Жанубий Кореяда бўлиб ўтган iMID 2021 тадбирида Samsung Displey компанияси ўлчами 12,4 дюймга тенг йиғиладиган OLED-дисплейга эга «ақлли» колонка прототипини намойиш этди, деб хабар беради IXBT.
Эълон қилинган кадрлардан кўриш мумкинки, дисплей цилиндрик қурилма корпусини эгаллаган. У ёйилган ҳолатда тасвир тўлиқ кўринади. Мазкур ихтиро қачондан серияли равишда ишлаб чиқарилиши ҳозирча номаълум.
Таъкидланишича, кўргазма давомида Samsung S-симон гаджетини ҳам тақдим этган бўлиб, у йиғилган ҳолатда смартфонга, ёйилган пайтида эса 17,3 дюймли массив планшетга айланади. LG компанияси эса 88 дюймли OLED-телевизори ва 55 дюймли шаффоф OLED-экранга эга «ақлли» каравотини намойиш этган.
Изоҳ (0)