• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мақсадга эришиш учун диплом керакми?». Ўқишга кира олмасликни фожиа эмас деб ҳисоблайдиган муваффақиятли инсонлар билан суҳбат

    Президент қарорига кўра, 2021/2022-ўқув йилида бакалавриат йўналиши учун 157 755 та қабул квотаси тасдиқланганди. Давлат тест маркази берган маълумотга қараганда, мазкур йилда қабул квотасидан 4,3 баробар кўп, яъни қарийб 687 мингга яқин абитуриент ўқиш истагини билдирган. 3 сентябрь, жума куни бакалавриат йўналиши бўйича кириш имтиҳонларининг натижалари эълон қилинди. Элак сувдан кўтарилди. Ҳозир кимнингдир уйида шодиёна, хурсандчилик, кимдир эса ўқишга киролмаганидан хафа, тушкунликка тушиб қолган. «Дарё» ўқишга кира олмасликни фожиа эмас деб ҳисоблайдиган бир неча муваффақиятли инсонлар билан суҳбатлашди. Улар инсон ҳаётида илмнинг аҳамияти ва уни исталган жойдан топиш, шунингдек, катта натижаларга эришиш борасидаги тажрибалари ҳақида сўзлаб берди.

    Муҳаммадали Эшонқулов 27 ёшда. Иқтисодчи ва бизнес-мураббий

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган.

    «Бизнес квадрат», «Патронлар лигаси» лойиҳалари асосчиси.

    Фото: Facebook / Муҳаммадали Эшонқулов

    Аксарият одамлар олий таълимни мажбурий таълим деб ўйлайди, аммо...

    Сколкова университети ректори Андрей Шароновнинг маърузасида эшитгандим, бир гигабайтлик маълумотни сақлаш учун кетадиган харажатлар сўнгги 10-20 йилда бир миллиард баробарга арзонлашди. Ҳозирги кунда илмнинг кўчиши ва уни ўтказиш ёки ўрганиш жуда осон ва арзон бўлиб қолди.

    Авваллари китоби бор одам бой ҳисобланган. Битта китобни туяга алмашган, алмашмаган замонлар бўлган. Ҳозирги кунда эса уни текинга топиш мумкин. Лекин ўқиш учун аксарият одамларда ҳафсала йўқ. Илм олиш салоҳияти тушиб кетган. Қайсидир маънода, маҳсулот бор, лекин унга талаб йўқ. Кўпчилик кутубхона қурайлик, деб айтади. Мен кутубхона қуришни эмас, балки китоб ўқиш учун лойиҳалар қилишни тавсия қиламан.

    Аксарият инсонлар олий таълимни мажбурий таълим деб ўйлайди. У аслида мустақил таълим ҳисобланади. Тажрибамдан кўп ўтган, аксарият ўзбек талабалари ўқишга киришдан олдин саккиз соатлаб дарс қилади. Аммо талаба бўлганидан сўнг икки соатгина шуғулланаркан. Яъни ўз потенциалидан фойдаланиш даражаси тўрт баробар тушиб кетаркан. Энг ёмони — бу олий таълимга тўнкалади.

    Аслида, ўқитувчи талаба билан ҳафтасига икки-тўрт соат бирга вақт ўтказиши мумкин. Қолган вақтлари талаба ўзи қолади. Чет эл талабалари нима учун кучли, деб жаҳон тажрибасини ўрганганимизда улар мустақил таълимга катта эътибор берганларига ва шуни тизимлаштирганига амин бўлдик.

    Болалар шанба-якшанба кунлари ҳам кутубхонага келиб, дарс қилади. Ўқитувчилар «ўқигин, дарсга келгин», деб ялиниб юрмайди. Ҳатто дарсга келиш ҳам ихтиёрий. Имтиҳонлардан ўтиб юрса бўлди. Биз шу жиҳатларига катта эътибор қилишимиз керак.

    Муваффақият фақат ўқитувчига, талабанинг хоҳиши, шароитига ёки ота-онанинг қўллаб-қувватлашига боғлиқ эмас. Барчаси бириккандагина катта натижага эришиш мумкин. Қарс икки қўлдан чиқади.

