• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Пентагон АҚШнинг Афғонистондаги жами талафотларини ошкор қилди

    АҚШ Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий иштироки мобайнида 2 мингдан ортиқ одамни йўқотди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Кеннет Маккензи маълум қилди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Бу миссия осон бўлгани йўқ. Биз 2461 нафар Америка ҳарбийлари ва тинч фуқароларининг ўлими ҳамда 20 мингдан ортиқ одамнинг яраланиши билан ҳақ тўладик», — деди у.

    Шунингдек, ушбу миссия АҚШга 1-2 триллион долларга тушган.

    АҚШ президенти Жо Байден 23 август куни АҚШнинг Афғонистондаги миссияси давомида 2448 нафар америкалик ҳалок бўлганини маълум қилганди. У ҳар куни талафотлар статистикаси билан танишиб чиқишини айтганди. «Бу қоғозчани ҳар куни ўзим билан олиб юраман — унда 2448 америкалик ҳалок бўлиб, 20 722 нафари яралангани қайд этилган», — деган эди сиёсатчи.

    Маккензи ошкор этган янги рақамларга 26 август куни Кобул аэропорти яқинидаги теракт оқибатида ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар ҳам киради. Аэропортга кираверишда тўпланган оломон орасида худкуш террорчи ўзини портлатгач, камида 185 киши ҳалок бўлганди. Портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди, АҚШ бунга жавобан Афғонистондаги ИШИД позицияларига бир нечта авиазарбалар берди.

    АҚШ қўшинлари Афғонистонга 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин кирди. Ўшанда «Ал-Қоида» жангарилари тўртта йўловчи самолётини эгаллаб олган, уларнинг иккитаси Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази минораларига бориб урилган эди. Оқибатда жами 2977 киши ҳалок бўлган.

    BBC ёзишича, қарийб 20 йиллик миссия мобайнида Афғонистонда 800 мингдан ортиқ Америка ҳарбий хизматчилари ва 25 минг оддий фуқаролари хизмат ўташга улгурган.

    Апрелда АҚШ президенти Жо Байден 11 сентябрь воқеаларига 20 йил тўладиган кунгача Афғонистондан қўшинлар олиб кетилишини эълон қилганди. «Мен тарихимиздаги энг узоқ давом этган урушни якунлаб, Америка қўшинларини уйга қайтариш вақти келди, деган хулосага келдим», — деди Байден.

    У АҚШнинг мақсади мамлакатни бирлаштириш эмас, балки «Ал-Қоида»ни йўқ қилиш бўлганини тушунтирди. Шунингдек, президент афғон кампанияси АҚШга кунига 150-300 миллион долларга тушганини қайд этди.

    Эслатиб ўтамиз, Америка армияси ўз контингентини Афғонистондан олиб чиқишни якунлади. АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий миссияси қарийб 19 йил-у 11 ой давом этди.

    Мавзуга доир:

    • Пентагон Кобул аэропортидаги портлаш тафсилотларини ошкор қилди
    • Байден АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш ҳақидаги қарорини тушунтирди

    31.08.2021, 12:12   Изоҳ (0)   40394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Панжшердаги қаршилик кучларига ҳужум қилди

    31.08.2021, 11:39

    АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб кетишни якунлади

    31.08.2021, 09:15

    АҚШ разведкаси коронавируснинг сунъий яратилгани бўйича далиллар топмади. Бироқ ҳамон вирус Ухань лабораториясидан «сизиб чиққан» деган фикрни истисно қилмаяпти

    31.08.2021, 08:13

    Олимлар SARS-CoV-2 ҳар ҳафта мутацияга учрашини аниқлади

    30.08.2021, 21:11

    ОАВ: Афғонистонлик журналистлар БМТга мактуб йўллаб уларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирди

    30.08.2021, 20:41

    The Times: Борис Жонсон хавфсизлик бўйича ўзи берган тавсияларни бузган. У Саудия шаҳзодасига шахсий телефонидан хат ёзган

    30.08.2021, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.