• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ разведкаси коронавируснинг сунъий яратилгани бўйича далиллар топмади. Бироқ ҳамон вирус Ухань лабораториясидан «сизиб чиққан» деган фикрни истисно қилмаяпти

    АҚШ разведка ҳамжамияти коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги махфий маърузанинг қисқа хулосасини тақдим этди, деб ёзади Meduza. Маърузанинг ўзи разведка хизматлари бирлашмаси томонидан 24 август куни президент Жо Байденга тақдим этилган. Ошкор этилган қисқа хулосага қараганда, президентга вируснинг келиб чиқиши ҳалигача ноаниқ эканлигини билдиришган. Разведкачилар вирус Ухань вирусология институти лабораториясидан «сизиб чиққани» ҳақидаги версияни истисно қилмади, аммо ҳозирча буни тасдиқлайдиган далил топгани йўқ. Шу билан бирга, агар вирус «сизиб чиққани»да ҳам у табиий келиб чиқишга эга бўлган: унинг функциялари ген инженерияси усуллари ёрдамида кучайтирилмаган (аммо разведкачилар бу хулоса бўйича ҳам ишончи комил эмас). Ва ниҳоят, разведка ҳамжамияти шуни аниқладики, Ухань лабораториясидан вирус сизиб чиққан тақдирда ҳам, хитойлик амалдорлар буни бекитишга уринмаган.

    Соқчи чет эллик журналистларни Ухань вирусология институтига киритмаяпти, 2021 йил 3 февраль

    Соқчи чет эллик журналистларни Ухань вирусология институтига киритмаяпти, 2021 йил 3 февраль
    Фото: AP Photo

    У қанақа маъруза?

    Президент Жо Байден уч ой аввал АҚШ разведка агентликларига «коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш бўйича саъй-ҳаракатларни икки карра кучайтириш»ни ва бажарилган иш ҳақида 90 кундан кейин ҳисобот беришни буюрганди. Разведкачилар шу пайтгача илмий муҳитда норасмий ва ҳукумат органларида ортиқча сиёсатлаштирилган деб ҳисобланган саволга жавоб бериши керак эди: хавфли вируснинг пайдо бўлиши олимларнинг аралашуви натижаси ҳисобланадими ёки у табиатда ё ёввойи ҳайвонлар сотиладиган бозорда ҳайвондан — оралиқ ташувчидан юқиш оқибатими? «Сунъий келиб чиқиш» назарияси «кучсиз» ва «кучли» кўринишда ифода этилганди:
    • Ухань вирусология институтининг минглаб шундай вируслар коллекцияси йиғилган доктор Ши Чжэнли лабораториясидан ўзгармас табиий патогеннинг сизиб чиқиши.
    • Ген инженерияси усуллари ёрдамида яратилган вируснинг лабораториядан сизиб чиқиши (табиий вируслар функцияларини кучайтириш бўйича тажрибалар натижасида).
    Бутун ўтган йил давомида олимларнинг кўпчилиги табиий келиб чиққанлик варианти эпидемия пайдо бўлишининг ягона ва етарлича реалистик изоҳ эканлигини даъво қилиб келди. «Сунъий келиб чиқиш» назарияларини улар конспирология (фитна назарияси) деб ҳисоблашга чақирди (айни пайтда баъзи вирусологлар лабораторияда сақланган ёки ўрганилган табиий вируснинг «сизиб чиқиши» эҳтимолини истисно қилмади, бироқ вируснинг ген инженерияси ёрдамида яратилиши ҳақидаги версияга қарши чиқди).

    Ушбу илмий консенсусга қарши фақат турли мамлакатлардан ташаббускор тадқиқотчилар (хусусан, D.R.A.S.T.I.C. гуруҳидан) чиқди, улар очиқ манбалардан Ши Чжэнли лабораторияси «айби»ни исботловчи далиллар тўплади. Бундан ташқари, инсон қўли билан яратилган вируснинг сизиб чиқиши версиясини АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ҳам илгари сурган. Унинг рақиблари бўлган демократлар даъво қилишича, шу тариқа Трамп ҳақиқатни ўрнатишга уринмаяпти, балки шунчаки Хитой билан кўп йиллик курашини давом эттирмоқда.

