳам ҳалок бўлган.

    Фото: The New York Times

    Фото: The New York Times

    The New York Times ва The Washington Post журналистларининг даъво қилишича, улар қурбоннинг шахсини аниқлаган. Маълум бўлишича, марҳум 43 ёшли электротехника муҳандиси Замарай Аҳмадий бўлиб, у 2006 йилдан бери Афғонистондаги очларга ёрдам бериб келаётган Калифорниянинг Nutrition and Education International (NEI) хайрия ташкилотида ишлаган. Қолаверса, яқинларининг айтишича, Аҳмадий аввалроқ АҚШдан бошпана сўрашга улгурганди.

    Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, операция куни Аҳмадий шаҳар бўйлаб ғайриоддий хатти-ҳаракатлар билан эътиборни тортган, жумладан, у гўёки ИШИД аъзолари беркинган уйларга ташриф буюрган. Бироқ ўша куни Аҳмадийни кўрганлар билан суҳбатлашган журналистлар унинг йўналиши одатдагидан унчалик фарқ қилмаган, дея хулоса қилди. Ишга кетаётиб, Аҳмадий йўл-йўлакай ҳамкасбларини ва хўжайинининг уйидан ноутбукни олиб кетиш учун уч марта тўхтаган. Ҳарбийларнинг айтишича, улар унинг оқ рагли Toyota’сини шу ердан кузата бошлаган.

    The New York Times хабарига кўра, айнан нима жангариларнинг махфий объекти деб олингани ноаниқ, лекин эртаси куни ҳақиқатан ҳам Кобул аэропортига айнан Аҳмадийнинг хўжайини хонадони яқинидан ракета зарбаси берилган.

    Аҳмадийнинг машинасига қилинган ҳужумни асослаш учун яна бир аргумент шуки, у яна уч киши билан бирга машинасига таркиби тушунарсиз юкларни ортган ва бу Америка дрони томонидан ёзиб олинган. Бироқ Аҳмадийнинг ҳамкасблари бу портловчи моддалар эмас, балки сув билан тўлдирилган учта пластик бак эканини таъкидламоқда: у ишхонадан уйига сув олиб кетаётган эди. Кобулда расмий ҳукумат аъзолари қочиб кетганидан кейин сув таъминоти ишламай қолган. NEI офисининг қўриқчиси журналистларга тасдиқлашича, у Аҳмадийнинг бакларни сув билан тўлдираётганини кўрган.

    Тахминан соат 15:30 да Аҳмадий офисдан чиқиб, ҳамкасбларини уй-уйига ташлаб, соат 16:50 да ўз ҳовлисига кириб кетган. Аҳмадийнинг уйи шаҳарнинг аҳоли гавжум ҳудудида жойлашганига қарамай, Америка дрон бошқарувчиси машинанинг ёнида бир эркакдан бошқа ҳеч кимни пайқамаган — ва зарба берган.

    Натижада Америка маълумотларига кўра, яна уч бола ҳалок бўлган, қурбоннинг яқинлари эса, Аҳмадийлар оиласининг яна 10 аъзоси ҳужум пайтида вафот этганини маълум қилди.

    Ҳарбийлар Аҳмадийда портловчи моддалар борлигига далил сифатида, биринчи портлашдан кўп ўтмай, иккинчи — анча кучлироқ портлаш овози эшитилганини таъкидламоқда. Бироқ The Washington Post талабига биноан, муҳандис вафот этган жойдан олинган видео ва тасвирларни ўрганган мутахассислар, бошқа кучли портлаш содир бўлганига далил топа олмади. The New York Times экспертлари ҳам буни аниқлай олмади. WP маълумотларига кўра, агар иккинчи портлаш содир бўлган тақдирда ҳам бу анча кучсиз, эҳтимол, автомобилнинг ёнилғи бакларидаги портлаш бўлган.

    Америка қўмондонлиги вакиллари журналистларга ҳодиса юзасидан ички тергов бошланганини айтди. Жумладан, портлаш уларга маълум бўлганидан кўпроқ одамларнинг ҳаётига зомин бўлгани ҳақидаги хабарлар аниқлаштирилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш юз берди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. ИШИД теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Жо Байден террорчиларга зарба беришни буюрди
    • Кобулда яна портлаш содир бўлди — АҚШ террорчиларга зарба берди (видео)

    14.09.2021, 09:15   Изоҳ (0)   18973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мисрда сайёҳлар учун иккита янги туристик шаҳар очилади

    14.09.2021, 07:24

    Шимолий Корея янги қанотли ракетани муваффақиятли учиргани ҳақида эълон қилди

    13.09.2021, 23:27

    СССРда «Илиқлик даври». Совет Иттифоқида қонли зулм ва шахсга сиғинишни тўхтатган Никита Хрушчёв

    13.09.2021, 19:15

    COVID-вакцина 6 ойлик болаларда синовдан ўтказилади, Қозоғистон аҳолисининг 60 фоизи эмланди. Коронахабарлар

    13.09.2021, 17:35

    Россиянинг Иркутск вилоятида самолёт қулаб тушди, 4 киши ҳалок бўлди

    13.09.2021, 16:15

    Байден: «Тожикистонда ҳам одамлар Кобулдаги каби Америка самолётига осилиб олган бўларди»

    13.09.2021, 15:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина АҚШ ёрдамисиз қанча вақт Россияга қарши тура олиши маълум қилинди

    Дунё | 2 июл, 23:35

    ЖССТ дунё мамлакатларини тамаки ва алкоголь нархларини оширишга чақирди 

    Дунё | 2 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 2 июл, 23:05

    Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш: олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:50

    Шавкат Мирзиёев Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:38

    Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” “Олимпик мобиуз”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 2 июл, 22:37

    NYT: Paramount компанияси Трампга 16 млн доллар тўлашга тайёр

    Дунё | 2 июл, 22:20

    Суперлига. “Нефтчи” Самарқандда “Динамо”ни мағлуб этди

    Спорт | 2 июл, 22:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.