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистрларига диплом топшириш маросимидан

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистрларига диплом топшириш маросимидан
    Фото: Facebook / Муҳаммадали Эшонқулов

    Мақсадга эришиш учун диплом керакми?

    Бир неча кун олдин мандат натижалари эълон қилинди. Кимдир талаба бўлди, кимдир йўқ.

    Ўзбекистонда шундай стереотип шаклланганки, ўқишга кирган бола бахтли, киролмагани эса омадсиз ҳисобланади. Тўғри, сиёсатшунослик, ҳарбий, тиббиёт каби ўнлаб соҳаларда, албатта, олий таълим муассасаларида ўқиш шарт. Лекин шундай йўналишлар бор, уларни профессионал эгаллаш учун университетда тўрт йил вақт ўтказиш керак эмас. Мисол учун, робототехника, IТ, SMM курслари — бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

    Олий таълим қамрови катта бўлгани учун бу соҳаларга ўзгариш киритиш кўп вақт талаб қилади. Масалан, битта дастурни ўтиш учун бир йил олдин тасдиқланиши керак. IТ эса ҳар соатда ўзгариб боряпти. Ўзгаришларга нисбатан ўзгарувчанлик хусусий секторда кучли бўлгани учун улар олий таълимдан ўтиб кетмоқда.

    Олдингизга мақсад қўйганингиздан сўнг ўзингизга савол беринг, мақсадларимга эришишим учун диплом керакми? Агар диплом аҳамиятсиз бўлса, университетда ўқиш сизнинг ва бошқаларнинг зарарига ишлаши мумкин. Чунки сиз кимнингдир ўрнини бекорга банд қилиб, жамиятга салоҳиятли кадр чиқишига тўсқинлик қилаётган бўласиз. Агар жавобингиз «ҳа» бўлса, неча марта йиқилишингиздан қатъи назар, унга эришмасдан қўйманг. Ҳаракат қилишдан асло тўхтаманг.

    Дилшод Шарипов 31 ёшда. «Дарё» интернет-нашри бош муҳаррири ўринбосари

    Собир Раҳимов политехника касб-ҳунар коллежини тамомлаган

    Фото: «Дарё»

    Иш бошлаган пайтим қора иш билан шуғулланадиганлардан ҳам кам пул топардим

    Мен мактабда аъло баҳоларга ўқиганман. Мактабни «қизил» дипломга тугатганман. Яхши ўқишимнинг сабабчилари устозларим деб биламан. Улар ҳар бир ўқувчига унинг характеридан келиб чиқиб, ўқувчига мос муомала усулини танларди. Коллежда эса яхши таълим ололмаганман. Аксарият ўсмирлар ўзини бошқалардан ақллироқ ҳисоблайди, бошқаларни, хусусан, ўқитувчиларни ҳам менсимайди. Шундай болалар билан ишлаган кўплаб ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам қўпол ва қўрс бўлиб қолганди. Ўқитувчи ўзига ҳурмат уйғотолмагандан кейин биз учун унинг дарслари ҳам қизиқ бўлмасди. Ўқувчининг ҳам, ўқитувчининг ҳам хаёлида бир нарса бор эди: тезроқ уч йил ўтса-ю, бир-биридан қутулишса.

    Коллежда энг яқин дўстларимни топдим, лекин таълим томондан кўп нарса йўқотдим. Бу эса институтга кириш имтиҳонларида муваффақиятсизликка учрашимга ҳам сабаб бўлди. У пайтларда ўқишга кириш ҳам осон эмасди: баллар юқори, квоталар кам, уларнинг ҳам аксариятини ҳарбий хизматдан имтиёз олиб келган йигитлар эгаллаб оларди. Пул, таниш-билиш ва «шпаргалка»сиз ўз билими билан ўқишга кириш имконсиздек эди. Уч йил ўқишга киришга уриниб кўрганман. Сўнгги марта 2010 йилда имтиҳонга киргандим.

