Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт устунларига ўрнатилган давлат байроқларини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, машиналарига ўрнатаётган шахслар жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, ёшлар кўчаларга илинган байроқлардан байрам кайфиятини намоён этиш, ғурур ва ифтихор рамзи сифатида фойдаланган.
«Ёшларимизнинг ушбу ҳаракатлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хатоси туфайли, яъни байроқлар захираси ва сотуви шу кунгача йўлга қўйилмагани сабаблидир. Зеро, Тошкент шаҳар ҳокимлиги айни ҳолатга аввал ҳам дуч келган бўлса-да, шу кунгача тадбиркор ва ишлаб чиқарувчиларга мурожаат қилиб, сотувда байроқлар мунтазам бўлишини таъминламаган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу хатони яна такрорламаслик учун, айни кунлардаги ҳолатдан хулоса қилган ҳолда, ишлаб чиқарувчилар ва ишбилармонларга мурожаат қилиб, миллий байроғимизни ишлаб чиқариш, захирасини яратиш ва сотувда бўлишини таъминлашга чақиради ҳамда бу борадаги таклифларни кўриб чиқади», – дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳ (0)