    Трамп АҚШ президенти сайловида мағлуб бўлгач, бир гуруҳ машҳур олимлар очиқ хат ёзиб, лабораториядан сизиб чиқиш ва ҳатто сунъий келиб чиқиш версияларини истисно қилмаган ҳолда, коронавируснинг келиб чиқишини қайтадан ўрганишни таклиф қилди. Шундан кейин ўша пайтгача Трампни фитна назариясига мойиллиги ва Хитойга асоссиз ҳужумларда айблаб келган Жо Байден ва демократлар АҚШ разведкасидан ушбу масалани аниқлаштиришни талаб қилди.

    24 август куни турли разведка хизматлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Миллий разведка идораси президентга махфий маърузани тақдим этди. 28 август куни унинг қисқача хулосаси эълон қилинди.

    Унда разведкачилар ўзлари келган хулосани асослаб берувчи ҳеч қандай маълумотлар йўқ; улар тадқиқот олиб борган услублар ҳам тилга олинмаган. Разведка идораси тафсилотларни кейинроқ қисман очиқлашга ваъда берди.

    Разведкачилар нимани ва қандай текширган бўлиши мумкин?

    Разведкачилар иш олиб бораётган вақтда кўп бора сизиб чиққан маълумотларга ҳамда улар ўз ҳисоботи бўйича тақдим этган қисқа хулосага асосланиб, разведкачилар фойдаланган услублар ва маълумотлар ҳақида фикр юритишимиз мумкин.

    CNN қўлга киритган ахборотга кўра, маълумотларнинг асосий манбаси Ухань вирусология институти маълумотлар базаси бўлган, унда лабораторияда сақланаётган вирусларнинг генетик кетма-кетлиги қайд этилган. База 2019 йил сентябрда омма учун очиқ манбадан ўчириб ташланган (буни вируснинг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги назария тарафдорлари жуда шубҳали деб ҳисоблайди). Америка разведкаси 2021 йилда ушбу маълумотларни қўлга киритди. Тахминларга кўра, унда

    • лабораторияда эпидемия бошланишидан олдин SARS-CoV-2 намуналари бўлгани (бу лабораториядан вируснинг табиий варианти «сизиб чиққани» ҳақидаги версиянинг ишончли исботи бўлган бўларди);
    • SARS-CoV-2 ген инженерияси усуллари ёрдамида яратилгани бўйича илмий ишлар борлиги юзасидан далиллар бўлиши мумкин.
    Бундан ташқари, разведка 2019 йил декабрида эпидемия расман бошлангунигача Уханда SARS-CoV-2 билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолатларни, шунингдек, Ухань вирусология институти ходимларининг касалланиш ҳолатларини аниқлашга уринди. Аввалроқ сизиб чиққан маълумотларга кўра, Америка разведкаси, гўёки, 2019 йил кузида COVID-19 никига ўхшаган симптомлар билан касалхоналарга мурожаат қилган институт ходимларининг тиббий маълумотларини топган. Маъруза хулосаси эълон қилинишидан аввалроқ разведка раҳбарияти билан суҳбатлашган журналистларнинг баъзилари хабар беришича, ушбу беморларда ҳид билиш қобилияти йўқолган.

    Ниҳоят, разведкачилар хитойлик амалдорлар орасидаги агентлар ва қочоқлар (хоинлар) билан иш олиб борди: улар ёрдамида Хитой ҳукумати лабораториядан вирус сизиб чиққанини яширгани юзасидан далиллар топишга интилди.

    Ушбу текширув натижалари маъруза хулосасида ўз аксини топди:

    • иккита асосий версияни — одамнинг (ёки одамларнинг) ёввойи табиатдаги вирус манбасидан юқтириши ва олимлар томонидан ёввойи табиатда олинган вируснинг лабораториядан «сизиб чиқиши»ни — разведкачилар тенг эҳтимолли деб ҳисоблашда давом этмоқда. Учта разведка агентлиги вирусни одамларга оралиқ ташувчи ролини ўтаган ҳайвонлар юқтирган деб ҳисоблайди (аммо ишончи комил эмас), битта агентлик эса вирусни биринчи бўлиб юқтирган одамлар лабораторияда пайдо бўлган, деб тахмин қилади (уларда ҳам қатъий ишонч йўқ).
    • Вирус лабораториядан «сизиб чиқиш»идан аввал унинг функцияларини кучайтириш мақсадида модификация қилингани ҳақидаги ғояни разведка кам эҳтимолли деб ҳисоблайди (аммо иккита разведка агентлиги фикрича, бундай хулоса учун ҳозирча аниқ далиллар йўқ).
    Хитой ҳукумати вируснинг «сизиб чиққани»ни яширгани бўйича далиллар йўқ. Шу билан бирга, Пекин ниманидир яшираётгани учун эмас, балки «халқаро ҳамжамият бу масаладан Хитойга сиёсий босим ўтказишда фойдаланиши» туфайли бошқа мамлакатлар тадқиқотчилари билан ҳамкорлик қилишга рози бўлмаяпти.

