• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бирорта мактаб ‘Бир миллион дастурчи’ лойиҳасидан четда қолмаслиги керак» — Шавкат Мирзиёев

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 сентябрь куни ахборот технологиялари соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Рақамли иқтисодиёт» мамлакатимиз тараққиётининг асосларидан бири сифатида белгиланган. Шу мақсадда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бошланди. Жумладан, унинг доирасида ҳудудларда 89 та, тармоқларда 200 дан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди.

    Йил бошидан буён IT Park резидентлари сони 35 фоизга кўпайиб, уларда 6 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилган. 2021 йилнинг 8 ойида ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотлар 26 миллион долларга экспорт қилинган. Келгуси 3 йилда иқтисодиёт соҳаларида яна 300 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

    Ушбу лойиҳалар, умуман, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳозиргача бу лойиҳа доирасида 567 минг ўғил-қиз бепул сабоқ олди. Эътиборлиси, уларнинг 79 фоизи мактаб ўқувчиларидир.

    Тадбир аввалида Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Гергавий видеоалоқа орқали ушбу лойиҳанинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда ахборот технологиялари бўйича таълим шароитларини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. 2 мингдан ортиқ мактабнинг бирорта ҳам ўқувчиси «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида иштирок этмагани кўрсатиб ўтилди.

    Давлат раҳбари лойиҳани ҳар бир мактабга етказиш, зарур ҳолларда уларни қўшимча компьютерлар билан таъминлаш, болаларни ўқишга кенг жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

    «Бирорта мактаб ‘Бир миллион дастурчи’ лойиҳасидан четда қолмаслиги керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, бундай ўқувлар жойлардаги Ёшлар маркази, «Ишга марҳамат» мономарказлари негизида ҳам ташкил этилиши айтилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда ахборот технологияларига ихтисослашган 100 та мактаб фаолият юритмоқда. Келгуси икки йилда бундай муассасаларни 205 тага етказиб, 30 мингдан зиёд ўқувчиларни ўқитиш режалаштирилган.

    Шу боис мутасаддиларга ушбу мактаблар учун педагоглар, техника ва ўқув дастурларини ҳозирдан пухта тайёрлаш бўйича кўрсатма берилди.

    Яна бир янгилик – 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча ҳудудларда 14 та IТ-техникум фаолияти йўлга қўйилади. Уларда дастурий инжиниринг, ахборот хавфсизлиги телекоммуникация каби йўналишлар бўйича 8 мингга яқин ўқувчи таҳсил олади.

    Йиғилишда ушбу техникумларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

    Кадрлар тайёрлашда ўқув марказлари ҳам муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда «Алоқа банк» томонидан устави 80 миллиард сўм бўлган Венчур жамғармаси ва IТ билимларни ривожлантириш маркази ташкил этилиши белгиланди. Ушбу марказда келгуси беш йилда 100 минг нафар ёшларга дастурий таъминот, мобил иловалар, тармоқ администратори каби йўналишлар бўйича профессионал таълим берилади.

    Бундан ташқари, ҳозирда 151 та рақамли технологиялар ўқув маркази фаолият юритиб, уларда жорий йилда 27 мингдан ортиқ тингловчилар ўқитилди. Ушбу марказлар фаолиятини кенгайтириш, давлат-хусусий шериклик асосида яна шундай ўқув масканлари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

    Йиғилишда Президент ва ижод мактаблари ҳамда ихтисослашган мактабларда таълим-тарбия сифатини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бугунги кунда 4 та Президент мактабида 576 нафар, 3 та ихтисослашган ва 9 та ижод мактабида 1 минг 500 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

    Давлат раҳбари тарбия жараёнида миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳи асосий аҳамият касб этиши зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўқувчиларни мамлакат тарихи, маданияти ва санъати билан кенгроқ таништириш, ҳарбий хизматчилар иштирокида ватанпарварлик дарслари ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

    Ихтисослашган мактаб ўқувчиларини ахборот технологиялари мутахассисликларига йўналтириш, ижод мактабларида веб-дизайн, компьютер графикаси, тасвирий ва рақамли санъат, аудиовизуал асарларни яратиш, таржимонлик, журналистика ва актёрлик маҳорати каби тўгараклар ташкил этиш бўйича вазифалар белгиланди.

    Илғор халқаро тажриба ва стандартлар асосида ушбу мактаблар муаллимларининг малакасини ошириб бориш зарурлиги таъкидланди.

    Шу мақсадда Тошкент шаҳрида Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ҳамда Андижонда унинг ҳудудий филиали ташкил этилиши белгиланди. Бу марказга хориждан малакали мутахассислар жалб қилиниб, фанлар ва чет тиллари бўйича ўқитувчиларнинг малакаси оширилади, халқаро сертификатлар берилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент мактабларига инвестицион ва инновацион йўналишларни жорий қилиш бўйича янги тизим ташкил этилади. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги хориждан ўқув дастурлари, адабиётлар ва жиҳозлар, малакали педагоглар ва молиявий грантлар жалб қилишга кўмаклашади. Шунингдек, хорижий мактаблар билан ўқитувчи ва ўқувчиларни алмашиш дастурлари амалга оширилади.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.

    Мавзуга доир:

    • Қуйи Чирчиқда Ғофур Раҳимов ҳомийлигида STEM фанларига ихтисослашган мактаб очилди
    • Ўзбекистонда 5 йил ичида 100 минггача ахборот технологиялари соҳасида ёш мутахассис тайёрланади
    • Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади

    10.09.2021, 22:15   Изоҳ (0)   35146
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда икки автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

    10.09.2021, 21:35

    Фотогалерея: Шавкат Мирзиёев ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашди

    10.09.2021, 21:14

    Тошкентда ва Тошкент вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзо 29 нафар аёл аниқланди

    10.09.2021, 20:39

    «Бугун мухолифат бўлишидан Ўзбекистон жамияти манфаатдор» — Содиқ Сафоев

    10.09.2021, 20:24

    Ўзбекистонда талабаларни ижарага қўйганларни даромад солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда

    10.09.2021, 19:23

    Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи журналистга таҳдид қилган аудиоси тарқалди. Ҳолат ССВ назоратига олинди

    10.09.2021, 19:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.