Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Spark автомобили ёниб кетди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.

Фото: ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 6 сентябрь куни соат 16:00 ларда, Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, «Чусткўприк» МФЙ, Тут кўчасида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1961 йилда туғилган Ф.Қ. бошқарувидаги Spark автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган ва ўт ўчириш хизматига хабар берган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф қилинган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 6 сентябрь куни соат 16:40 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1027-километрида, Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ш.Ғ. бошқарувидаги «КамАЗ» русумли юк автомобилининг газ ускунасидаги носозлик сабаб ёнғин юзага келган.

Фото: ЙҲХББ

Ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ғаллаорол тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Наманганда машина газ баллони портлаган уйда ёнғин содир бўлгани, Қаршида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’да ёнғин чиққани ҳамда Зоминда юк машинаси билан тўқнашган Nexia ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.