    Шу тариқа, тахмин қилиш мумкинки, разведка томонидан қўлга киритилган Ухань вирусология институти маълумотлар базасидан на SARS-CoV-2 ва на уни яратиш учун «асос» бўлишга даъвогарлик қилиши мумкин бўлган вирусларнинг генетик кетма-кетлиги топилган. Институтнинг касалланган ходимлари ҳақидаги маълумотлар разведка раҳбариятига  вируснинг қочиб чиқиши ҳақидаги версияга асос қилиб олиш учун етарлича ишончли бўлиб туюлмади. Қочоқлар ва Хитойдаги бошқа манбалар билан олиб борилган ишлар АҚШни лаборатория билан боғлиқ эҳтимолий ҳодисани яширишга қаратилган фаолият олиб борилмаганига ишонтирди.

    Хулосалар дея тан олади разведкачилар разведка маълумотларидан тортиб, вирус ва унинг эпидемиянинг илк босқичларидаги тарқалиш йўллари бўйича илмий тадқиқотларгача бўлган турли далилларга қандай баҳо беришга қараб турлича бўлиб чиқиши мумкин. Эҳтимол, разведка томонидан қўлга киритилган маълумотлар улар экспертиза учун мурожаат қилган олимларнинг ишончини иккилантириб қўядиган даражада ишончли бўлиб чиқмаган: уларнинг кўпчилиги ҳалигача вируснинг табиатда пайдо бўлгани версиясини эҳтимолга энг яқин деб ҳисобламоқда.

    Олимлар-чи, улар коронавируснинг сунъий келиб чиқиши билан боғлиқ қандайдир далиллар топдими?

    Йўқ. Улар разведкачилардан янги маълумотлар олишга умид қилган эди, аммо ундай бўлмади. Айни пайтда разведка уларни ўз тадқиқотларига фаол равишда жалб қилди. «Ясама вирус» назариясига қатъий қарши бўлган Роберт Гэрри (Янги Орлеаннинг Тулан университетидан) Nature журналига гапириб беришича, унга разведка ходимлари мурожаат қилган, уларнинг барчасида биология бўйича илмий даражалар бўлган. Улар мавзу бўйича барча илмий мақолалар билан таниш бўлган ва тўғри саволлар берган.

    Геррининг ўзи ҳамкасблари билан августда Cell журналида вируснинг келиб чиқиши ҳақида янги мақола эълон қилган, у шу пайтгача олинган барча маълумотларни ўзида жамлаган. Хулосалар аввалгидек:

    • SARS-CoV-2 ни яратиш учун асос бўлиши мумкин бўлган вирус ёки вируслар топилмаган.
    • Вирус Уханнинг вирусология институти жойлашган эмас, балки ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилинадиган бозорлар жойлашган туманларида тарқалишни бошлаган. Устига-устак, эпидемиянинг энг бошидан буён турли бозорлар ёнида иккита турли линиялар пайдо бўлган, агар вирусни шаҳар бўйлаб лабораторияда касалланган ходимлар тарқатганида эди, бундай бўлиши даргумон бўлган бўларди.
    Шу тариқа, илк беморларнинг ҳайвонлардан касаллангани (катта эҳтимол билан Ухандаги бозорларда) версияси энг ишончлига ўхшайди, деб ёзди Гэрри ва унинг ҳамкасблари.

    31.08.2021, 08:13   Изоҳ (0)   16494
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар SARS-CoV-2 ҳар ҳафта мутацияга учрашини аниқлади

    30.08.2021, 21:11

    ОАВ: Афғонистонлик журналистлар БМТга мактуб йўллаб уларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирди

    30.08.2021, 20:41

    The Times: Борис Жонсон хавфсизлик бўйича ўзи берган тавсияларни бузган. У Саудия шаҳзодасига шахсий телефонидан хат ёзган

    30.08.2021, 18:39

    WSJ: Шимолий Корея плутоний ишлаб чиқарадиган реакторни қайта ишга туширди

    30.08.2021, 16:10

    Тожикистонда 16 минг кишига амнистия эълон қилинади

    30.08.2021, 15:48

    Байденнинг Исроил бош вазири билан учрашувда «ухлаб ўтириши» ижтимоий тармоқларда фаол муҳокамага сабаб бўлди (видео)

    30.08.2021, 15:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.