Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда Термизда тикувчилик билан шуғулланувчи имконияти чекланган фуқароларнинг фаолиятига тўсқинлик қилинаётгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида тикувчилик фаолияти билан шуғулланаётган имконияти чекланган фуқаролар нимага айнан Президентдан нажот кутмоқдалар?» сарлавҳали хабарлар тарқалган. Эълон қилинган суратлардан билиш мумкинки, бир гуруҳ имконияти чекланган фуқаролардан иборат 6 йил давомида шаклланган жамоа тарқатиб юборилмоқда.
Идора муносабатида қайд этилишича, хабарда кўрсатилган ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан тегишли ташкилотлардан малакали мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда.
Бу ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.