    Ўшанда имтиҳонда ўқитувчилар ДТМдан келган муҳрланган қутини очиб, саволлар варақасини кетма-кет тарқата бошлади. Ёнимда ўтирган йигит «101-саволлар китоби тушса, яхши бўларди», деди. Мен унга саволлар кетма-кет (105, 106, 107… ) тарқатилаётгани, унга навбат бўйича 121-саволлар китоби тушиши кутилаётганини айтдим. Аммо унга айнан 101-саволлар китоби тушди, менга эса 121. Саволлар китоби ДТМнинг ўзидаёқ керакли абитуриент учун мослаб тахлаб қўйилган экан. Ўша йигит ўқишга кирди. Шу воқеадан кейин қайтиб ўқишга топширмасликка қарор қилганман.

    Буёғига олий маълумотга эга бўлмасдан, ҳаётда ўз йўлимни топишга ҳаракатимни бошладим. 2011 йилнинг бошида «ФутГОЛ» газетасига қарашли «Fk.uz» интернет-нашрига бир нечта таржима материаллар ҳамда ўз мақолаларимни жўнатганман. Ушбу материалларни Nokia N95 кнопкали телефонда ёзгандим. Мени газета ва сайтда ишлашга таклиф қилишди, ойлик маош 200 минг сўм эди. Ўша пайтда бўёқчилик билан шуғулланадиган устага шогирд тушган танишларим 300 минг сўм ойлик оларди. Бу иш менинг ривожланишимга кўприк вазифасини бажариши мумкинлигига ишонганим учун ҳам паст ойликка бўлса-да, ишлашга рози бўлганман.

    2015 йилда «Дарё» интернет-нашри вакансия эълон қилган. Номзодга қўйиладиган талабларда унинг олий маълумотли бўлиши кераклиги кўрсатилган бўлса-да, омадимни синаб кўришга қарор қилганман. Бир нечта синовлардан кейин сайтнинг ўша пайтдаги раҳбари Фарҳод Файзуллаев ва нашр бош муҳаррири Алишер Азимов мени ишга олган. Улар учун қандай дипломга эга эканлигим эмас, нимага қодирлигим муҳим бўлган. Нашр раҳбарияти ҳар доим оддий ишчиларнинг ҳам сайтни ривожлантириш бўйича фикр, ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, уларни амалга ошириш учун шароит яратиб беришга ҳаракат қилган.

    Дилшод Шариповнинг Грузияга қилган саёҳатидан

    Дилшод Шариповнинг Грузияга қилган саёҳатидан
    Фото: Дилшод Шариповнинг шахсий архивидан

    «Дарё»да ишлаётганимга олти йилдан ошди. Ишни оддий хабар ёзишдан бошлагандим, ҳозир бош муҳаррир ўринбосариман. Жамоам ва ишимни жуда яхши кўраман. Интернет-журналистикада иш бошлаган пайтимда қора иш билан шуғулланадиганлардан ҳам кам пул топардим. Бугунга келиб ишлаб топаётган пулим йилда ҳеч бўлмаса, бир марта хорижга саёҳатга боришимга имкон беради. Эндиликда шахсий машинам ҳам бор (бу сатрларни ёзаётганда аҳамият бериб қолдим, машинам рақами сўнгги кирган имтиҳонимдаги менга тушган саволлар китобининг рақами каби 121 экан).

    2020 йилда нашр тавсиясидан сўнг Президент томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирландим. Ҳамкасбларим ёки танишларим баъзан қандай қилиб олий таълимга эга бўлмай туриб бу қадар кўп ютуқларга эришганимни сўрашади. 6-синфда инглиз тили дарсида ўқиган бир ҳикоямни эсимда қолганича сўзлаб бериб, буни тушунтиришга ҳаракат қиламан.

