• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Renessans TV нодавлат телеканали ишга туширилади

    Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан яна бир янги телеканал — Renessans TV ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси хабар берди.

    Фото: Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

    Фото: Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

    Қайд этилишича, ушбу телеканал 2021 йил 1 сентябрь соат 06:00 дан тест режимида ўз эфирини бошлайди. Ҳозирча республиканинг 70 фоиз ҳудудини қамраб олиши кўзда тутилган телеканал кейинчалик босичма-босқич бутун мамлакат бўйлаб ўз медиамаҳсулотларини тақдим этади.

    «Айни пайтда ассоциациямизга аъзо бўлган 48 телерадиоканалнинг 13 тасини ҳудудлардаги 13 та нодавлат телеканал ташкил этади. Уларнинг ҳар бири ўз аудиторияси, ўз тарқалиш ҳудудига эга бўлгани сабабли бир-бири билан рақобатлашмайди. Renessans TV’нинг асосий мақсади ушбу телеканалларни ягона телевизон тармоққа бирлаштириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Ўз навбатида жойлардаги жараёнларни, воқеа-ҳодисаларни мунтазам ёритишда ҳудудий нодавлат телеканаллар ҳам бизга яқиндан ёрдам беришади», — дейди ассоциация директори ўринбосари Р.Жабборов.

    Хабарда айтилишича, ҳудудий нодавлат телеканалларнинг аксарияти сифатли, лицензияланган медиа-маҳсулотларни сотиб олиш имкониятига эга эмас. Renessans TV эса Ўзбекистон кинематография агентлиги, хусусий киностудиялар, тегишли ташкилотлар билан шартнома асосида турли медиа-маҳсулотлар, фильмлар ва сериалларни мазкур телевизион тармоқ орқали томошабинларга тақдим этади. Шунингдек, жамиятдаги долзарб масалаларнинг етакчи экспертлар, тегишли мутасаддилар, таниқли журналист ва блогерлар иштирокидаги муҳокамасига бағишланган турли форматдаги кўрсатувлар эфирга узатилади.

    Ҳозирда телеканалнинг ижодий ва техник гуруҳлари шакллантирилган, эфирга тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда. Тест режимида телеканал ходимлари ўзбек киносининг нодир дурдоналари ҳамда сўнгги йилларда яратилган бадиий ва ҳужжатли фильмлар, мумтоз ва замонавий куй-қўшиқлар, таниқли санъаткорларнинг концерт дастурларини томошабинлар эътиборига ҳавола этади.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2019 йил сентябрда Тошкентда ишга тушган Президент мактабида ўтказилган учрашувда Ўзбекистонда учинчи Ренессанс даври бошланаётгани ҳақида биринчи марта фикр билдирган эди. 2020 йил августида, Тошкентда ер усти ҳалқа метро йўлининг биринчи навбати очилишида Президент Ўзбекистон учинчи Ренессанс даврига тайёрланаётганини, Мустақиллик байрамида эса мамлакатда учинчи Ренессанс даврига пойдевор қўйилаётганини таъкидлаган эди.

    Бундан аввал Ўзбекистонда Foreign Languages телерадиоканали ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир: «Биринчи ва иккинчи Ренессансни кино орқали кўрсатайлик» — Шавкат Мирзиёев

    31.08.2021, 23:48   Изоҳ (0)   32407
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метрополитени учун келтирилган янги поездларнинг тақдимоти бўлиб ўтди

    31.08.2021, 23:26

    Автомобилини Ўзбекистон байроғи рангларида бўяган ҳайдовчилар жаримага тортилмасдан, огоҳлантириш берилди

    31.08.2021, 23:11

    Санкт-Петербургдаги қандолат дўконининг ҳожатхонасидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

    31.08.2021, 22:56

    Мустақиллик байрами тадбирида Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевнинг биргаликдаги фаолияти акс этган кадрлар эълон қилинди (видео)

    31.08.2021, 22:39

    Наманганда «Жигули» ариққа тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

    31.08.2021, 21:42

    Самарқандда уйида фоҳишахона сақлаган аёл жавобгарликдан қочиш учун терговчига 3 минг доллар пора бераётганида ушланди

    31.08.2021, 21:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.