• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон учун глобал инқирознинг оғир дамлари ортда қолди»

    Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғида мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтаётган давлат тадбирида сўзлаган нутқида мамлакатда эришилаётган иқтисодий ютуқлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири маълум қилди.

    Электроэнергетика, нефть-газ, коммунал соҳаларда амалга оширилган таркибий ўзгаришлар натижасида давлат бошқаруви ва хўжалик функциялари бир-биридан ажратилди, рақобат муҳитини яратиш учун муҳим қадамлар ташланди.

    Айни пайтда янги-янги инфратузилма тармоқлари барпо этилди. Минглаб километр узунликдаги янги йўллар, электр ва газ тармоқлари қурилди ва таъмирланди.

    Жамоат транспорти изчил ривожланмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳрида 2 та янги метро станцияси ҳамда қарийб 12 километрлик ер усти метро линияси фойдаланишга топширилди.

    «Сергели» йўналиши бўйича 6,2 километрлик қурилиш ишлари якунланди.

    Айни пайтда Ўзбекистонда кўплаб йирик инвестициявий лойиҳалар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шулар қаторида яқинда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг қиймати 2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйилганидан барчангиз хабардорсиз.

    Куни кеча Навоий вилоятининг Кармана туманида 110 миллион доллар инвестиция ҳисобидан ишга туширилган қуёш электр станцияси Ўзбекистон энергетика тизимида биринчи улкан қадам бўлди.

    Айни пайтда «Навоийазот» акциядорлик жамиятида иккита янги завод – азот кислотаси ҳамда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилди. Умумий қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган ушбу лойиҳалар эвазига «Навоийазот»да маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга ошади.

    Бундай муҳим воқеалар миллий саноатимиз тарихида янги давр бошланаётганидан далолат беради.

    Юртимизда кичик ва хусусий бизнес субъектлари икки баробар кўпайиб, соҳада 1 миллион 400 мингта янги иш ўрни яратилди. Бу корхоналарнинг ярмидан кўпроғи кейинги уч йилда ташкил этилгани алоҳида аҳамиятга эга.

    Тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш мақсадида 16 та қонун, 100 дан зиёд қарор қабул қилинди. Ўтган бир йил давомида лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди ҳамда уларни бериш муддатлари қисқартирилди. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида барча текширувлар учун мораторий эълон қилинди.

    Шунингдек, ўзини ўзи иш билан банд қилган аҳоли учун қулай шароит яратиш натижасида бир йилда 500 минг нафар фуқаро рўйхатдан ўтиб, фаолиятини қонуний асосда йўлга қўйди.

    Тадбиркорлик соҳасидаги мана шундай ёндашув натижасида Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш» халқаро рейтингида Ўзбекистон беш йил ичида 141-ўриндан 69-ўринга кўтарилди. Албатта, бу жиддий кўрсаткич, аммо у ҳали бизни қониқтирмайди. Шунинг учун биз ушбу йўналишдаги ишларимизни изчил давом эттирамиз.

    Хабарингиз бор, яқинда тадбиркорлар билан янги форматдаги учрашув ўтказдик. Унда мамлакатимиз бўйича 10 мингдан зиёд ишбилармонлар қатнашди. Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида 15 мингдан ортиқ таклиф ва ташаббуслар атрофлича ўрганилиб, тадбиркорлар кўтарган масалалар бўйича амалий чоралар белгиланди.

    Биз миллий иқтисодиётимизда ҳақиқий бозор муносабатларини жорий этиш, шу асосда мамлакатимизни тараққий эттириш учун тадбиркорларга бундан буён ҳам барча шароитларни яратиб берамиз. Нега деганда, тадбиркор – иқтисодиётнинг, ислоҳотларимизнинг асосий таянчи ва локомотивидир.

    Мана шу ҳақиқатни ҳеч ким унутмаслиги керак.

    Бугунги кунда замонавий иқтисодиётнинг энг истиқболли соҳаси бўлган ахборот-коммуникация технологиялари мамлакатимизда кенг жорий этилмоқда. Шу мақсадда ўнлаб ИТ-парклар, кичик саноат зоналари, соҳа учун мутахассислар тайёрлайдиган ўқув масканлари, иқтидорли компьютер дастурчилари учун махсус лойиҳалар ташкил этилмоқда.

    Аҳолимизнинг катта қисми яшайдиган қишлоқ жойларини ривожлантириш ва обод қилиш, аграр соҳанинг самарадорлиги ва рақобатдошлигини ошириш, тармоқда янги иш ўринлари яратиш масаласи доимий эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда.

    Биз қишлоқ хўжалигида нархлар шаклланишига давлат аралашувини бекор қилдик, пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмаси тугатилди. 122 та пахта-тўқимачилик кластери фаолияти йўлга қўйилиб, юқори ҳосил олишга эришилди. Қишлоқ хўжалигини молиялаш тизими қайта кўриб чиқилмоқда.

    Биз ҳудудларни тармоқлар билан бирга комплекс ривожлантириш бўйича янги тизимни жорий этдик. Бунинг натижасида ҳудудларнинг молиявий имкониятлари кенгайиб, 2021 йилнинг ўзида маҳаллий дастурлар учун қўшимча 3 триллион сўм маблағ шакллантириш имконияти пайдо бўлди.

    Бугун ишонч билан айта оламизки, Ўзбекистон учун глобал инқирознинг оғир дамлари ортда қолди.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев

    Мавзуга доир:

    • «Янги Ўзбекистон» боғи ва Мустақиллик монументи очилиш маросими – суратларда
    • Шавкат Мирзиёев: «Бундан буён катта оммавий давлат тадбирларини ‘Янги Ўзбекистон’ боғида ўтказамиз»
    • Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида «Янги Тошкент» қурилишини айтди

    31.08.2021, 20:10   Изоҳ (0)   23308
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғида мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтаётган тадбирда нутқ сўзлаб, Ислом Каримовни ёдга олди

    31.08.2021, 19:53

    Ўзбекистонда байрам кунлари ҳам эмлаш ишлари давом эттирилади

    31.08.2021, 19:27

    Азим Аҳмадхўжаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    31.08.2021, 19:11

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    31.08.2021, 18:10

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари Татаристондаги «Kazan Expo» халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда

    31.08.2021, 17:45

    Ўзбекистон Озарбайжонга етти ой ичида 19,2 мингта кондиционер экспорт қилган

    31.08.2021, 17:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида яна 45 та нуқтада микро ГЭС қурилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 18:25

    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

    Реклама | 2 июл, 18:00

    Германияда қидирувдаги эркак Эрон учун жосуслик қилишда айбланиб, ҳибсга олинди

    Дунё | 2 июл, 18:10

    Кастингдан ўтган бўлса-да фильмда рол ижро этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган актёрлар

    Кино | 2 июл, 17:59

    Қашқадарёда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан кўмир етказиб бериш бўйича ўтказган тендери бекор қилинди — Антикоррупция агентлиги

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:49

    “Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:30

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Реклама | 2 июл, 16:30

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқларни агрегаторлар тўлайди

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:20

    Бокуда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:14

    “Арсенал” “Спортинг” ҳужумчиси билан келишувга эришди

    Спорт | 2 июл, 17:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.