• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Ҳеч қачон узр сўрамаслик ва айтилган сўзга эътиборли бўлиш: XIX асрда Европа хонимлари қандай тарбияланган?

    XIX асрдаги Европа хонимлари ҳақида гап кетганда кўпчиликнинг кўз ўнгида Жейн Остин ва опа-сингил Бронтеларнинг асарларидаги қаҳрамонлар келади. Ўша даврдаги аёл-қизлар осон ҳаёт кечиргандек туйилади, аммо аслида қандай бўлган? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

    Фото: Woman’s Day

    Фото: Woman’s Day

    Кийиниш маданияти

    Эрта болаликданоқ қизларга қоидаларга биноан кийиниш ўргатилган. Бўлажак хонимлар тонгда тўқ рангли костюм, тушликда кўйлак кийиши кечки овқат вақтида эса нима кийишни ўзи танлаши лозим. Кечга бориб образини алмаштирмасликка қарор қилса, либосига ҳеч бўлмаганда битта янги деталь, масалан маржон ёки тўғнағич қўшган.

    Ҳар бир тадбир ва вазият учун нозик жинс вакилларининг гардеробида алоҳида — сайрга бошқа, маросимларга бошқа кийим бўлиши керак. Либосларда пуштини сариқ, қизилни яшил билан мослаш қатъиян тақиқланган. Бундай кийиниш дидсизликдан дарак берган. Болалигиданоқ қизларнинг тақинчоқ тақиши ёки кўйлагини гуллар билан безаши шарт. Қолаверса танлов борасида гавда тузилишини ҳам инобатга олиш муҳим саналган. Масалан тўладан келган қизлар олачипор либослар киймаган.

    Тўғри овқатланиш

    Корсет кийган дўмбоқ қизлар пуддинг тайёрланадиган қопча билан таққосланган. Аммо шу билан бирга ориқлик ҳам урфда бўлмаган. Ортиқча тўла бўлмаслик, шунингдек, қомат ўз шаклини йўқотмаслиги учун тўғри овқатланиш муҳим саналган. Қизлар қаймоқдан, янги нон ва шакардан тийилган. Ҳозиргидан фарқли равишда камроқ сув ичиш керак, йўқса бу тўлишиш ва шишларга олиб келади деб ҳисобланган. Таом ажратилган порциядан кам миқдорда истеъмол қилинган.

    Фото: Woman’s Day

    Фото: Woman’s Day

    Ҳаммаси тартиб асосида

    Қизларнинг кун тартиби етарлича пассив тузилган. Кечки уйқу 10 соатдан кам бўлмаслиги керак. Кундузи куч талаб қилмайдиган машғулотлар — кашта тикиш, сурат чизиш билан шуғулланилган.

    Оро бериш

    Қизларга болалигиданоқ тери ҳақида қайғуриш, ҳуснбузар ва доғлар бўлмаслиги кераклиги тушунтирилган. Гўзалликнинг турли рецептларига амал қилинган, уларнинг айримлари бугунги кунда кулгига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, Владимир Одоевский ўз романида кечаси юзига хом котлет қўйиб ётадиган қаҳрамон ҳақида ҳикоя қилади. Гап шундаки, ўша вақтда қизлар юзлари соғлом ва тиниқ кўриниши учун хом гўштдан малҳам тайёрлаган. Арпа ёрмасидан қайнатилган сувдан ювиниш учун фойдаланилган, қўлларга эса бодрингли тузлама суртилган.

    Ўзига хос нутқ

    Қизлар ҳар бир гапини ўйлаб гапириши жоиз саналган. Ҳақиқий хонимларнинг бир қанча сўзларни тилга олиши тақиқланган. Нафақат сўзлар, балки оҳангга ҳам эътиборли бўлиш муҳим ҳисобланган.

    Ўзини тутиш

    Ҳақиқий хонимлар зарурият бўлганда ҳушдан кетишни эплаши, тўғрироғи ўзини шундай кўрсата олиши лозим. Бу XIX асрдаги тарбияга хос қоида саналган. Шунингдек, қизлар меҳмонга борганда нимадир синдирса ёки расво қилса узр сўрамаган. Уй бекаси бунга эътибор бермаслиги, қилғиликни қилган эса ўзини ҳеч нима бўлмагандек тутиши керак бўлган.

    Фото: Woman’s Day

    Фото: Woman’s Day

    Қоидаларга биноан сайр

    Кўчага кузатувчисиз чиқиш тақиқланган. Ёши кекса хоним, эркак ёки оиланинг бошқа аъзоси қизнинг ёнида юрган. Бу вақтда қадамлар секин босилиши, шошилмаслик ва қўлда соябон бўлиши муҳим саналган. Ёғингарчилик вақти сайр бекор қилинган, йўлда катта кўлмак бўлган тақдирда ҳам нозик жинс вакилларига юбка этагини кўтариш ман қилинган.

    Машинада чўмилиш

    Бўлажак хонимлар денгизда, дарё ёки бошқа ҳавзада бемалол чўмила олмаган. Қиз сувга шўнғишга қарор қилган бўлса, соҳилга у билан бирга икки томонида эшиги бор, ёғочдан ишланган махсус машина келтирилган. Қиз бир эшикдан кириб кийимини алмаштирган ва қароллар (хизматкорлар) уни сувга туширишини кутган. Атрофдагилар кўрмаслиги учун қиз сувга иккинчи эшик орқали тушишган. Қуруқликка чиқиш ҳам худди шу сингари такрорланган.

    Ҳомиладорлик

    Ҳомиладор бўлган аёл буни атрофдагиларга кўз-кўз қилмаслиги керак. Қорин чиқишни бошлашига қарамай, корсет кийиш канда қилинмаган. Сезила бошлаганида эса қолганларга уйда ёлғиз қолишни истаётганини айтиши ва кўзи ёримагунича кўчага чиқмаслиги керак. Бола дунёга келганидан кейин она 9 кун давомида осмонга қараб ётиши 10-кунга келибгина ўтириши мумкин бўлган.

    Мавзуга доир:

    • «Темир хонимлар»: Сиёсий карьерасини оиладан устун қўйган машҳур аёллар (фото)
    • Буюк аёллар ҳақидаги энг яхши 10 фильм (фото)
    • Дунёдаги энг бадавлат 5 аёлнинг муваффақият сирлари
    • Эрининг хиёнати мода империясига асос солишига сабаб бўлган Энне Бурда ҳикояси

    11.09.2021, 16:56   Изоҳ (0)   21870
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк япон режиссёри Миязаки мультфильмлари ёрдамида ҳал қилиш мумкин бўлган болалардаги муаммолар

    11.09.2021, 10:53

    Сув ичишни канда қилмаслик учун нима қилиш керак? Куз фаслида айни муддао бўлган 3 витаминли сув рецепти

    10.09.2021, 07:43

    Фарзандингизнинг билим ва тарбия олишида телевизор, планшет ва телефондан оқилона фойдаланиш йўллари

    08.09.2021, 18:58

    Макаронни пиширишда кўп йўл қўйиладиган хатолар

    08.09.2021, 17:59

    Пойабзал билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилишга ёрдам берадиган 16 тавсия

    08.09.2021, 13:22

    Ҳамма нарсадан ҳафсала пир бўлганда мотивацияни сақлаб қолиш бўйича 5 тавсия

    05.09.2021, 11:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.