• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Reuters: Ўзбекистондаги лагерда яшаётган афғон учувчилари ватанга қайтишдан қўрқмоқда

    Ўзбекистондаги лагерда бўлиб турган ҳамда АҚШ дастурлари доирасида ўқитилган афғон учувчилари ва бошқа шахслар ватанга қайтариб юборилишларидан қўрқмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Гап қарийб уч ҳафта муқаддам Афғонистон ҳаво кучларининг вертолёт ва самолётларида Ўзбекистонга учиб ўтган афғон учувчилари ҳақида кетмоқда. 16 август куни Ўзбекистон Бош прокуратураси 585 қуролланган афғон ҳарбийлари бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт мамлакат ҳаво ҳудудини ноқонуний кесиб ўтгани ҳақида хабар берди (кейинчалик хабар тўлиқ тасдиқланмаган дейилди). Ўшанда кузатиб бориш вақтида Ўзбекистоннинг МиГ-29 ва Афғонистоннинг Embraer 314 самолётлари тўқнашиб кетганди.

    18 август куни Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида чодирли шаҳарча барпо этилгани ва у ерга 100 нафардан зиёд афғонистонлик қочқин жойлаштирилгани ҳақида хабар берилди. Бундан ташқари, 650 нафар ҳарбий хизматчининг COVID-марказга жойлаштирилгани маълум қилинди.

    Reuters репортажида қайд этилишича, лагер қўриқчиларидан бири: «Сизлар бу ерда абадий қолиб кетмайсизлар», — деб ҳазиллашган. «Кутилмаган бу огоҳлантириш лагердаги бехавотирлик туйғусини янада кучайтириб юборди», — дейди афғон учувчиларидан бири.

    Агентлик маълумотларига кўра, афғон ҳарбий хизматчилари қарийб уч ҳафтадан буён АҚШ томонидан эвакуация қилинишларини сабрсизлик билан кутишмоқда. «Бизни қайтариб юборишса, 100 фоиз аминманки, бизни ўлдириб юборишади», — деган учувчилардан бири.

    Учувчи Reuters билан уяли телефон орқали суҳбатда ўзини «эркин ҳаракатланиши қаттиқ чеклаб қўйилган, узоқ вақт қуёш остида қолаётган, озиқ-овқат ва дори-дармонлар етарли бўлмаган ҳолатдаги маҳбус» каби ҳис қилаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу вақт ичида баъзилар озиб кетган.

    «Гўёки қамоқхонадамиз», — деган учувчи лагерда тахминан 465 афғон борлигини айтган. «Бу ерда бизда эркинлик йўқ».

    Фото: Reuters / Maxar Technologies

    Фото: Reuters / Maxar Technologies

    Фото: Reuters / Maxar Technologies

    Фото: Reuters / Maxar Technologies

    Август ойи охирида Reuters томонидан олинган сунъий йўлдош тасвирларида лагер атрофидаги баланд деворларни кўриш мумкин, яшаш учун мўлжалланган блоклар аввалроқ COVID-19 беморларини даволаш учун қўлланилган. Лагер Термиз шаҳри яқинида жойлашган.

    Агентлик, шунингдек, COVID-марказдан олинган фотосуратларни ҳам эълон қилган, уларда икки қаватли ётоқлар бўлган хоналар акс этган. Учувчининг сўзларига кўра, маҳаллий қўриқчилар қуролланган, айримлари — тўппончалар, бошқалари — ярим автомат қуроллар билан.

    Август ойи охирида Американинг The Wall Street Journal нашри расмий манбаларга таяниб, Ўзбекистон ҳукумати АҚШни бир гуруҳ юқори малакали афғон учувчилари ва уларнинг оилаларини мамлакатдан чиқариб юборишга тўғри келаётганидан огоҳлантиргани ҳақида ёзган эди. Нашр буни «Толибон» ҳаракати талаби билан боғлиқ эканини қайд этган.

    Reuters АҚШнинг амалдаги ва собиқ давлат хизматчилари Америка ҳукуматининг афғонистонлик ходимлар ва самолётларни Ўзбекистондан эвакуация қилишдан бош тортаётганини танқид қилиб, «Толибон»нинг Ўзбекистон ҳукуматига босими ҳақида огоҳлантирмоқда.

    Сенатнинг Қуролли кучлар қўмитаси раиси, демократ сенатор Жек Рид Ўзбекистондаги афғон учувчиларининг аҳволидан қаттиқ хавотирда эканини айтган.

    «Бу ходимлар хавфсизлиги учун ҳам, қимматли техник билимлари ва тайёргарлиги учун ҳам ‘Толибон’ қўлига тушмаслиги жуда муҳим», — деди у агентликка.