    Бир куни олим одам денгизга сайрга чиқиш учун бир қайиқчини ёллабди. Улар денгиз бўйлаб қайиқда сузиб кетишибди. Йўл давомида олим одам қайиқчидан сўрабди: Сен география, математикани биласанми? Қайиқчи «Йўқ» деб жавоб берганидан сўнг, олим унга қарата «Сен чорак умрингни йўқотибсан» дебди. Олим яна сўрабди: Сен ўзи ўқиш-ёзишни биласанми? Қаердадир ўқиганмисан? Қайиқчи яна «Йўқ» деганидан сўнг, олим «Сен ярим умрингни йўқотибсан» дебди. Бироздан сўнг денгизда бўрон бошланиб, қайиқ ағдарилиб кетибди. Қайиқчи олимдан сўрабди: «Сузишни биласанми?». Олим «Йўқ» дегач, қайиқчи «Унда сен бутун умрингни йўқотибсан» дебди.

    «Мен ана шу сузишни биладиган қайиқчиман», деб қўяман танишларимга. Одам бирор нимага эришиши учун дунёнинг билимига эга бўлиши шартмас. Ўзи қилаётган ишини яхши билиб, унга меҳр берса, албатта, муваффақиятга эришади. Ҳаттоки оддий новвой ҳам ўз соҳасида энг зўри бўлса, у пиширган нонларни олиш учун одамлар шаҳарнинг нариги бурчагидан келади.

    Бу сўзларим билан ўқиш шарт эмас, демоқчи эмасман. Молия, ҳуқуқ ва тиббиёт каби соҳалар борки, унда ҳеч шубҳасиз шу соҳада таълим олганлар ишлаши керак. Давлатнинг ривожланиши учун ҳам унга янги ғоялар бера оладиган билимли ёшлар зарур. Мен ўқишга кира олмаган вақт билан ҳозиргиси орасида катта фарқ бор. Илгари пулсиз ўқишга кирган одамни деярли учратмасдик. Ҳозир эса билими бор абитуриент, албатта, талабага айланмоқда.

    Ўқишга кира олмаганларга эса ҳаракатдан тўхтамасликни, кўп китоб ўқишни ва саёҳатларга чиқишни тавсия қиламан. Китоб ўқиш ва саёҳатлар одамнинг дунёқарашини кенгайтиради. Дунёқараши кенг одам эса ҳаётда, албатта, ўз йўлини топа олади.

    Алима Шамсутдинова — 31 ёшда, тадбиркор

    Тошкентдаги Халқаро Вестминистер университетини тамомлаган. Америкада МBА дипломини қўлга киритган. «Бизнесривож», «Growthacademy.uz» ва «БР.Билим» лойиҳалари асосчиси

    Фото: Instagram / @alima_oybekovna

    Билим олиш муҳим, аммо уни қаердан олиш сизнинг ишингиз

    Билим олиш инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Сабаби у ҳар биримизга катта ишонч беради, дунёқарашимизни ўстиради. Лекин билимни қаердан олиш бу сизнинг ишингиз. Хоҳ университетдан, хоҳ китоблардан ёки ўқув курслардан — фарқи йўқ. Энг муҳими, қанча билим олишингиз.

    Ўқишга кира олмаган абитуриентларга маслаҳатим: буни бир синов деб қабул қилинг. Ҳали ҳаммаси олдинда. Тўғри, бир тарафдан олиб қараганда, университетда ўқиш давомида танишларингиз доираси кенгаяди, мутахассисликни тасдиқловчи дипломга эга бўласиз. Лекин яхши ўқув марказларига бориб, ўз устингизда қаттиқ ишласангиз, бир йил ичида ундан-да кўпроқ билимларга эга бўлишингиз ва буни амалиётда синаб кўришингиз мумкин.

    Университет сизга фақат назарий билим беради. Катта ҳаёт кўникмалари, одамлар билан муроса қилиш ва жамоада ишлашни эса сизга иш ўргатади. Мен ўқишдан кўра амалиёт ўташни муҳим деб ҳисоблайман. Ўқишга киролмаган бўлсангиз, ишланг. Савдо йўналишидами, официант бўлибми, фарқи йўқ. Тажриба орттиринг. Бу билан, албатта, билим олишни тўхтатиб қўйинг, демоқчимасман. Мен кун бўйи ўқийдиган ёки вақтини фақат ишлашга сарфлайдиган ёшларни ҳам қўллаб-қувватламайман.

