• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Инсониятга қарши жиноят». СССР томонидан уриб туширилган, 269 нафар инсон ҳаётига зомин бўлган Boeing фожиаси

    1983 йилнинг 31 август куни кечки пайт бортида жами 269 нафар инсон бўлган Жанубий Кореянинг Boeing 747 самолёти Нью-Йоркдан Сеул томон ўз парвозини бошлайди. Аляскада ёнилғи тўлдириш учун тўхтаб, кейин йўналишини давом эттирган учоқ орадан бир неча соат ўтса-да на ўз манзилига етиб келади, на корейс ва япон ҳаво радарларида кўринади. Бироз кейинроқ эса дунё ҳамжамияти ушбу самолёт ва ундаги инсонларнинг фожиали тақдиридан хабар топади.

    Совуқ уруш даврида ҳарбий ҳаво тўқнашувлари

    Совуқ уруш пайтида бир-бирига қарши икки қутб давлатларининг барчасида ҳарбий тайёргарлик ҳамиша юқори нуқтада ушлаб туриларди. Айниқса, ҳаво парвозлари анча хавфли бўлиб, ҳаво ҳудудлари ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситаларининг доимий ҳушёрлигида назорат қилинган. Хусусан, 1950 йилдан 1970 йилга қадар ўн бешга яқин АҚШ самолётлари Совет иттифоқи ҳарбийлари томонидан уриб туширилади. Ўз навбатида америкаликларнинг ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими уч совет учоғини ерга қулатган. Бу тўқнашувларнинг аксарияти Осиё-Тинч океан минтақасида, СССРнинг Осиё соҳиллари ёки Япония ороллари атрофида юз берган.

    Европада ҳам бундай воқеалар бир неча бор содир бўлади. 1953 йилнинг март ойида чех учувчиси бошқарган Россиянинг МиГ қирувчи самолёти Германия ҳаво ҳудудида АҚШнинг F-84 қирувчи самолётини уриб туширади. 1958 йил сентябрь ойида эса бортида олти нафар экипаж аъзоси ва ўн бир нафар айғоқчи бўлган АҚШнинг C-130 айғоқчи самолёти Совет иттифоқи осмонида тўртта МиГ томонидан ерга қулатилади. Кейинроқ экипажнинг барча аъзоси ўлгани тасдиқланган, бироқ айғоқчиларнинг тақдири ҳеч қачон ошкор қилинмаган. 1964 йил ўқув-парвоз учун Шарқий Германиянинг Эрфурт шаҳридан осмонга кўтарилган АҚШнинг Т-39 самолёти Совет иттифоқининг МиГ-19 қирувчиси томонидан уриб туширилади.

    Korean Air Lines flight 007 СССР томонидан уриб туширилган биринчи корейс самолёти эмас

    Совуқ уруш даврида вақти-вақти билан юз бериб турган бўлса-да фуқаролик самолётларига ҳужумлар камдан кам учраган. Шуниси эътиборлики, Совет ракеталари 1983 йилдан олдин ҳам корейс йўловчи самолётини нишонга олган эди. Бу воқеа 1978 йил апрелда содир бўлган; ўшанда Париждан Сеулга Шимолий қутб орқали учган Корея самолёти СССР ҳаво ҳудудига адашиб кириб қолади.

    Карелия ССР осмони узра учаётган корейс Boeing 707 самолёти, СССРнинг Су-15 қирувчи-тўхтатувчи самолёти томонидан огоҳлантирилади, аммо корейс экипажи совет ҳарбийларининг сигналларга жавоб бермайди. Финляндия томон кескин бурилган корейс самолётига «ҳаво ҳаво» типидаги ракета ҳужуми берилади, аммо йўқ қилинмайди. Самолёт музлаган кўлга муваффақиятли қўнади. Икки қурбондан ташқари 109 йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси тирик қолади ва тезда рус вертолётлари томонидан қутқарилади.

    1978 йили қулатилган Korean Air Lines самолёти

    1978 йили қулатилган Korean Air Lines самолёти
    Фото: Historynet

    Учувчиларнинг ҳаво ҳудудини ноқонуний кесиб ўтгани ва бир неча огоҳлантиришларга жавоб бермагани, қолаверса, қурбонлар кўп бўлмагани учун Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICАО) ва Корея Республикаси ҳукумати ҳодиса юзасидан СССРга ҳеч қандай даъво билан чиқмайди. СССР Корея Республикаси ҳисобига йўловчилар харажатларини қоплаш учун 100 минг доллар ўтказади.

    Нью-Йорк — Анкориж — Сахалин — …

    1983 йилнинг 31 август оқшомида Korean Air Lines авиакомпаниясига тегишли Boeing 747 самолёти 246 йўловчи (23 нафар экипаж аъзоси) билан Сеул томон йўлга чиқади. Самолёт АҚШнинг Аляска штатидаги Анкориж шаҳридан ёнилғи қуйиб, сафарини давом эттириши керак эди. Самолётдаги 62 нафар АҚШ фуқароси орасида конгрессмен Ларри Макдоналд ҳам бор эди. У АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида имзоланган мудофаа тўғрисидаги шартноманинг 30 йиллиги муносабати билан Сеулга учаётганди.

