Ижтимоий тармоқларда «Ёшлар» телеканалининг «Тез топ» кўрсатуви бошловчиси тўғридан-тўғри эфир вақтида боши айланиб, йиқилиб тушгани тасвирланган видео тарқалди.

Кадр: Telegram

Видеодан кўриш мумкинки, бошловчи жонли эфир вақтида ўзини йўқотиб, йиқилиб тушган. Бошловчининг ҳозирда аҳволи қандай эканлиги ва мазкур кўнгилсиз ҳолатга нима сабаб бўлгани номаълум.

Кўрсатув давомида бошловчи туркман шоири Маҳтумқулининг тахаллуси ҳақида савол бераётган бўлган. Маълумот учун, Маҳтумқулининг тахаллуси Фироғий бўлган.