• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғида амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси лойиҳалар тақдимоти билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни фармацевтика тармоғида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, Ўзбекистонда фармацевтика бўйича катта имкониятлар бўла туриб, ундан тўла фойдаланилмас эди. Охирги йилларда бу тармоқ «драйвер»лардан бири сифатида белгиланиб, изчил ривожлантириб келинмоқда.

    Давлат раҳбарининг 2017 йил 3 майдаги фармонига мувофиқ, Нукус, Зомин, Косонсой, Сирдарё, Бойсун, Бўстонлиқ ва Паркентда фармацевтикага ихтисослашган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилган эди. Ўша йили 7 ноябрдаги фармонга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тузилди. Доривор ўсимликлар етиштириш, уларни қайта ишлаш, инвестициялар жалб этиб, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун кенг шароитлар яратилди.

    Буларнинг натижасида сўнгги беш йилда 71 та янги корхона ташкил этилиб, 2 минг 500 дан ортиқ турдаги дори воситалари, 241 турдаги тиббий буюмлар ва 78 турдаги тиббий техника ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробар ошди.

    Лекин бу натижалар ҳали етарли эмас. Бугунги кунда маҳаллий корхоналар ички бозор талабини натурал ҳажмда 55 фоизга таъминланмоқда, холос.

    Келгуси беш йилда тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар ошириш, ички бозорни таъминлаш даражасини натурал ҳажмда 80 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Шу мақсадда 2022–2026 йилларга мўлжалланган истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилган.

    Тақдимотда ана шу лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

    Хусусан, жами 1,25 миллиард долларлик 104 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган. Уларнинг натижасида 376 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрланиб, 84 миллион долларлик экспорт қуввати яратилиши ҳисоб-китоб қилинган. Энг муҳими, 9 мингга яқин киши иш билан таъминланади.

    Президент бу лойиҳаларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятини таъкидлаб, уларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.

    Тақдимотда маҳаллий доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Мамлакат ҳудудида 750 турдаги доривор гиёҳлар ўсади. Улардан фойдаланиб, дунё бозорида харидоргир табиий маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ҳамма шароит яратиб берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги қарори билан ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди, муайян ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослаштирилди. Бу йўналишда 19 та корхона ишга туширилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Лекин 750 турдаги доривор ўсимликлардан фақатгина 70 таси маҳаллий корхоналар томонидан фаол ишлатилмоқда.

    Президент мамлакатдаги доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлаш орқали экспортни 15 миллион долларга етказиш ва 5 мингдан ортиқ аҳолини иш билан таъминлаш мумкинлигини таъкидлади. Мутасаддиларга шу йўналишдаги кластерлар фаолиятини йўлга қўйиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бунда, доривор ўсимликларни етиштириш учун ер майдонларини ажратиш, уруғчиликни ривожлантириш, агрономларни тайёрлаш, доривор ўсимликларни қайта ишлаш ҳамда истеъмол бозорларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш топширилди.

    Соҳадаги яна бир йирик лойиҳа – Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластеридир. Давлат раҳбарининг 2020 йил 28 январдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган ушбу замонавий марказ Тошкент вилоятининг Зангиота туманида барпо этилмоқда. Хусусан, фармацевтика университети, фармакопея маркази, илмий-тадқиқот маркази, экспертиза маркази, лабораториялар, виварий ва илмий-тажриба ишлаб чиқариш биноси қурилмоқда.

    Шунингдек, бу ерда 140 миллион долларлик 7 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

    Тақдимотда биофармацевтик дори воситаларини ўзлаштириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакатдаги корхоналарда 3 мингдан ортиқ номдаги дори воситалари ишлаб чиқарилаётган бўлса-да, улар асосан бир компонентли, мураккаб бўлмаган дори воситаларидир.

    Шу боис Президент онкологик, гормонал, қон препаратлари, вакциналар каби инновацион биотехнологик дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

    Соғлиқни сақлаш тизими давлат харидлари орқали маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, халқаро стандартлар асосида тайёрланаётган маҳсулотларни сертификациялашни соддалаштириш муҳимлиги таъкидланди.

    Илм-фан ва саноат корхоналари кооперациясини ривожлантириш, замонавий билимларга эга малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Соҳани янада ривожлантириш бўйича алоҳида дастур тайёрлаш вазифаси қўйилди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни ЎзЛиДеП қурултойида иштирок этади
    • Тошкент вилоятида Фармацевтика техник университети ташкил этилади

    06.09.2021, 22:08   Изоҳ (0)   26851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чирчиқ ҳокимлиги «Чирчикстрой» меҳмонхонаси бузилмаслигини маълум қилди

    06.09.2021, 21:15

    «Вакцина оқибатида юз берадиган ўлим ҳолати эмлангандан сўнг 1 соат ичида кузатилиши мумкин» — Севара Убайдуллаева

    06.09.2021, 20:58

    Қашқадарё ҳокимлиги 13 та халқаро университет талабаси бўлган марҳум ҳоким ўғлининг контрактини тўлаб берадиган бўлди

    06.09.2021, 20:16

    Автомобиль монополиясига аталган Тошкентдаги стрит-арт тўлиқ ўчирилди. Пойтахт ҳокимлиги ва «Ўзавтосаноат» бу ишга алоқаси йўқлигини маълум қилди

    06.09.2021, 19:56

    Тошкент метросида Россиядан келтирилган янги поездлар ҳаракатлана бошлади

    06.09.2021, 19:39

    Ўзбекистонда август ойида энг қиммат ва арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

    06.09.2021, 19:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Криштиану Роналду фарзандларининг онаси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди (фото)

    Спорт | 12 август, 14:25

    Норвегия Исроилга киритган инвестицияларини қайтариб олади

    Дунё | 12 август, 14:10

    UFC жангчиси Майкл Пейж Дрикус ва Чимаев ўртасидаги баҳснинг фаворити ким эканини айтди   

    Спорт | 12 август, 13:57

    Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотлар тарқатилиши олди олинади

    Ўзбекистон | 12 август, 13:45

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19

    Зеленский Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр — The Telegraph

    Дунё | 12 август, 12:59

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.