    Анкорижда ёнилғи қуйилгандан сўнг самолёт ҳавога кўтарилади ва жануби-ғарбий томон, манзилга қараб йўл олади. Халқаро сана чизиғи кесиб ўтилгач, сана 1 сентябрга ўзгартирилади. Самолётни «автопилот» режимига туширган учувчилар ҳаво кемаси халқаро сувлар устида қонуний парвоз қилаётганига ишонади. Аммо бир неча техник носозликлар ва учувчининг нотўғри қарори сабаб самолёт Сибир томон уча бошлайди. 007 рейси совет ҳарбий база ва радиолокацион станциялари жойлашган тоғли Камчатка яримороли устидан учиб ўтади.

    Бегона самолётнинг ҳаво ҳудудига рухсатсиз кириб келиши совет офицерларида унинг айғоқчи самолёт эканлиги ҳақида шубҳа уйғотади, ҳамда самолётни кузатиш учун қирувчи МиГ қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилади. Бироқ корейс самолёти қирувчилар етиб келмасидан СССР ҳаво ҳудудини тарк этиб, халқаро сувларга чиқади.

    Korean Air Lines Flight 007 рейсининг йўналиши

    Korean Air Lines Flight 007 рейсининг йўналиши
    Фото: Wikipedia

    Аммо Boeing 747 яна СССР ҳаво майдонига кириб, Сахалин ороли устидан уча бошлайди. Бу сафар совет қирувчилари корейс самолётига эргашади. Совет учувчиси самолётда навигация ва стробоскопик чироқларнинг милтиллаётганини кўради, бу унинг айғоқчи самолёт эмаслигини билдирарди. Совет қирувчилари огоҳлантирувчи ракеталарини отади, бироқ экипаж аъзолари ўқларни пайқамайди. Бундан ташқари корейс учувчилари радио қўнғироқларга жавоб бермайди.

    Бу пайтда корейс самолёти Токио ҳаво ҳаракатини назорат қилиш идорасидан баландликни ошириш учун рухсат олади ва тезликни ошириб халқаро ҳаво ҳудудига яқинлашади.

    Самолётнинг бундай кескин ҳаракати совет учувчилари томонидан қочишга уриниш сифатида кўрилади ва СССР Узоқ Шарқ округи, ҳаво ҳужумидан ҳимоя кучлари қўмондони генерал Валерий Каменский самолётни уриб туширишга буйруқ беради. Совет қирувчилари иккита «ҳаво ҳаво» типидаги ракетани учиради…

    Совет учувчиси самолёт қулагани ҳақида рапорт беради, бироқ ракеталар самолётни дарҳол қулатмайди. Ҳаво кемаси бир неча дақиқа парвозни давом эттиради. Дастлаб даҳшатли ҳайқириқлар осмонни қоплайди, кейин эса самолёт қулашни бошлайди. Корейс самолёти Сахалин оролининг жанубидаги Монерон ороли яқинида океанга қулайди ва 007 рейси бортидаги барча ҳалок бўлади.

    Расмий Москванинг ҳодисани рад этиши ва яшириши

    Совет иттифоқи дарҳол ҳалокат юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини бошлайди. Бироқ Москва самолёт уриб туширилганини рад этади ва ҳодиса жойи ҳақидаги маълумотларни яширади. Тез орада АҚШ ва Япония махсус хизматлари совет учувчиси ҳамда офицери радиоалоқаси ёзилган ёзувни қўлга киритади. Натижада СССР Boeing 747 уриб туширилганини тан олади, Москва расмийлари бу ҳодисани «АҚШ махсус хизматлари томонидан пухта уюштирилган провокация» деб таърифлади.

    СССР Қуролли кучлари Бош штаби қўмондони Николай Огарков 1983 йил 1 сентябрдаги матбуот анжуманида

    СССР Қуролли кучлари Бош штаби қўмондони Николай Огарков 1983 йил 1 сентябрдаги матбуот анжуманида
    Фото: «ТАСС»

    АҚШ, Япония ва Жанубий Корея кемалари самолёт қолдиқлари ва жасадларни топиш учун юборилади, аммо Совет қидирув кемалари уларга халақит бериб, операция самарасиз тугашига сабаб бўлади. Советлар 1983 йилнинг октябрида самолётнинг қора қутисини топади, лекин бу маълумот сир сақланади.

    Жавоб

    Ҳарбий самолётнинг фуқаро самолётини уриб тушириши АҚШнинг ҳам, унинг Ғарбдаги иттифоқчиларнинг ҳам кескин норозилигига сабаб бўлади. Boeing 747 ҳалокати АҚШ—СССР муносабатларини Кариб инқирозидан кейинги энг таранг нуқтага олиб келади.

    5 сентябрь куни АҚШнинг амалдаги президенти Рональд Рейган бутун халққа мурожаат қилиб, Совет иттифоқининг ҳужумини қоралайди. Президент буни «инсониятга қарши жиноят, инсон ҳуқуқлари бўйича барча концепцияларнинг бузилиши» деб атайди. БМТ Совет иттифоқининг ҳаракатларини қораловчи резолюция қабул қилади. СССР авиакомпанияси Аэрофлотънинг АҚШда ишлаш лицензияси бекор қилинади.

    ICАО ушбу воқеадан кейин фуқаро самолётларига ҳарбий қурол ишлатишни тақиқлаш тўғрисида Халқаро фуқаро авиацияси конвенциясига тузатиш киритди.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    01.09.2021, 20:36   Изоҳ (0)   108819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.