    Ўқиш ва ишни бир маромда олиб бориш керак. Ҳар биримизда 24 соат вақт бор. Кунингизни тақсимланг. Эрталаб туриб китоб ўқинг, ўқишга боринг ундан кейин ишга. Муҳими, ҳар бир дақиқангиздан унумли фойдаланинг.

    Абдусаттор Абдураҳимов 27 ёшда, IТ тадбиркор

    2013 йил Чирчиқ тиббиёт коллежини тамомлаган

    Фото: Instagram / @abdusattor_abdurahimov

    Балки ўқишга киролмаганингиз сиз учун неъматдир?

    Ўқишга киролмаган укаларимга маслаҳатим: талаба бўлолмаслик фожиа эмас. Бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Мен ҳам сиз каби икки йил ўқишдан йиқилганман. Ўша пайтлари қаттиқ сиқилганман. Бир неча йил ишсиз юрганман. Охири пул топиш учун замонавий касбларни ўрганишга мажбур бўлганман.

    Бироқ кейинчалик ўқишдан йиқилишнинг ҳикматини тушунганман. Бу менга катта йўлларни очиб берган. 3d Max дастурини яхши ўрганиб, катта даромад топа бошлаганман. Ҳозир 10 га яқин катта лойиҳаларим бор. Балки сиз учун ҳам ўқишга киролмаслик неъматдир? Ҳозир ўзингиз билмаётгандирсиз?

    Ҳозир университетда таҳсил олаётган тенгдошларингиз билан гаплашиб кўринг. Аксарида мотивация сўниб бўлган. «Мен бунақа деб ўйламагандим, бунақа қилсам бўларкан, буни ёпишим, уни қилишим керак», деб юради. Яъни улар таълим олиш учун эмас, «зачёт»ини ёпиш учун ўқишади.

    Мен ҳар доим таъкидлайман, олий таълимда ўқиш керак, аммо диплом учун эмас. Кўпчиликка маълум аксарият ёшлар диплом учун ўқийди, ўқияпти, бундан кейин ҳам мазкур «анъана» давом этиши мумкин. Чунки мақсад дипломни олиб, яхши жойга ишга кириш. Менинг назаримда, олий таълим муассасалари ёшларни иш билан таъминлай оладиган даражадаги кўникмани беролмайди. Дипломга ишониб, ўз устингизда ишламас экансиз, сиз катта натижаларга эришолмайсиз. Шунинг учун ҳеч қачон тушкунликка тушманг.

    Инглиз тилини билсангиз, сиз учун дунё эшиклари катта очиқ

    Интернетда манаман деган профессорларнинг дарслари жамланган Udemy, Coursera каби платформалар бор. Сиз ўқиб, бир ойнинг ичида Ўзбекистон университетлари тўрт йилда берадиган билимдан кўпроғини ўрганишингиз мумкин. Масалан, Coursera платформасида Google бепул дарслар юклаган. Бу орқали ҳам билим олиб, ҳам ҳатто Google’га ишга кириш мумкин. Диплом, «прописка» талаб қилинмайди. Шарти — бепул курсни ўқиб, уларнинг имтиҳонидан ўтса кифоя.

    Қолаверса, платформаларда замонавий касбларни ўргатадиган курслар бор. Масалан, 3d Max, Photoshop, дастурлаш, иллюстраторларни ўрганиб, фрилансерлик қилиш мумкин.

    Қисқа қилиб айтганда, инглиз тилини биладиган одам ўқишга киролмаганидан сиқилиши уят. IELTS’дан юқори балл олиб, хорижнинг топ университетларида ўқиш мумкин. Инглиз тилини билмайдиган ёшларга эса, аввало, инглиз тилини ўрганишларини маслаҳат бераман.

    Олий таълим муассасаларига кира олмаган ва ўз ҳикоясини биз билан бўлишишни истаган абитуриентлар Telegram’даги @daryomuxbiri’га мурожаат қилишлари сўраймиз.

    07.09.2021, 13:27   Изоҳ (0)   61754
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши рад этилди

    Ўзбекистон | 18 май, 08:46

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.