    АҚШ Давлат департаменти вакилининг Reuters агентлигига айтишича, Қўшма Штатлар бу масала бўйича саъй-ҳаракатларни Ўзбекистон билан мувофиқлаштирмоқда ва афғон шахсий таркиби ва авиацияси хавфсизлиги таъминланган. У Афғонистоннинг барча қўшниларини «афғонларга қочқинлар таъқибга учраши мумкин бўлган мамлакатларга қайтишига қарши халқаро қонунларни ҳурмат қилиш»га чақирган.

    Агентлик маълумотларига кўра, Афғонистонда толиблар ҳокимиятга келишидан олдин ҳам уларнинг асосий мақсади АҚШда ўқиган инглиз тилида сўзлашувчи учувчилар бўлган. «Толибон» жангарилари уларни кузатиб турган ва базадан чиққан учувчиларнинг бир нечтасини ўлдиришган ҳам.

    «Толибон» деярли бутун Афғонистонни эгаллашидан олдинги сўнгги кунлар ва соатларда баъзи афғон учувчилари 46 та самолётда мамлакатдан чиқиб кетишган. Бу 160 га яқин самолёт паркининг тўртдан биридан кўпроғидир.

    Reuters афғон учувчисига таяниб, 15 нафарга яқин учувчи Embraer EMB 314 Super Tucano енгил штурмчиларини, 11 учувчи — УҲ-60 Black Hawk вертолётларини, 12 учувчи — МД-530 вертолётларини бошқаргани, бундан ташқари, кўп сонли Ми-17 вертолётлари бўлганини хабар қилган.

    Лагерда ўнлаб учувчилардан ташқари, HHK ва бошқа афғон хавфсизлик кучларининг хизмат кўрсатувчи ходимлари борлиги айтилди. Айримлар самолётларга оила аъзолари билан чиқишга муваффақ бўлган.

    «Толибон» ўзбек лагеридаги афғонларнинг аҳволига изоҳ бериш сўровига дарҳол жавоб бермади, дейилади агентлик хабарида. Бироқ «Толибон»нинг юқори мартабали етакчиси Кобул эгалланганидан кейин Reuters билан суҳбатда улар учувчисиз учиш ускуналари ва вертолётларни ўғирлаб кетишганини айтган. Лекин у Афғонистон самолётларининг Ўзбекистондан қайтарилишига ишонч билдирган.

    «Иншааллоҳ, қолган самолётларимизни оламиз. (Ҳозир) улар Афғонистонда эмас», — дейди у.

    «Толибон», шунингдек, собиқ ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан, учувчиларни ҳам янги хавфсизлик кучларига қўшилишга таклиф қилишларини айтган. «Толибон» «репрессив қотилликлар бўлмайди», дея ишонч билдирган. Reuters учувчига таяниб, чоршанба куни афғон ходимларидан биометрик маълумотларни олиш учун Ўзбекистондаги чодирли шаҳарчага АҚШ ҳукуматининг расмий вакили келганини маълум қилган.

    Унинг сўзларига кўра, америкалик вакилларнинг пайдо бўлиши афғонларнинг кайфиятини бирмунча кўтарган, бироқ уларга ёрдам бериш-берилмаслиги ҳозирча номаълум.

    Аввалроқ Financial Times Европа Иттифоқи мамлакатлари Афғонистон қўшниларига (Покистон, шунингдек, тахминларга кўра, Ўзбекистон, Тожикистон ва Эронга) қочқинларни қабул қилиш эвазига 600 миллион евро тўлаб беришни режалаштираётгани ҳақида хабар қилган эди.

    Мавзуга доир:

    • «Толибон» ҳаракати Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини Мустақиллик байрами билан табриклади
    • Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдирди

    06.09.2021, 10:02   Изоҳ (0)   41046
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга яна 3 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси келтирилди

    06.09.2021, 09:33

    Жиззахда қўл остидаги 33 нафар фаррош ва ҳамшира номига кредит расмийлаштириб, фирибгарлик қилган катта ҳамшира қўлга олинди

    06.09.2021, 09:14

    Сурхондарёда Lacetti ва Isuzu юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

    05.09.2021, 23:58

    Бухорода шифохонага ишга киритиб қўйиш эвазига фуқародан 500 доллар сўраган шахс қўлга олинди

    05.09.2021, 23:37

    Қашқадарёдаги Тахтақорача довони 6—7 сентябрь кунлари қисқа муддатга ёпилиши маълум қилинди

    05.09.2021, 23:16

    Фото: Қашқадарёда 38 йил аввал фойдаланишга топширилган вилоят мусиқали драма театри қайта таъмирланди

    05.09.2021, 21:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.